Mavzu: Antik davrda psixologik bilimlarni yuzaga kelishi tayyorladi: Gulimbayeva Barno tekshirdi: Jumaboyeva Manzura


Download 1.83 Mb.
bet2/4
Sana25.03.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1295744
1   2   3   4
Bog'liq
Antik davrda psixologik bilimlarni yuzaga kelishi

Психик табиатга оид қарашлар.
Руҳ ҳақида афсонавий тушунчалар ҳукмронлик қилган. Ҳар бир конкрет нарсаларни 2 та ёки ундан ортиқ руҳи бор деб тушунилган. Инсонни атрофидаги олам шу руҳлар билан боғлиқ. Руҳ ҳақидаги фикрлар психологик тарихга эмас, балки бутун табиатга қарашлар билан боғлиқдир. Секин-аста табиатга илмий қарашлар орқали психологик фикрлар ҳам ўзгарди ва ривожланди. Инсонлар дунёни тушунишда афсоналардан воз кеча бошлади.
Эрамиздан аввалги VI асрга келиб табиат ва инсонни тушуниш психологик фаолиятда катта бурилиш ясади. Қалб ҳақидаги греклар таълимоти, психологик қарашлар ва улар ҳақидаги билимлар жуда қизиқарли эди. Қадимги файласуфлар руҳ ҳақидаги афсоналарга бошқача йўл билан таянишар эди.
Гераклит қалбни таърифлаши бўйича: ҳаводаги намликни худди шароб ичган одамни қалбига ўхшатади. Қанчалик қалби қуруқ бўлса у кучлидир ва ақллидир. Гераклит биринчи бўлиб психология тарихида организмдаги руҳий ҳолатнинг ўзгаришини аниқлаб беради. Руҳий ҳолат ўзида ички тушуниши ва ўйлаш, шу билан биргаликда тушуниш чегарасини, ҳақиқий ҳаётни тушунишини белгилаб беради.
Гераклит изланишлари нафақат янги ҳаёт мазмунини, балки инсонни ривожини тушунтириб беради. Анаксагор (эр.ав. 500-428) оламни бир неча сифатли ҳар хил қисмлардан тартибга солинади деб ҳисоблар эди ва булар онг томонидан тартибга солинади деб таъкидлар эди. У инсон ва табиатни ўз- ўзини бошқаришига эътибор беради.

Демокрит (эр.ав.460-370) Левкиппдан кейин оламнинг атомистик моделини яратди. Бутун коинотда, кенгликда, бутун оламда ўзгармас қонунларга биноан шарсимон бўлинмас ўт атомлари ҳаракатдадир, қайсики улар қалбни яратади. Шундай қилиб қалб моддалар ичида унинг бир туридир. Тарқалиш, йўқолиш ҳақидаги физик қонун танага тегишлидир, шунга кўра Демокрит қалбнинг барҳаётлигини тан олмайди.

Суқрот (эр.ав. 470-399 ) у кўчадами, бозордами қанақа вақт бўлишига қарамай, инсонларни қизиқтирган саволларига жавоб берарди. Суқрот бошқа файласуфлардан фарқ қилиб, берган маслаҳатига пул олмас эди. Унинг мухлислари турли касб эгалари бой ёки камбағал синфидан эди. Суқрот фаолиятида суҳбатдошига ўзи танлаган бир неча саволлар билан мурожаат қилар ва саволларга аниқ тўғри жавоб беришга ёрдам берар эди.


Бу йўналишларга қарши қалбни барҳаётлигини ёки бошқа қалбга айланишини афсонавийликка яқинлигини ёқлаб бир неча мактаблар чиқди. Қадимги Римда икки мактаб Пифагор ва Платон мактаблари. Бу мактаблар қалбни доим барҳаётлигини, доимо айланиб юришини, яъни диний томондан ҳам таъкидлашар эди. Буларни фикрича қалб танага бир жазо сифатида маҳкамлаб қўйилган. Оламни яратилиши Пифагор томонидан шундай таърифланади: олам нарсалардан эмас, балки арифметик-геометрик структурага эга. Ер юзида барча нарсалар - ҳаракатдаги нарсаларни ҳаммаси рақамли ҳолатларни, қиёфани кўрсатади. Қалб ҳам-гармония-танача қарама- қаршилик гармониясидир. Пифагор мактаби 200 йил яшади.

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling