Мавзу. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати


Download 18.76 Kb.
bet1/2
Sana19.01.2023
Hajmi18.76 Kb.
#1102208
  1   2
Bog'liq
8-мавзу Хайвонлардан фой


Мавзу. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати

              1. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси ва хусусиятлари

              2. Ов қилиш ва балиқ овлашни ҳуқуқий тартибга солиш

              3. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари

              4. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чора-тадбирлари

1.
Ҳайвонот дунёси табиатнинг бир қисми бўлиб, жамиятда, инсон ҳаётида катта экологик ва иқтисодий аҳамиятга эга. Ҳайвонот дунёсининг иқтисодий аҳамияти нуқтаи назаридан муҳим табиий ресурс, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноатбоп, техникавий ва доривор хом-ашё ва бошқа бойликлар олиш манбаи эканлиги маoлум. Шундай экан, уни ҳуқуқий экологик муҳофаза қилиш жуда зарур. Қуруқликда яшовчи ҳайвонлар бутун ҳайвонлар турининг 93%, сув ҳаййвонлари эса 7% ташкил этади. Умуман олганда ер юзида яшовчи ҳайвонлар тури ҳатто ўсимликлар турига қараганда тўрт баравар кўп бўлиб, тахминан 2 миллиондан ортиқдир. Бутун жониворларнинг 75% ҳашаротларга тўғри келади. Умуртқалилар 35600 тур бўлиб, буларнинг ярми балиқлардир. Сут эмизувчилар эса умуртқалиларнинг 0,1 қисмини ташкил қилади. Маoлумотларга кўра кейинги 100-150 йил мобайнида ҳайвонларнинг кўплаб турлари йўқотилиб юборилди. Масалан, 1800 йилгача сут эмизувчиларнинг 33 тури, қушларнинг 30 тури йўқ қилинган бўлса, ундан кейинги 100 йилда 73 тур сут эмизувчи, 124 қушлар батамом йўқолган. Кейинги 50 йилда ҳайвонот дунёсининг ундан ҳам кўпроқ вакиллари йўқ қилиб юборилган.


Ўзбекистон Республикасида мавжуд ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 26 декабрдаги сессиясида қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни катта аҳамиятга эга. Ушбу қонун қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ва вақтинча турадиган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек илмий ва табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида ярим эркин шароитида ёки сунoий яратилган яшаш муҳитида боқилаётган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ҳайвонот дунёси обoектлари қуйидагилардан иборат:

  • келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар, яoни сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари

  • ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари

  • ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлари

  • ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини олиб борилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Ўрмон қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларга бўлган мулкчилик ҳуқуқини давлат амалга оширади. Яoни барча табиий ҳолда яшовчи ҳайвонот олами давлат ихтиёридадир.
Қонунчиликка асосан қуйидагича ҳайвонот оламидан фойдаланиш ҳуқуқлари мавжуддир:

  1. Ов қилиш ва балиқ овлаш

  2. Ов қилиш ва балиқ овлаш обoекти ҳисобланган жонзотларни тутган махсус деқоратив кушлар

  3. Ҳайвонот оламинининг умумий эстетик ва тарбиявий мақсад ўқув масканларида фойдаланиш.

  4. Табиий ҳолда жонзотларни фойдаланиш хусусиятларидан фойдаланиш. Қишлоқ, хўжалик мақсадида фойдаланиш

  5. Жонзотларнинг яшаш фаолияти давридаги махсулотлардан фойдаланиш

Ҳайвонот оламини фойдаланишни давлат қонунларида кузда тўтилган идоралар воситасида амалга оширади. Махсус компетенцияли идоралар табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги идоралари, қишлоқ ва сув Хyжалиги вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳайвонот оламини муҳофаза қилишда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий оламини муҳофаза қилиш қонуний асосда амалга оширилади. Улар қуйидагича муҳофаза қилинади.

  1. Ҳайвонот оламидан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза қилиш, қонунларни белгилаш

  2. Ҳайвонот оламида фойдаланишни таoқиқлаш ва чеклашни кумаш

  3. Қўриқхона ва заказниклар ҳамда махсус муҳофаза килувчи ҳудудларни ташкил қилиш

  4. Ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни қўллаш.

Қонунчиликда қуйидаги ҳаракатлар қонунбузиш деб ҳисобланади:

  1. Ҳайвонот олами обoектларидан фойдаланиш ҳуқуқини қонунга хилоф равишда амалга ошириш:

  2. Ов қилиш, балиқ овлаш қоидаларини бузиш, ҳайвонот олами яшайдиган муҳитни ифлослаш:

  3. Қонунда белгиланган тартибни бўзиш, ҳайвонот олами обoектларини узбошимчалик билан эгаллаш:

  4. Жонзотларни давлат чеагарасидан ноқонуний олиб ўтиш

2.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини талаб даражасида амалга оширишлари шарт. Ана шундай ҳолатлар «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги 1997 26 декабрда қабул қилинган Қонуннинг 16-моддасида аниқ кўрсатилган. Жумладан ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:

  • ҳайвонот дунёси обoектларидан уларни бериб қўйиш шартларига мувофиқ фойдаланиш

  • тутиб олинган ҳайвонот дунёси обoектларига ва улардан олинган маҳсулотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига эгадирлар

Ҳайвонот дунёсидан қуйидаги мақсадларда белгиланган ҳуқуқий нормалар асосида фойдаланилади:

  1. Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маoрифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланишга ҳайвонот дунёси обoектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олишва ажратиб олмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади

  2. Ҳайвонларнинг фойдали хусусиятларидан — тупроқ ҳосил қилувчиларнинг, муҳитнинг табиий санитарларидан, ўсимликларни чанглатувчиларидан, шунингдек ҳайвонот дунёси обoектларининг бошқа хусусиятларидан фойдалиниш уларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларга ёки улар яшайдиган муҳитга зарар етказмасдан амалга оширилади

  3. Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланишга, ҳайвонот дунёси обoектларини яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларни нобуд қилмасдан, шунингдек улар яшайдиган табиий муҳитни бузмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади

3.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тури сифатида ов қилиш, балиқ овлашни ҳуқуқий тартибга солиш катта аҳамиятга эга. Ов санoат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин. Балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш балиқ овлаш деб ҳисобланади. ов қилиш билан боғлиқ масалалар қонуннинг 18-моддасида берилган.
Ҳар қандай вазиятда ҳам балиқ овлаш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган ҳуқуқий нормалар доираси тегишли рухсатномалар бўлиши яна ов қилиш ва балиқ овлаш учун белгиланган нормалар доирасида фойдадланиш учуни улар билан тегишли шартномалар тузиши, ов ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда ҳайвонот дунёси обoектларидан буюмлар ишлаб чиқиш ва тегишли жойларга топшириш мажбуриятларини ўз зиммаларига олишлари зарур.
Ов тўғрисида ва ов қилиш ва балиқ овлаш хўжаликларини юритиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайвонот дунёси обoектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалги оширилади.
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чора-тадбири сифатида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун (39-модда) жавобгарлик белгиланади. Жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик бошқа ҳуқуқий жавобгарлик турларига нисбатан анча оғир формада, ҳайвонот дунёсини ўлишига, қирилиб кетишига, камайиб қолиши ёки бошқа ҳолатларда содир этилган экологик ҳуқуқбузарлик учун қўлланилади.
Содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 202-моддасида аниқ жавобгарлик ва жазо чораси белгиланган. Унга кўра, овчилик ва балиқчилик ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини ушлаш қоидаларини бузиш, ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган тартиби ёки шартларини ёхуд ўсимликларнинг дори-дармон, озиқ-овқат ва манзарали (декаратив) турларирини йиғиш ёки тайёрлаш, шунингдек махсус қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик оламидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса энг кам ойлик иш ҳақининг 50-бараваригача миқдорда ёки икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:

  1. Ҳайвонлар, паррандалар, балиқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг Қизил китобга киритилган бошқа турларини нобуд қилиш билан

  2. Кўп миқдорда зарар етказилган бўлса

  3. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса

  • энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

  1. хавфли рецидивист томонидан

  2. шахснинг ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб

  3. ер-сув ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб

  4. портлаш қурилмалари, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаган ҳолда

  5. уюшган гуруҳ томонидан

  6. жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.




Download 18.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling