Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик


Режали профилактик госпитализация муддатлари


Download 300.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana16.03.2023
Hajmi300.67 Kb.
#1279006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11 - кандли диабет.узб

Режали профилактик госпитализация муддатлари: 
10-12 ҳафталида тўлиқ клиник-лаборатор текширувлар ўтказиш ва ҳомиладорлик 
муддатини узайтириш масаласини ечиш учун. Умумий ҳолатни мустаҳкамловчи даволаш 
ўтказилади. 17-19 ҳафталида қайта текширув ўтказилади – асоратларни олдини олиш учун, 
26-28 ҳафталида қайта текширув ўтказилади – ҳамкор патологияларни ва ҳомиладорлик 
асоратларини даволаш учун, 37-38 ҳафталида туғруқгача тайѐргарлик учун. 
Ҳомиланинг зарарланишини олдини олиш мақсадида барча ҳомиладорлар 
ҳомиладорликнинг эрта ва 32 ҳафтали муддатларида HbsAg га текширилади. ВГВ нинг ўткир 
формасида ҳомиладорлар махсуслашган юқумли касалликлар стационарларида 
туғдирилади. ВГВ нинг сурункали формасида ва HbsAg ташувчи ҳомиладорлар 
туғруқхоналарнинг махсуслашган бўлимларида, қарши эпидемиологик тадбирларга риоя 
қилган ҳолда туғишлари керак. 
Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатилиши барча вирусли гепатит шаклларининг 
ўткир босқичларида ман қилинади. 
Ҳомила ташлаш хавфи туғилганда, ҳомиладорликни сақлаб қолиш учун даволаш 
муолажалари ўтказилади. 12 ҳафтали муддатда ҳомиладор аѐл хохишига кўра, сариқлик 
даври тугагандан сўнг, аборт қилиш мумкин. Бошқа ҳолатларда эса фақат ҳаѐтий 
кўрсатмаларга кўра: йўлдош кўчгандан кейинги қон кетиши, бачадон ѐрилиши хавфи 
бўлганда. Ҳомилани кўтара олмаслик ҳолати 30% ҳомиладорларда кузатилади. Энг оғир 
асоратлар бўлиб оналар ўлими (эпидемия вақтида 17% гача етади), йўлдош туғилгандан 
кейинги ва туғруқдан кейинги даврдаги қон кетиш (3-5%) ҳисобланади. Қон кетиши, 
қоннинг ивиши ѐки қон ивишини олдини олувчи системанинг компонентлари 
(гипокоагуляция, тромбопластик активлик) нинг бузилиши билан боғлиқ. Аниқланишича, ВГ 
нинг оғир кечишида ДВС-синдром ривожланиши мумкин, бунда геморрагияга 
гиперкоагуляция ҳам қўшилади. 
ВГ ҳомила ва янги туғилган чақалоққа ҳам салбий таъсир этиши мумкин. 
Ҳужайраларда метаболитик реакцияларнинг емирилиши натижасида, йўлдошда морфологик 
ва ультраструктуравий ўзгаришлар вужудга келади, бу эса ўз навбатида фето-плацентар қон 
айланишининг бузилишига олиб келади. Натижада ҳомиланинг гипотрофияси ва гипоксияси, 
чақалоқ асфиксияси ривожланади. Муддатидан илгари туғилган чақалоқлар туғилишининг 
кескин 
ошиши, 
перинатал 
ўлимнинг 
кўтарилишига 
(10-15%) 
сабаб 
бўлади. 
Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ВГ билан касалланиш, ҳомиланинг зарарланишига 
(нуқсонлар, ривожланишнинг аномалиялари), ҳомиладорликнинг II- ва III- триместрида 
касалланса - ўлик чақалоқ туғилишига олиб келади. ВГ билан касалланган ҳомиладорлар 
доимий равишда акушер-гинеколог назоратида бўлишлари керак. ВГ нинг оғир шаклларида 
ҳомиладорликнинг спонтан тўхтатилиши, ВГ кечишини чуқурлаштиради, кома ва хаттоки, 
беморнинг ўлимига олиб келиши ҳам мумкин. 

Download 300.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling