Мавзу: Автомобил йўлларини эксплуатация қилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш р е ж а


транспорт оқимини тезликлар бўйича полосаларга ва йўналишларга ажратишдир


Download 59.87 Kb.
bet3/6
Sana11.05.2023
Hajmi59.87 Kb.
#1455195
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-мавзу

транспорт оқимини тезликлар бўйича полосаларга ва йўналишларга ажратишдир.
  • Транспорт оқимини тезликлар бўйича полосаларга ажратишда қуйидаги ишлар бажарилади:
  • 1. Кўп полосалик йўлларда секин юрувчи автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, маҳаллий транспорт воситалари, транзит транспортлар ва велосипед ҳаракати учун махсус ихтисослаштирилган полосалар кўзда тутилади.
  • 2. Йўлнинг тик кўтарилиш участкаларида секин ҳаракатланувчи автомобиллар учун қўшимча полоса қурилади.
    • 3. Мураккаб чорраҳаларда тормозланиш ва тезлашиш учун полосалар қилинади.
    • 4. Йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситалари, пиёдалар ва йўловчилар учун хизмат кўрсатадиган йўл иншоотлари олдида тўхташ, туриш учун полосалар ва майдончалар назарда тутилади.
    • 5. Жамоат транспортлари тўхтайдиган бекатларда тормозланиш ва тезлашиш полосалари билан биргаликда автобуслар тўхтаб туриши учун «чўнтак» қурилади.
    • Транспорт оқимини йўналишлар бўйича ажратишда қуйидаги ишлар режалаштирилади:
    • 1. Ажратувчи полоса ёрдамида алоҳида йўналишлар бўйича йўл қатнов қисмини битта яхлит йўл пойида жойлаштириш.
    • 2. Йўналишлар бўйича қатнов қисмини алоҳида йўл пойида жойлаштириш, масалан, Тошкент-Чимкент йўлида ва кўпчилик чет эл йўлларида.
    • 3. Кўриниши таъминланмаган радиуси кичик эгриликларда йўналишлар бўйича ажратувчи хавфсизлик оролчаларини ўрнатиш.
    • 4. Аҳоли яшайдиган жойдаги параллел кўчаларда бир томонлама ҳаракатни ташкил қилиш.
    • 5. Чорраҳада кесишадиган йўлларни ҳар хил сатҳда жойлаштириш.
    • 6. Бир сатҳда жойлашган чорраҳаларда чапга буриладиган автомобиллар кутиб туриши учун хавфсизлик оролчалари (йўл белги чизиғи орқали) ёрдамида кутиш полосаларини ажратиш.
    • Ҳаракатни ташкил қилиш учун қайси бир усулдан фойдаланишдан қатъий назар, техник воситаларидан фойдаланиб, у ёки бу йўл участкасида ҳаракатни ташкил қилиш натижасида ҳаракат тезлигини, ўтказиш қобилиятини ошириш ва хавфсизликни таъминлаш мумкин.
    • Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш автомобил йўлларини ва шаҳар кўчаларини иккита бўлакка бўлиб олиб борилиши лозим. Биринчи бўлак чорраҳа ва туташма жойлар, иккинчи бўлак чорраҳа ва туташмалар оралиғидаги йўл бўйидаги минтақа.
    • Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш қуйидаги
      Download 59.87 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling