Мавзу: Автомобил йўлларини эксплуатация қилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш р е ж а


Download 59.87 Kb.
bet1/6
Sana11.05.2023
Hajmi59.87 Kb.
#1455195
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-мавзу

  • 1.Йўлдаги сирпанчиқликнинг ва қоплама равонлигининг ҳаракат хавсизлигига таъсири.
  • 2.Ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида ҳаракатни ташкил қилиш.
  • 3.Пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш.
  • 4.Ҳаракат шароити ва йўл шароити ҳақида ҳайдовчиларга тезкор ахборот етказиш.
  • 5.Ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш тадбирлари. Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг услубий асослари ва амалий тадбирлар.
  • 6.Чорраҳаларда ва режадаги кичик эгриларда хавфсиз ҳаракатни тартибга солишнинг амалий тадбирлари.
  • 7.Йўл ҳаракатини ташкил этишда йўл ҳаракати хавфсизлиги муҳандисларининг вазифалари. Автомобил йўлларининг таъмирланаётган бўлакларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш.
  • Қопламанинг сирпанчиқлиги ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда асосий ТЭК бири ҳисобланиб, ТВ шинаси қоплама юзаси билан меъёрий тишлашишини таъминланиши йўл қопламасининг ғадир-будирлигига боғлиқдир. Автомобиль йўлларида эксплуатация давомида қопламанинг устки юзасида турли даражада емирилишлар юзага келиб, тишлашиш коэффициенти меъёрий талабларга жавоб бермай қолади.
  • Йўл қопламасининг тишлашиш коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:
  • бу ерда, -меъёрий тишлашиш коэффициенти.
  • -ҳақиқий қопламадаги тишлашиш коэффициенти.
  • Йўл қопламаси сирпанчиқлик меъзони тишлашиш коэффициенти ҳисобланади. Ғилдирак шинасининг йўл қопламаси билан етарли даражада тишлашмаслиги оғир оқибатларга олиб келувчи йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлади.
  • Статистика шуни кўрсатадики, тишлашиш коэффициентининг паст кўрсаткичи оқибатида барча ЙТҲнинг баҳор-кузги мавсумидаги 70%и ва ёз мавсумида 30% и содир бўлади.
  • Тишлашиш коэффициентини аниқлаш учун махсус асбоб-ускуналар ёрдамида турли лаборатория текширувлари ўтказилади. Тишлашиш коэффициенти меъёрий талабларга жавоб бермаса, тишлашиш коэффициентини ошириш мақсадида юзага ишлов бериш технологик жараёнлари бажарилади.
  • Ҳаракатланиш шартлари
  •  
  • Бўйлама тишлашиш коэффициенти φ
  • Енгил
  • 0,45
  • Қийинроқ
  • 250...1000 м радиусли эгри, тушиш ва чиқишда 30...60 % оғиш; йўл қатнов қисми торайган зоналарда, юкланиш 0,3...0,5
  • 0,45…0,5
  • Хатарли
  • Кўриш масофаси ҳисобланганидан кичик, оғишлар ҳисобланганидан ортиқ, бир даражадаги кесишувлар, юкланиш 0,5 дан юқори.
  • 0,6
  • Равонлик деб йўл тўшамасининг чегаравий диапазондаги тўлқин узунлигини 0,5-50 м оралиқда ҳақиқий текис юзага нисбатан оғишига айтилади.
  • Бунда қоплама юзасини автомобил динамикасига, динамик юкланганликка ва ҳаракат қулайлигига таъсир қиладиган даражада, лойиҳавий юзага нисбатан оғиши тушунилади.
  • Йўл қопламалари равонлигига қўйилган талабларни ишлаб чиқишда автомобилнинг ҳисобий тезликда рухсат этилган тебранишлар ампелетутаси ва тезланишга асосланади. Бу меъзонлар асосида автомобилнинг рухсат этилган у ёки бу тебранишлари баҳоланади:
  • -юришнинг қулайлиги;
  • -ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайлик;
  • -автомобиль кузовида юкларнинг турғунлиги;
  • -автомобилнинг рессори ва бошқа қисмларини ишончли ва узоқ муддат ишлашига.
  • Асосий меъзон ҳайдовчи ва йўловчиларни қулайликлар билан таъминланиши ҳисобланади.

Download 59.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling