Мавзу: аммоний сульфат ишлаб чиқариш технологияси


Download 89.62 Kb.
bet4/8
Sana18.02.2023
Hajmi89.62 Kb.
#1212568
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ammoniy sulfat olishni saturatorsiz usuli kanday amalga oshiriladi.

Микроэлементлар.Қишлоқ хўжалик экинларининг микроэлементларга бўлган (бор, мис, рух, кобальт) эҳтиёжи гектарга таъсир этадиган моддалар граммларда ва килограммларда ифодаланади. Озиқланиш жараёнида микроэлементлар муҳим роль ўйнайди, ҳатто ўсимликларда ва тупроқда уларнинг миқдори %нинг мингдан бир улушини ташкил этса ҳам микроэлементлар ўғитларнинг асосий таъсир этувчи моддалари (N, P, K) таъсири ўрнини босмайди, фақат уларни тўлдиради.
Ҳосил тупроқдан озуқа моддаларни катта миқдорда олиб кетади. Ҳосилни йиғиб олишда модданинг бир қисми қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши оборотидан чиқарилади. Бу йўқотишларни тўлдириш зарур, акс ҳолда тупроқнинг аста-секин ориқлаши юз беради, ҳосилдорлик тушиб кетади. Ҳосилдорлик тупроқдаги таъсир этувчи моддаларнинг ялпи миқдорига боғлиқ бўлмасдан, уларнинг ўзлаштириладиган қисмининг миқдорига боғлиқ бўлганлиги сабабли ҳосилдорлик тушиб кетиши юз беради.
Юқори ҳосил олингач, тупроқдаги таъсир этувчи моддаларнинг доимий даражасини ушлаб туриш ҳамда ўсимлик ҳосили билан таъсир этувчи моддаларнинг чиқиб кетишини ўрнини тўлдириш керак. Таъсир этувчи моддаларнинг тупроққа етарлича қайтармаслик тупроқнинг ҳосилдорлигини йўқолишига олиб келиши мумкин. Ҳосилдорлик қанча кўп бўлса, шунча таъсир этувчи моддаларнинг чиқиб кетиши кўп бўлиб, бунинг оқибатида тупроқ тезроқ ориқланади.
Турли қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили билан азот, фосфор ва калийнинг чиқиб кетиши (олиб кетилиши) (1 тонна маҳсулотга кг-ларда) А. В. Соколовнинг маълумотлари бўйича қуйида келтирилган.

Экинлар

N

P2O5

K2O

Баҳори буғдой

27-30

11-12

22

Кузги буғдой

35

10 - 13

24 – 33

Кузги арпа

24

10

29

Макка жўхори (дон)

24

7

33

Дондуккакли




16

20

Картошка (тугунаклари)

5

1,5

7

Қанд лавлаги (илдизмевали ўсимликлар)

5

1,4

5,5

Озуқавий илдизмевали ўсимликлар

5

1,4

5,5

Сабзавотлар

2,5

1,0

3,3

Пахта (толаси)

45

15

45

Каноп (толаси)

200

62

100

Зиғир (толаси)

80

26

80




Download 89.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling