Мавзу 9: Дорихоналарда инвентаризацияни ўтказиш тартиби Назарий қисм


Download 46.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana25.06.2023
Hajmi46.3 Kb.
#1654677
  1   2   3
Bog'liq
9-мавзу



МАВЗУ 9: Дорихоналарда инвентаризацияни ўтказиш тартиби 
Назарий қисм 
1. Инвентаризация вазифаси, турлари ва ўтказиш вақти. 
2. Инвентаризациянинг асосий қоидалари. 
3. Мол-мулкнинг айрим турлари ва молиявий натижаларни инвентаризация 
қоидалари. 
4. Инвентаризация бўйича солиштириш қайдномаларини тузиш. 
5. Инвентаризациядаги фарқларни тартибга солиш ва инвентаризация 
натижаларини расмийлаштириш тартиби. 
Таянч 
иборалар: 
Инвентаризация, 
товар-моддий 
бойликлар, 
Инвентаризация хайъати, доимий хайъат, далолатнома, инвентар рўйихати, 
табиий ёқотиш. 
Дорихона хўжалик – молиявий жараёнлари бирламчи ҳужжатларда акс 
эттирилар экан, товар-моддий бойликлардаги (сақлаш, қадоқлаш) бўладиган 
ҳамма ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳисоб ҳужжатларда қамраб олинмаган 
бўлиши мумкин. Буларнинг (ўзгаришларни) ҳаммасини инвентаризация 
ўтказибгина юзага чиқариш, аниқлаш мумкин. 
Инвентаризация – хўжалик воситаларини қанчалигини аниқлаш, уларни 
бухгалтерия 
ҳисоби 
кўрсаткичлари 
билан 
солиштиришдир. 
Инвентаризацияни хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиш тартиби 
Ўзбекистон Республикасини “Бухгалтерия ҳисобот ҳақидаги қонуннинг 1-


моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Уни ўтказишни ташкил қилиш 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 10.99 йил №833 сон буйруғи 
билан рўйхатдан ўтказилган. 
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари 
БҲМС № 19 бўйича олиб борилади. 
Дорихоналарда инвентаризация товарлар, тара, ёрдамчи материаллар, хом 
ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, доривор ўсимлик хом ашёси, қурилиш 
матераллари, ёқилғи ва ёнилғи, асосий воситалар, тез эскирувчи буюмлар пул 
маблағлари, (кассир, йўлда, банкдаги ҳисоб рақамида) қимматли қоғозлар, 
ҳаридор таъминотчилар билан, ҳисобдор шахслар билан, Давлат бюджети ва 
давлат банки билан ҳисоб-китоблар, ишлаб чиқариш заҳиралари (сақлаш 
жавобгарлигига олинган, ижарага олинган, қайта ишлашга олинган) ва 
қайсидир сабаблар билан ҳисобга олинмай қолинган мулклар киради. 
Қуйидаги ҳолларда инвентаризацияни ўтказиш шарт: 
- 1. Мулкни ижарага берилганда, сотиб олинган, сотилганда, қайта ташкил 
қилинганда, масалан: давлат тасарруфидан чиқарилганда; 
- 2. Йиллик молиявий ҳисобот тузишдан олдин мулкдан ташқари 1-
октябрдан ҳисобот йилининг товар моддий заҳиралари 1 йилда 1 марта (БҲМС 
№4, №486 28.08.98й. Адлия Вазирлиги.) 
Асосий воситалар 2 йилда 1 марта (№491 23.09.98й.). 
Пул воситалари, ҳужжатлари, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар 1 ойда 1 
марта, ёқилғи 1 кварталда 1 марта. 
Айрим ҳолларда, мавсумий иш ҳарактерига эга бўлганларда, заҳиралар 
инвентаризацияси қуйидаги ҳолларда: 
- асосий воситалар ва товар моддий бойликларни қайта ҳисоблашда; 
- моддий жавобгар шахс ўзгарганда; 
- ўғирилик содир бўлганда, моддий бойликлар ҳолати бузилганда; 
- ёнғин содир бўлса, авариялар, табиий офатлар содир бўлганда; 
- хўжалик юритувчи субъектлар (қайта ташкил қилинганда) йўқ 
қилинганда (ликвид); 


- жамоа моддий жавобгарлигида, жамоа раҳбари алмашганда, жамоа 
ҳодимларининг 50% ортиғи ишдан бўшаса ва жамоани бир ва бир нечта 
аъзолари талаби асосида ўтказилиши мумкин. 

Download 46.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling