Мавзу 9: Дорихоналарда инвентаризацияни ўтказиш тартиби Назарий қисм


Инвентаризация ўтказганда инвентаризация ҳайъати таркиби


Download 46.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana25.06.2023
Hajmi46.3 Kb.
#1654677
1   2   3
Bog'liq
9-мавзу

Инвентаризация ўтказганда инвентаризация ҳайъати таркиби: 
 
- субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (раис); 
- бош бухгалтер; 
- бошқа ҳодимлар (провизор, Фарматсевтлар ҳайъат таркибига ички аудит 
вакилини) киритиш мумкин. 
Инвентаризация ҳайъати таркибини раҳбар тасдиқлайди (буйруқ, қарор). 
Ҳайъат аъзоларидан бири бўлмаган ҳолда инвентаризация натижалари кучга 
эга бўлмайди. 
 
Доимий амалдаги инвентаризация ҳайъати. 
Моддий бойликлар сақланиши бўйича профилактика ишларини олиб 
боради: 
- Инвентаризация ўтказиш тўғрисида инструктаж ўтказишни ташкил этади; 


- Инвентаризация ўтказишни ва товар моддий бойликларни танлаб–
сақлаш, қайта ишлаш жойларида 2- инвентаризация оралиғида назорат 
текширувини ўтказади; 
- Инвентаризация натижаларини тўғри чиқаришни текшириш, таъминлаш; 
- керакли жойларда (Инвентаризация ўтказишда қоида бузилганда ва 
бошқалар) дорихона раҳбари буйруғини мувофиқ қайта инвентаризация 
ўтказадилар; 
- камомад ва моддий бойликлар бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 
шахслардан тушунтиришларни кўриб чиқиб, уларни тўғрилаш йўллари 
тартиби тўғрисида ўз фикр, тавсияларини берадилар. 
Инвентаризация ҳайъати раиси ҳамма ҳисоботга илова қилинадиган 
кирим ва чиқим ҳужжатларини “Инвентаризациягача” деган кўрсатма қабул 
қилиб олади. Инвентаризацияни бошлашдан олдин инвентаризация 
ҳайъатига назорат пломбири берилади. Буйруқда инвентаризация ўтказиш 
муддати кўрсатилади. Ҳайъат: 1) бошқа хоналар, ертўлаларни пломбалайди; 
2) ҳамма ўлчов приборларини тўғрилигини текширади. 
Ишдан чиққан, яроқсиз асосий воситалар рўйхатга киритилмайди. 
Уларга алоҳида рўйхат тузилади. Яроқсизлик сабаблари кўрилади ва 
ҳисобда чиқарилади. 
Номоддий активлар. Уларни ишлатиш ҳуқуқи борлигини билдирувчи 
ҳужжатлар балансда тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлиги текширилади. 



Download 46.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling