Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш Масалаларни ечилиши бўйича намуналар


Download 0.5 Mb.
bet16/28
Sana20.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1103536
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
0.Сборник задач

Ечиш:
1-усул.  Мs = МB х mm.
МB = 9 млрд. сўм (10 – 1 = 9 ёки 4 (аҳоли) + 5 (тижорат банки) = 9).
mm = 1 : 0,20 = 5   Мs = 9 х 5 = 45 млрд. сўм, яъни агар тижорат банклари депозитлари 9 млрд. сўмга ошса, пул таклифи 45 млрд. сўмга ошади. Умумий пул таклифи Мs = D + C, демак, пул таклифининг умумий ўзгариши қуйидагини ташкил этади:
 Мs = 45 + 1 = 46 млрд. сўм.
2-усул. Марказий банк тижорат банкларидан 5 млрд. сўм миқдоридаги облигациялaрни сотиб олиб, ортиқча заҳираларни яратади, яъни EР = 5 млрд. сўм  бунда депозитлар ҳажми D = R х m = 5 х 5 = 25 млрд. сўмга ортади.
Марказий банк шунингдек, аҳолидан 5 млрд. сўм миқдоридаги облигациялaрни сотиб олди. Шартга кўра, аҳоли 1 млрд. сўмни нақд пулга айлантирган, демак 4 млрд. сўм банк ҳисоб рақамларида депозит сифатида сақланади. Бунда мажбурий заҳиралар: rr = D х rr = 4 х 0,2 = 0,8 млрд. сўмга, ортиқча заҳиралар эса: R = 4 – 0,8 = 3,2 млрд. сўмга тенг.
 Мs = R х mm = 3,2 х 5 = 16 млрд. сўм.
Демак, банк тизимида депозитларнинг умумий ҳажми: D = 25 + 16 = 45 млрд. сўм. пул таклифи: Мs = D + C = 45 + 1 = 46 млрд. сўм, яъни Марказий банк «арзон пуллар» сиёсатини амалга ошишиш орқали пул таклифини 46 млрд. сўмга оширган.


Мустақил ишлаш учун масалалар
1.Агар реал ЯИМ 110 фоизга, пул массаси эса 108 фоизга ўсса ва пулнинг айланиш тезлиги ўзгармасдан қолса баҳолар даражаси қандай ўзгаради?

2.Пулга бўлган умумий талаб 1000 ш.б.ка тенг. Активлар томонидан пулга талаб функцияси Mdакт.= 204-20r


Номинал фоиз ставкаси r=20%
а) битимлар учун пулга талаб миқдорини аниқланг;
б) номинал миллий даромад 2400га тенг бўлса, пулнинг айланиш тезлиги нимага тенг?

3.Банк заҳиралари нормаси 0,5га тенг, депозит ҳажми накд пул хажмидан 2 мартага кўп. У ҳолда пул базасининг 1 млрд. сўмга кўпайиши пул таклифини қанчага оширади?




4. Тижорат банкларининг жами резервлари 220 млн. сўм. Депозитлар 950 млн. сўмга тенг. Депозитларни мажбурий заҳиралаш меъёри 20%. Банк ўзининг барча ортиқча резервларини ссуда бериш учун ишлатишга қарор қилса пул таклифи қандай ўзгаради?


5.Агар пул базаси 200 млрд сўмга тенг бўлса, пул таклифи ҳажмини аниқланг. Банк резервлари нормаси 0,1 га тенг, депонентлрш коэффициенти 0,3 га тенг.


6. Айтайлик нақд пулга талаб депозитлар суммасининг 10%ига тенг бўлсин. Мажбурий заҳиралаш нормаси 15%. Агар Марказий Банк пул таклифини 330 млрд. сўмга оширмоқчи бўлса, у пул базасини қанчага ўзгартиради?


7.Агар пул базаси (МВ) 300 млрд. сўмга, депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси-10 % га, депонентлаш коэффиценти (cr) -0,3 га тенг бўлса пул таклифи ҳажмини аниқланг.


8. Тижорат банкининг умумий (суммар) заҳиралари 220 млн.руб.ни ташкил этади. Депозитлар 950 млн.руб.га тенг. Депозитларнинг умумий заҳиралаш меъёри 20%ни ташкил этади. Агар банк ссуда бериш учун жами шахсий ортиқча заҳираларидан фойдаланишга қарор қилса, пул таклифи қандай ўзгариши мумкин?

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling