Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик


Download 300.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana16.03.2023
Hajmi300.67 Kb.
#1279006
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11 - кандли диабет.узб

Даволаш: юқумли касалликлар шифохоналарида олиб борилади. ВГА нинг енгил 
шаклларида парҳез ва спазмолитик воситалар кифоя: НО-ШПА, баралгин, метацин, 



новокаин ва папаверинли свечалар. Ўрта оғирликдаги шаклларда – инфузион терапия 
(глюкозанинг 5% ли эритмаси - 500 мл, гемодез - 400 мл, альбуминнинг 5-10% эритмаси – 
100-200 мл, эссенциале 10 мл дан бир суткада 2 мартадан, вена ичига), витаминлар. 
Ҳомиладорликнинг II- ва III- триместрида, ВГ нинг оғир шаклида, узоқ муддатли, вена 
ичига, томчилаб сульфат кислотали магнезиянинг 3% эритмаси юборилади. Жигар 
етишмовчилигида глюкокортикоидлар қўлланилади – преднизалон 60 мг дан суткасига 3-4 
марта вена ичига, рибоксин 0,2 дан суткасига 4 марта, контрикал суткасига 100.000 Бир. дан 
вена ичига, дицинон 4-6 мл дан вена ичига, плазмофорез ўтказилади, фибриноген, плазма, 
эпсилон-аминокапрон кислотаси юборилади. 
Зарарланган ҳомиладорларда туғруқ жараѐнини амалга ошириш: ВГ ли аѐллар 
махсуслашган туғруқхоналарда туғишлари керак. Шуни ѐдда тутиш керакки, туғруқ вақтида 
аѐлларда гепатит зўрайиши мумкин, шунинг учун кечиктирмасдан қон анализини текшириш 
лозим ва бу туғруқдан кейин бир ой ўтганда амалга оширилади. Беморларни кейинги 
даволаш режаси анализ натижаларига боғлиқ бўлади. Тегишли кўрсатмалар аниқланганда 
вирусга қарши терапия ўтказилади. Кўпинча ҳомиладорларда ва уларнинг қариндошларида 
эмизишни хавфи ҳақида саволлар қизиқтиради. Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти 
тавсияларига кўра, сурункали В ва С гепатити бўлган аѐллар гўдакларини кўкрак сути билан 
боқишлари мумкин. Бунда кўкрак сўрғичларининг ва гўдак оғиз бўшлиғи шиллиқ 
пардасининг бутунлигини кузатиш лозим. Шунингдек, шуни назарда тутиш керакки
онанинг ВГС га қарши антитаначалари йўлдошдан ҳомила қонига ўтган бўлиб, чақалоқ 
конида туғилгандан кейин ва 6-12 ойгача аниқланади. Агар бола вирус билан зарарланмаса 
(95% ҳолатда), 1 ѐшгача ушбу антитаначалар қондан йўқолади ва бундай болалар соғлом деб 
ҳисобланадилар ва кейинчалик инфекционист назоратида бўлишлари шарт эмас. Агар вирус 
билан зарарланса (5% ҳолатда), қонда махсус антитаначалар болалик ва ундан каттароқ 
даврларда аниқланиш давом этади (бу энди она антитаначалари эмас), уларнинг мавжудлиги 
қондан ВГВ РНК сининг ажралиши ва жигар ферментлари активлигининг ошиши билан 
бирга кечади. Контрацепция усулларидан энг қулайи бачадон ичи воситалари. 

Download 300.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling