Мавзу: ауески касаллиги ва унга қарши курашиш тадбирлари. Morbus Aujeszky Режа


Download 50.95 Kb.
bet6/6
Sana02.05.2023
Hajmi50.95 Kb.
#1422659
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ауески 10

Диагноз. Диагноз қўйишда касалликнинг эпизоотологияси, клиник белгилари ва патологоанатомияси инобатга олинади. Энг характерли клиник белги чўчқачаларда касалликнинг асаб бузилиши билан кечиши, катта чўчқаларда инфлюэнцияга ўхшаб ўтиши, бошқа тур ҳайвонларда эса кучли қичима бўлиб, қашиш ҳоллари рўй беришидир. Биосинама қўйиш яхши натижа беради. Лабораторияга майда ҳайвонлар ўлаксаси бутунлигича, катта ҳайвонларнинг эса бош қисми юборилади. Бундан ташқари, ўпка, жигар талоқдан кесиб олинган бўлакчалар ҳам текширилади. 1:2 нисбатда намуналар эзилиб физиологик эритмада эмульсия тайёрлаб сузиб олинади. Шундан 0,5 мл қуён ёки мушукнинг териси остига юборилади (безовталаниш, кучли қичишиш ва қашиниш кузатилади). Бу усуллардан

Ҳайвонлар тури

Дозаси, мл.

профилактика учун

Даволаш учун

Чўчқалар: 15 кунликгача

3

4

8

10

15 30 кунлик

4

6

8

12

1 2 ойлик

6

9

12

18

2 ойликдак катталари

10

12

24

30

катта чучқалар

2

24

40

50

Қўзилар: 15 кунликгача

3

4

9

10

15 30 кунликгача

6

8

8

24

1 ойликдан катталари

10

16

20

30

Катта қўйлар

16

20

24

36

Бузоқлар: 15 кунликгача

8

10

20

25

15 60 кунликлар

10

15

30

45

2 ойликдан каггалари

15

20

50

75

Катта қорамоллар

50

50

120

180

Ит болалари: 6 ойликгача

2

5

6

15

6 ойликдап катталари

8

12

24

36

Тулки ва шимол тулкилари: 1- 3 ойликлар

3

5

5

10

6 ойликдан катталари

5

8

10

15

Қора кузан ва итлар 1 3 ойликлар

1

2

3

4

3 – 6 ойликлар

2

3

5

6

6 ойликдан катталари

3

6

5

8

Мушуклар; 1 - 6 ойликлар

2

3

4

6

6 ойликдан катталари

4

6

12

15

ташқари, нейтрализация реакцияси, РСК преципитация реакцияси каби серологик текширишлар тавсия этилган ва қўлланилади.
Диффереициал диагноз. Қутуриш касаллигидан фарқ қилиш керак. Ауескида агрессивлик бўлмайди, пастки жағда эса фалажланиш кузатилмайди. Чўчқачалардатузбиланзаҳарланишдан ажратиш даркор. Бунда тана ҳарорати кўтарилмайди, рацион таҳлил қилиб кўрилади. Листериоз, сальмонеллёз, ўлат ва инфлюэнцаларда эса бактериологик ҳамда биосинама усулларининг натижаси асосий кўрсаткич қилиб олинади.
Иммунитет. Касалликнинг олдини олиш учун чўчқа, қўй, муйнали ҳайвонларга Ауески касаллигига қарши ишлаб чиқилган инактивация қилинган вакцина ишлатилади. У носоғлом ва хавфли хўжаликларда қўлланилиб, бир марта мускул орасига жадвалдаги дозаларда юборилади:
Чўчқалар 3—45 кунлигида эмланиб, 3 ойлик. бўлганида эса қайта эмланади. Эмланган молларда 8—10 кундан кейин иммунитет пайдо бўлиб, 11 ойгача сақланади.
Даволаш. Ауески касаллигини даволаш учун гипериммунли қон зардобидан олинган глобулин ишлатилади. Ундан профилактика мақсадида ҳам фойдаланилади.
Олдини олиш. Четдан мол келтириш фақат соғлом ҳўжаликлар ҳисобидан амалга оширилиб, олиб келингач, 30 кун профилактик карантинда сақланади.
Гўшт комбинатлари, қассобхона ва бошқа манбалардан чиққан чиқиндилар 1 соат қайнатилиб, кейин чўчқаларга беришга рухсат этилади. Ёз ойларида лагерларда сақлаш тавсия қилинади. Дератизация ўтказиш, дайди ит ва мушукларни йўқ қилиш режа асосида олиб борилади. Агар хўжаликда Ауески касаллиги чиққан бўлса, уни носоғлом деб эълон қилинади ва карантин тадбирлари ўтказилади. Чўчқа келтириш, олиб чиқиш, жойларини алмаштириш қатъий ман этилади. Касал моллар ажратилиб изоляторга ўтказилади ва даволанади. Чўчқалар орасида касалликка чалинганлари бўлса, она чўчқалар дарҳол ажратилади. Умумий боқиш ман этилади.
Носоғлом гуруҳдаги чўчқачаларга гаммаоглобулин юборилиб, 2 ҳафтадан кейин вакцинация қилинади. Соғалом гуруҳлар дарҳол эмланади. Туғишга бир ой қолганда, она чўчқалар икки марта эмланса, натижа яхши бўлади. Шу гуруҳдан туғилган чўчқачалар 2—7 кунлигида эмланади. Чўчқахоналар 3%ли ишқор ва 20%ли хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилинади. Охурлар 1%ли ишқор билан, гўнг ва аҳлатлар биотермик усулда зарарсизлантирилади. Мажбуран сўйилган чўчқалар гўштини қайнатиб, кейин истеъмол қилишга рухсат этилади. Хўжалик охирги касал мол тузалгандан кейин бир ой ўтгач, соғлом деб юритилади ва карантин бекор қилинади.
Одамлар Ауески касаллиги. Одамларга асосан касал ҳайвонни даволаганда ёки ёриб кўрилганда юқиб қолиши мумкин. Касаллар тез чарчайди, ҳолсизланади, вирус тушган жой қизариб, қаттиқ қичишиб, беморни бутунлай беҳол қилиб қўяди, 5—6 кундан кейин тузалади. Касалликни юқтирмаслик учун шахсий гигиена профилактикага қатъий риоя қилиш зарур.
Download 50.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling