Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик
Download 300.67 Kb. Pdf ko'rish
|
11 - кандли диабет.узб
Профилактика: касалликнинг профилактикаси умумсанитар тадбирларни ўтказиш,
касалликни барвақт аниқлаш ва беморларни изоляциялаш, ўчоқларни дезинфекция қилиш, беморлар билан охирги 1-1,5 ой мобайнида алоҚада бўлган шахсларни назоратга олиш, донорларни яхшилаб текширувдан ўтказиш, инструментларни стериллаш, шахсий гигиенага риоя қилишдан иборат. ВГ га шубҳаланганда қуйидаги эпидемиологик тадбирлар ўтказилади: - беморни алоҳида палатага олиш; - идиш ва индивидуал инструментларни ажратиш; - инфекционист шифокорини чақиртириш; - қуйидаги лаборатор анализларни ўтказиш: ўт пигментлари ва уробилинни аниқлаш учун пешоб анализи, HbsAg, билирубин, умумий оқсил ва оқсил фракцияларини, протромбин вақти ва протромбин индекси, аланинаминотрансферазани, ишқорий фосфотазани, холестеринни аниқлаш учун қон анализи. Ташҳис тасдиқлангач, бемор махсуслашган стационарга ўтказилади. ВГ ва унинг асоратлари (жигар комаси, жигар циррози) она ва ҳомила учун жиддий хавф яратади. Шунинг учун, гепатитда муҳим масалалардан бири бўлиб, профилактик тадбирларни ўтказиш ҳисобланади. Улар қуйидагилардан иборат: - касалликнинг сариқлик ва айниқса сариқликгача бўлган даврдаги беморларни актив аниқлаш ва изоляция қилиш; - ВГ билан алоқада бўлган ҳомиладорлар ва туққан аѐлларни назоратга олиш ва кузатиш – ВГА да беморни изоляция қилгандан сўнг 45 кун мобайнида, ВГВ да 3 ойгача, ҳар 15-20 кунда HbsAg, билирубин ва аланинаминотрансфераза активлигига қон анализини текшириш; - Контакдаги беморларга зардоб полиглобулини ѐки гамма-глобулин юборилади; - Тиббий муассасаларда бир мартали шприцлар қўллаш ва инструментларни яхшилаб тозалаш; - Ҳомиладорларни ҳомиладорликнинг турли даврларида жигарнинг сурункали вирусли касалликларини ва HbsAg ташувчиларни аниқлаш учун текширувдан ўтказиш; 7 - Қон қуйишни фақат заруратли кўрсатмаларда ўтказиш; - Неонатал гепатитни олдини олиш мақсадида, гипериммун гамма-глобулин ва вакцина (янги туғилган чақалоққа 1- сутка мобайнида мушак ичига, иккинчи инъекцияси бир ойдан сўнг) қўлланилади; - Туғруқ жараѐнида – чақалоқнинг туалетига нисбатан чоралар; - Гепатитнинг ўткир даврида ҳомиладорликни тўхтатмаслик; - Ҳомиладорларга жигар функциясига салбий таъсир кўрсатувчи воситаларни (тетрациклин қаторига мансуб антибиотиклар гуруҳи) юбормаслик. Download 300.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling