Мавзу: ауески касаллиги ва унга қарши курашиш тадбирлари. Morbus Aujeszky Режа
Download 50.95 Kb.
|
Ауески 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кечиши ва клиник белгилари.
- Чўчқалар Ауески касаллиги.
Патогенез. Вирус оғиз бўшилиғи шиллиқ пардаси орқали организмга тушгач, тил, томоқ, нерв ва бош мияда яллиғланиш пайдо қилади. Мия ва мия қобиғининг қаттиқ яллиғланиши натижасида жағ мускуллари, тил ва томоқда фалажланиш бошланади. Бош бир томонга қийшайиб, касал ҳайвон ҳадеб айланаверади, ёнбошига оғиб йиқилади, клиник қалтираш бошланиб, ҳеч нарсани билмай қолади. Агар вирус организмга тери орқали тушса, ўша жойнинг ўзида ривожланиб, кўпаяди. Кейинчалик гематоген ва лимфоген йўл билан бурун танага тарқалади. Вирус мия юзага келиб, иситма чиқади. Вируснинг мияга таъсири туфайли қўзғалиш билан тормозланиш орасидаги нисбат бузилади. Агар қўзғалиш кучайса, у танада кучли қичима пайдо бўлиши билан кечади. Мия фаолиятининг бузилиши умумий нерв системасида моддалар алмашинувининг издан чиқишига олиб келади. Натижада ҳайвон тез озиб кетиб, охир-оқибатда ўлади. Агар тормозланиш ҳолати устунлик қилса, депрессия кучайиб, умумий ҳолсизланишга ўтади. Қичишиш умуман кузатилмайди. У терининг кимёвий таркиби кескин ўгаргандагина рўй беради. Бунда асосан гистамин ацетилхолин кўпайиб, нерв толаларини қитиқлайди ва баданда қичишиш жараёнини қўзғатади. вирус организмга тери орқали тушмасдан мияга ўтса, пайдо бўлган ацетилхолин орқа мия суюқлигига тушади ва ҳар хил қичишиш рефлексларини келтириб чиқаради.
Кечиши ва клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 2 кундан уч ҳафтагача давом этади. Бу асосан юқиш йўли, вируснинг вирулентлиги ва организмнинг чидамлилигага боғлиқ. Касаллик ҳар доим ўткир кечади. Чўчқалар Ауески касаллиги. Касалликқичимасиз ўтади. У эмадиган чўчқачаларда жуда оғир кечади. 10 кунлик ёшигача септик ҳолатда ўтади. Касаллик кўпинча она қорнидалигида ёки туғилган заҳоти юқиши мумкин. Чўчқачалар ётиб қолади, онасини эма олмайди, товуш ҳам чиқара олмайди. Томоғи бўғилиб қолади, сўлак оқади, ўлим 2—10 соат орасида рўй беради. Бирдан йиқилиб, кейин ўлади. 10 кунликдан 3 ойликгача бўлган чўчқачаларда эса асосий клиник белги иситма кўтарилиши ҳисобланади. Тана ҳарорати 41—42°С га кўтарилиб, касал чўчқача ҳолсизланади ва бурнидан суюқлик оқиб туради. Кейин марказий нерв системаси шикастланади. Безовталаниб, ҳадеб айланаверади, олдинга интилади, бошини охир ёки панжарага тираб туради. Бўйин ва жағ мускуллари уча бошлайди. Айрим ҳолларда тутқаноқ тутади. Чўчқачалар йиқилиб, ёнбоши билан ётиб қолади. Юрғизмоқчи бўлинса, қалтираб зўрға юради. Бошини ёнига ташлаб, нафас олиши қийинлашади, кўп сўлак оқади. Тутқаноқ белгилари тез-тез такрорланиб, чўчқаларни ҳолсизлантириб қўяди. Улар бошини энгаштириб, бир жойда туриб қолади. Томоқ ва оёқлари фалажлана бошлайди. Афония ҳолати юзага келиб, оғзидан жуда кўп кўпик чиқади, ҳансирай бошлайди ва ўпкада шиш пайдо бўлади. Бу ҳолатда касаллик уч кунча давом этади, 70-100 фоиз катта чўчқаларда касаллик клиник белгилар аниқ намоён бўлмасдан кечади. Улар бўшашиб, тана ҳарорати кўтарилади, йўтал тутади, ринит ва конъюнктивит пайдо бўлади. Асаб бузилиши айрим ҳоллардагина рўй бериши мумкин. Касал чўчқалар 3—4 кун ичида тузалиб, бўғозлари эса бола ташлайди. Download 50.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling