Мавзу: аудитнинг мохияти ва аудиторлик хизматини ташкил килиш


Тарафларнинг реквизитлари


Download 215.5 Kb.
bet7/10
Sana07.03.2023
Hajmi215.5 Kb.
#1245429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Аудитни мохияти, унинг максади ва вазифалари

Тарафларнинг реквизитлари:

Буюртмачи Бажарувчи


Имзо Мўминов С. Имзо Абдуқодиров С.А.
Манзил : Манзил :
Ҳисоб рақами № Ҳисоб рақами №
Таъсисчилик шартномаси ва низоми аудиторлик фирмани ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб ҳисобланади. Аудиторлик хизматининг асосий вазифалари фирма низомида белгиланади, улар асосан, ҳисоботлар, биринчи ўринда бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар, фойдани ишлатилиши тўғрисидаги ҳисобот, ҳамда ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлашдан иборат.
Аудиторлик фаолияти корхона жамғармасининг ортишига, барча маблағлардан самарали фойдаланишга, мавжуд камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам беришга қаратилиши керак.
Аудиторнинг асосий эoтибори корхонада содир этилаётган молиявий ва ташқи иқтисодий муомалаларнинг қонунийлиги, маҳсулот, иш ва хизматлар, таннархларнинг тўғри ҳисобланиши, фойданинг ҳисобланиши ва тақсимланишининг ҳисобида тўғри юритилишига қаратилади.
Шунингдек, таoсисчилар шартномаси, қоидалари, ва корхона (фирма)лар низомига риоя қилиш, корхона ишидаги молиявий ва хўжалик фаолиятинингташкилий хужжатларини (фармойиш, буйруқ) тўғри расмийлаштирилганлиги ҳам атрофлича текширилади.
Аудиторлик фирмалар тасдиқланган низомга асосан фаолият кўрсатишади. Уларнинг фаолият турлари махсус йўналишда (ҳар жихатдан тафтиш ўтказиш ва аудит текшириш) ёки кўп тармоқли бошқа фаолият турлари билан ҳам (бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш, менежмент, маркетинг, хусусийлаштириш, акциялаштириш, иктисодий экспертиза, ахборотлар, кадрлар тайёрлаш) шуғулланиши мумкин.
Аудиторлик фирмаларнинг асосий мақсади – корхона, фирмалар, уларнинг шериклари хизмат кўрсатаётган корхонанинг молиявий ахволи ва ҳисоботлари тўғрисидаги ҳолис маoлумотлар билан таoминлаш, иқтисодий субoектларнинг тегишли фаолиятининг якуний натижалари тўғрисидаги ўз фикрини илмий асослаб мустақил, расмий билдиришдир. Ушбу мақсаддан келиб чиққан холда аудиторлик фирмалар турли давлат, жамоа, ширкат, хусусий, ижара, қўшма ва бошқа корхоналарнинг буюртмаларига асосан уларнинг молиявий – хўжалик ва тижорат фаолиятларини текширишдан ўтказишади.
Аудиторлик фирмаларнинг муҳим вазифаларига қуйидагилар киради:

  • корхона молиявий-хўжалик фаолияти ва мулкий ҳолатини экспертизадан ўтказиш;

  • иқтисодий субoектларнинг ишларини яхшилаш, уларнинг самарадорлигинин ошириш буйича тавсиялаш тайёрлаш, тўлов қобилияти тўғрисида хулоса тузиш, баланс ва ҳисоботларини ишончли эканлиги ҳамда хўжалик операцияларини ва уларнинг бухгалтерия ёзувларини қонунийлигини тасдиқлаш;

  • корхона молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини истиқболини белгилаш, уларни ривожланиш имкониятлари ва якуний натижаларига баҳо бериш;

  • илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ҳисобга олиш ва таҳлил услубларини ишлаб чиқиш, меoёрий ҳужжатларни йиғиш, тайёрлаш ва ўтказиб беришни уюштириш йўли билан корхона фаолиятини илмий, услубий ахборотли таoминлаш;

  • ҳисоб, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлилини ташкиллаштириш буйича юқори малакали маслаҳат – ахборот хизматини кўрсатиш;

  • бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва назоратнинг автоматлаштирилган тизимларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

  • бошқариш, ҳисоб, режалаштириш ва тоифалар буйича ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш (қисқа муддатли курслар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ёрдамида)ни ташкиллаштириш;

  • илғор ва хорижий тажрибаларни акс эттирувчи ишлар буйича нашриётчилик фаолиятини бажариш ва бошқа меoёрий ҳужжатлар, услубий тавсиялар, нашрий маҳсулотлар билан мижозларни таoминлаш.

Аудит фирмалари ҳуқуқий шахс ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби, ўзи-ўзини маблағ билан таoминлаш қоидалари асосида амалга оширилади. Буюртмачи (мижоз)лар билан келишилган холда фирма ишларининг турлари ва ҳажми, бажарилган хизматлар учун ҳақ тўловлар, тарафларнинг мажбуриятлари ва вазифалари белгиланади. Аудит фирмалари ўзлари ихтиёридаги маблағ ва мулкдан фойдаланиш масалаларини мустақил хал этишади, бухгалтерия ҳисобини юритишади, зарур ходимларни ишга қабулқилишади. Амалдаги қонунчиликка асосан аудит фирмаси турли бирлашмаларга ва ассоциацияларга аoзо бўлиши, ўз маблағлари ҳисобидан асосий ва айланма маблағларни ташкил этиши мумкин.
Аудит фирмалари ишлари унинг директори томонидан бошқарилади. Директор ходимларни ишга қабул қилади, ишдан бўшатади, иш реажаларини тасдиқлайди, фирма мақсадига эришиш йўлида ҳуқуқий қа ҳақиқий харакатларни бажаради, ташкилий фармойиш берувчи ҳужжатларни чиқаради, ташкилот манфаатларини бошқарув органлари олдида химоя қилади. Бозор миуносабатларининг ривожланиши, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг фаолият кўрсатиши шароитида назорат тизимида унинг турли услублари қўлланилади. Назорат услубларининг вазифалари ва мақсадли йўналтирилиши 1-иловада келтирилган гуруҳлаш белгиларида кўриш мумкин.

Download 215.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling