транспорт оқимини тезликлар бўйича полосаларга ва йўналишларга ажратишдир. Транспорт оқимини тезликлар бўйича полосаларга ажратишда қуйидаги ишлар бажарилади: 1. Кўп полосалик йўлларда секин юрувчи автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, маҳаллий транспорт воситалари, транзит транспортлар ва велосипед ҳаракати учун махсус ихтисослаштирилган полосалар кўзда тутилади. 2. Йўлнинг тик кўтарилиш участкаларида секин ҳаракатланувчи автомобиллар учун қўшимча полоса қурилади. - 3. Мураккаб чорраҳаларда тормозланиш ва тезлашиш учун полосалар қилинади.
- 4. Йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситалари, пиёдалар ва йўловчилар учун хизмат кўрсатадиган йўл иншоотлари олдида тўхташ, туриш учун полосалар ва майдончалар назарда тутилади.
- 5. Жамоат транспортлари тўхтайдиган бекатларда тормозланиш ва тезлашиш полосалари билан биргаликда автобуслар тўхтаб туриши учун «чўнтак» қурилади.
- Транспорт оқимини йўналишлар бўйича ажратишда қуйидаги ишлар режалаштирилади:
- 1. Ажратувчи полоса ёрдамида алоҳида йўналишлар бўйича йўл қатнов қисмини битта яхлит йўл пойида жойлаштириш.
- 2. Йўналишлар бўйича қатнов қисмини алоҳида йўл пойида жойлаштириш, масалан, Тошкент-Чимкент йўлида ва кўпчилик чет эл йўлларида.
- 3. Кўриниши таъминланмаган радиуси кичик эгриликларда йўналишлар бўйича ажратувчи хавфсизлик оролчаларини ўрнатиш.
- 4. Аҳоли яшайдиган жойдаги параллел кўчаларда бир томонлама ҳаракатни ташкил қилиш.
- 5. Чорраҳада кесишадиган йўлларни ҳар хил сатҳда жойлаштириш.
- 6. Бир сатҳда жойлашган чорраҳаларда чапга буриладиган автомобиллар кутиб туриши учун хавфсизлик оролчалари (йўл белги чизиғи орқали) ёрдамида кутиш полосаларини ажратиш.
- Ҳаракатни ташкил қилиш учун қайси бир усулдан фойдаланишдан қатъий назар, техник воситаларидан фойдаланиб, у ёки бу йўл участкасида ҳаракатни ташкил қилиш натижасида ҳаракат тезлигини, ўтказиш қобилиятини ошириш ва хавфсизликни таъминлаш мумкин.
- Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш автомобил йўлларини ва шаҳар кўчаларини иккита бўлакка бўлиб олиб борилиши лозим. Биринчи бўлак чорраҳа ва туташма жойлар, иккинчи бўлак чорраҳа ва туташмалар оралиғидаги йўл бўйидаги минтақа.
- Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |