Мавзу: аудитнинг мохияти ва аудиторлик хизматини ташкил килиш
Download 215.5 Kb.
|
Аудитни мохияти, унинг максади ва вазифалари
2006 йил 15-мартФарғона шаҳри “Тонг” аудиторлик фирмаси (бундан кейин бажарувчи деб номланади), унинг директори Абдуқодиров С.А. бир томон, ва “Шерзод” акционерлик жамияти раҳбари Мўминов С. (бундан буён “буюртмачи” деб номланади) иккинчи томон, ушбу Шартномани туздик. Буюртмачи қуйидаги аудиторлик хизматларини бажарувчига топширади, бажарувчи қабул қилиб олади: буюртмачининг молиявий-хўжалик фаолиятини ҳар йиллик аудитини ўтказиш; буюртмачи унинг филиали, агентлиги режадан ташқари текшириш ҳамда алоҳида буюрма бўйича консулpтация хизматлари. Шартнома имзо чекилгандан бошлаб 3 йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Шартнома муддати тугашига 15 кундан олдин шартномалаш тўғрисида буюртмачи бажарувчини огҳлантирса шартноманинг амал қилиш муддати автоматик равишда бир календар йилга узайтирилади. Ишларни бажариш муддатлари: молиявий хўжалик фаолиятининг тўла аудити йил якунлари бўйича буюртмачи тасдиқлаган ва бажарувчи билан келишилган муддатда. Режадан ташқари текширишлар ва консулpтацион хизматлар алоҳида шартномаларда белгиланган маддатларда бажарилади. Буюртмачи барувчининг хизматларидан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга. Зарур ҳолатларда аудит ўтказиш муддатлари ҳамда ҳақ тўлаш миқдорлари томонлар келишуви билан ўзгартирилади. Шартнома бўйича иш ва хизматлар қиймати. Бажарувчига тўланувчи хизмат ҳақи аудит ўтказишга сарфланган вақтни тариф бўйича белгиланган соатга кўпайтириш билан аниқланади. Тўловлар бир марта,яoни шартномада кўрсатилган ишлар бажаришга топширилгандан кейин, бажарувчининг ҳисоб-рақамига пул кўчириш йўли билан амалга оширилади. Буюртмачининг мажбуриятлари: аудит текширувида барча зарур бўлган хужжатлар, корхона тижорат сири бўлган ахборотларни бажарувчига тақдим этиш мажбуриятини олади. Шунингдек бажарувчига ишлаш учун зарур шароитлар яратиб беради: аудиторлик иш жойи, ҳужжатларни сақлаш учун шкаф ажратиш, моддий жавобгар шахсларнинг қатнашуви, моддий қийматликларни муҳрлаш. Бажарувчининг мажбуриятлари: аудит текшириш ўтказишда корхонага таалуқли тижорат сирини сақлаш ва буюртмачининг рухсатисиз учунчи шахсларга ошкор қилмаслик: солиқ қонунчилигига риоя қилиш буйича буюртмачи билан биргаликда моддий жавобгарликка тортилиш. Ушбу шартноманинг 7-бандида кўрсатилган шартлар бузилса буюртмачига келтирилган зарарни бажарувчи тўлайди. Моддий зарар ўлчамини аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда бажарувчи,текширишда олган маoлумотларни буюртмачининг рухсатисиз ошкор қилганлиги учун ҳар бир факт бўйича белгиланган миқдорда буюртмачига жарима тўлайди. Ушбу шартноманинг бажарилиши бўйича тарафлар ўртасидаги низолар Давлат хўжалик суди томонидан кўрилади. Ушбу шартнома 2 нусҳада тузилди, бир нусҳадан сақланиб, тенг ҳуқуқга эга. Download 215.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling