Мавзу: ауески касаллиги ва унга қарши курашиш тадбирлари. Morbus Aujeszky Режа
Download 50.95 Kb.
|
Ауески 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий зарар
- Қўзғатувчиси.
- Чидамлилиги.
- Эпизоотологияси
Тарихий маълумот. Касаллик бириичи марта 1902 йилда вентер олими Л. Ауески томонидан аниқланган ва батафсил баён этилган. Кейинчалик бу касаллик бошқа мамлакатларда ҳам қайд қилина бошланди. Ауески касаллиги Россияда 1909 йили аниқланди. Касаллик чўчқачилик билан шуғулланадиган Америка, Африка, Осие мамлакатларида тез-тез учраб туради. Ауески касаллиги кузатилиб турган. Совет олимларидан П. Андреев, П. Соломкин, И. Лукашев, М. Никитинлар Ауески касаллигини ўрганиб, унинг махсус профилактикаси ва даволаш (вакцина, зардоб, гаммаглобулинлар билан) усулларини ишлаб чиқдилар ва амалиётда тадбиқ этдилар.
Иқтисодий зарар. Анча катта. Айниқса, бу ҳолат чўчқачилик хўжаликларида яққол намоён бўлади. Чўчқачалар орасида ўлим 90 фоизгача кузатилади. Қорамоллар орасида касаллик кенг тарқалмасада, уларда ўта оғир кечиб, касалликка чалинганларда ўлим 100 фоизгача боради. Қўзғатувчиси. ДНК сақловчи вирус бўлиб, герпес вирус турига мансуб. Вирусни бош ва орқа мияда, ўпка, жигар, талоқ, мускул, лимфатик тугунлар, терида учратиш мумкин. Вирус товуқлар эмбриони ва культура ҳужайраларида ўсади. Турли географик зоналарда ҳар хил ҳайвонлардан ажратиб олинган вирусларнинг ҳаммаси иммунобиологик ҳусусияти жиҳатидан бир хилдир. Чидамлилиги. Вирус юқори ҳароратга чидамсиз. Суюқ муҳитда 80—100°С да қиздирилганда тез ҳалок бўлади. Гўнгларни биотермик усулда зарарсизлантирилганда ауескининг вируси 2—3 ҳафтада ўлади. Минусли ҳароратда вирус консервация бўлиб, узоқ муддат сақланади. Мияда 1— 4°Сда вирус ўз фаоллигини бир неча ой сақлайди, лиофилизация қилинганда эса 2 йилгача тирик сақланади. Консервация қилишда ош тузининг эритмаси ва глицерин яхши натижа беради. Ириётган материалда 2—3 ҳафтагача яшай олади. Йилнинг совуқ фалслларида ҳам вирус узоқ яшай олмайди. Дезинфекция қилиш учун 3%ли ўювчи натрий, 1%ли формальдегид, 20%ли хлорли оҳак эритмалари тавсия этилади. Эпизоотологияси. Ауески касаллиги билан табиий шароитда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, уй ҳайвонлари, мўйнали ҳайвонлар, ёввойи гўштхўрлар, кемирувчилар касалланади. Тажрибада эса ҳамма сут эмизувчилар, ҳатто паррандаларда ҳам касаллик қўзғатиш мумкин. Асосан чўчқа, ит ва мушуклар, камроқ қўй-эчки, қорамоллар ва мўйнали ҳайвонлар касалланади. Баъзан йилқилар касалланиб, ёш қулунлар мойил бўлади. Касалликка чалинган ҳайвонлар қўзатувчининг асосий манбаи ҳисобланади. Улар уз навбатида вирусни бурун, кўз ёши орқали, сийдик, сут ва жинсий аъзосининг шиллимшиғи орқали ажратиб чиқаради. Вирус бурун шилимшиғида касалликнинг яширин давридаёқ пайдо бўлади. Касалдан тузалган чўчқаларда вирус ажратиш 5—6 ойгача давом этади. Каламушлар 100—150 кунгача вирус ташувчи бўлиб қолади. Табиий шароитда касаллик алиментар йўл билан, асосан озуқа, сув ва касал ҳайвон зарарлаган нарсалар орқали юқади. Бизнинг шароитда касаллик йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам учрайверади. Патанатомия кафедрасида ёриб кўрилгандан кейин, чўчқа гўштлари вивариядаги итларга тарқатилади. Натижада итлар орасида типик ҳолатдаги Ауески касаллиги келиб чиқади. Хулоса қилиб айтиш керакки, сунъий йўл билан касаллик қўзғатиш учун махсус тайёргарлик кўриб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Бунинг учун касалланган чўчқа гўштини ит ёки мушукка беришнинг ўзи кифоя. Гўштхоналардан чиққан чиқиндилар ўта хавфли. Сут эмадиган чўчқа болалари она сути орқали касалликка чалинади. Ауески касаллиги жароҳатланган тери орқали, бурун, кўз ва жинсий аъзоларнинг шиллиқ пардалари орқали юқади. Баъзан аэроген ва она қорнида ҳам юқиши мумкин. Инкубатик чўчқалар ёки зарарланган озуқалар келтирилиши хўжаликда Ауески касаллигига сабаб бўладиган омиллардандир. Дағал хашак ёки донлар ичидан ауескига учраган кемирувчиларнинг ўлаксалари чиқиб қолиши, ит, мушук ва чўчқалар буларни ейиши натижасида касаллик тарқалади. Носоғлом хўжаликдан ўтган кемирувчилар ҳам ауески чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Ауески чўчқачилик хўжаликларида эпизоотик ҳолатда кечади. Мўйнали ҳайвонлар орасида қушхона чиқиндилари орқали ҳам касаллик тарқалиши мумкин. Қорамолчилик ва қўйчилик хўжаликларида жуда кам ҳолларда учраб, кемирувчилар орасида узоқ эпизоотия давом этади. Кўп ҳолларда кемирувчилар орасида ўлим кўпайиши чўчқачилик хўжаликларида касаллик келтириб чиқаради. Касал чўчқачалар билан контактда бўлган бошқа тур молларга ҳам касаллик юқиши мумкин. Кемирувчилар ва вирус тарқатувчиларнинг кўпайиши, ветеринария-санитария ишларининг суст олиб борилиши чўчқачиликда касаллик чиқишига олиб келади. Касаллик йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам учрайверади, лекин куз ва қиш ойларида кўпаяди. Чунки бу вақтга келиб, кемирувчилар емиш истаб дон ва хашак тўпланган фермаларга боради. Тўлиқ ва сифатли озуқа етишмаслиги туфайли организм табиий резистентлиги тушиб кетади ва касалликка мойиллик ошади. Совуқ ва намгарчилик юқори бўлган пайтларда касалланиш кучаяди. Яйлов ва лагер шароитларида касаллик камаяди. Download 50.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling