Мавзу: аудитнинг мохияти ва аудиторлик хизматини ташкил килиш


Download 215,5 Kb.
bet4/10
Sana07.03.2023
Hajmi215,5 Kb.
#1245429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Аудитни мохияти, унинг максади ва вазифалари

Молиявий ҳисобот аудити. Бундай аудит молиявий маoлумотни тўлиқлиги ва ишончлилигини, уни маoлум талабларга жавоб беришини аниқлаш учун ўтказилади.
Келишилган ёки доимий аудит. бунинг асосий мақсади маoлум маросимларга, меoёрларга ва қоидаларга амал қилишини текшириш. Мазкур аудитни предмети бўлиб асосан шу обoект ва унинг ходимларининг ишлаш методи киради. Аудитда айрим бошқарув қарорлари натижасида корхона ишларидаги камчиликларини таҳлил қилиш муҳимдир.


Ишлаб чиҚариш фаолиятининг аудити. Аудиторнинг асосий вазифаси-маҳсулот чиқаришни кўпайтириш ва таннарҳни пасайтириш йўлларини излаб топишдир. Аудитор яна корхонанинг меҳнат унимдорлигини ва самарадорлигини ошириш маслаҳатлар бериши керак.
Иқтисодий интизомни бузилишини текшириш кўп меҳнат талаб қиладиган аудитдир. Бунда молиявий- иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишлари ўрганилади. Аудитор у ёки бу ривожланиш йўналишини мақуллаши ёки мақулламаслиги мумкин.
Аудит манфаатдор томон талаби билан ўтказилса ихтиёрий бўлади,(агар қонунда кўрсатилмаган бўлса). Мазкур текширишнинг характери ва чегарасини манфаатдор томон белгилайди.
Мажбурий аудит қонунда белгиланган бўлади. Молиявий хўжалик фаолиятини текшириш учун корхона аудиторнинг таклиф қилиши шарт. Мажбурий аудитдан ўтадиган корхоналарнинг рўйхати давлат бошқарув органлари томонидан аниқ қилиб белгиланган (хиссадорлик жамиятлари, қўшма корхоналар, банк, суғурта компаниялари, фонд биржалари).
Бундан ташқари аудит яна қуйидагича туркумланади: ички, ташқи, консалтинг, раҳбарлик фалиятини тезкор аудити, экологик аудит.
Ташқи ҳам, ички аудит молиявий ҳисоботни меoёр ва қоидаларга риоя қилишни текширади. Фаолият характерининг асосий фарқи шундаки ички аудит корхона раҳбари ёки унинг номидан ташкилотнинг ўзида корхона ходими томонидан ўтказилади. Ташқи аудитда эса аудитор четдан таклиф қилинади.
Ички аудит умумий бошқарув назоратини ажралмас қисми деб кўрилиши мумкин. Дастлаб аудитнинг роли молиявий бошқарув ва активларнинг ҳавфсизлигини таoминлаш вазифаларидан келиб чиқар эди.
Кейинги вақтларда ташкилотларда ички аудит бошқаруви маoлумотлар тизимини, яoни қарор қабул қилиш учун асос бўладиган маoлумотларни сифатини баҳолаш билан кенгайди.
Хорижий тажрибаларга таяниб ички аудитор фирма, компанияларнинг бошқарув функцияларини ва ўз фаолиятини мустақил экспертли баҳолайди. Улар бош фирмаларга, яoни бошқарадиганларгатаҳлил ва баҳолаш натижалари асосида таклифлар, маслаҳатлар, маoлумотларни тайёрлаб беришади. Ички аудитор давлат ва хусусий ташкилотларда ишдайди. Ички аудиторнинг вазифаси ходимларга иложи борича ўз ишларини юқори даражада самарали бажаришга ёрдам бериш, бухгалтерия маoлумотлари ва уларнинг ишончлилигини текширишдан иборат.
Ички аудитор юқори турувчи раҳбарларга ҳисобот беради, директорлар кенгаши ва бошқа бошқарув бўлинмалари билан тўғридан-тўғри алоқада бўлади.
Аудит текширишнинг афзаллиги мавжуд ва келажагдаги қийинчиликларни бартараф қилиш бўйича берилган маслаҳатлари ҳисобланади.
Ички аудитнинг мазмунига ҳамма турли қарайди. Айримлар аудиторнинг-бухгалтер деб ҳисоблашса, бошқалар тафтишчи деб айтишади.
Европа давлатларида ички аудит билан бир қаторда ташқи аудит ҳам кенг тарқалган. Ташқи аудит алоҳида фирмалар томонидан ўтказилади. Бундай аудит ташқи гуруҳларга ташкилот ва унинг бошқаруви фаолиятини кузатиш ва назорат қилишга имкон беради. Ташқи аудиторнинг асосий вазифаси ташкилотнинг молиявий ҳисоботини текшириш ҳисобланади
Ташқи ва ички аудитнинг функцияларини ўрганган ҳолда уларнинг фарқини, ҳар бирини назоратга қўшган ҳиссасини аниқлаш мумкин.
Ташқи ва ички аудитнинг фарқларини қуйидаги жадвалда таҳлил қилиш мумкин.
1-Жадвал
Ташқи ва ички аудитни қиёслаш





Download 215,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling