Мавзу: Автомобил йўлларини эксплуатация қилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш р е ж а


Download 59.87 Kb.
bet4/6
Sana11.05.2023
Hajmi59.87 Kb.
#1455195
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-мавзу

тамойиллар бўйича амалга оширилади:
  • I. Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига таъсир кўрсатмайдилар.
  • II. Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига қисман (вақти-вақти билан) таъсир кўрсатадилар.
  • III. Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига таъсир кўрсатадилар.
    • Биринчи тамойил талабини бажариш учун пиёдалар ҳаракатини ташкил этишда чорраҳа ва туташмалар минтақасида пиёдалар йўлнинг (кўчанинг) бир тарафидан иккинчи тарафига ўтиши учун ер ости тоннели ёки қатнов қисмининг устидан йўл ўтказгич иншоотлари қурилади. Шунингдек, икки чорраҳа оралиғида пиёдалар ҳаракатланиши учун йўлнинг икки тарафидан ёки бир тарафидан йўлка белгиланиб, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмига чиқишини бартараф этиши учун тўсиқлар ўрнатилади.
    • Бу тамойил бўйича пиёдалар ҳаракатининг ташкил этилиши автомагистралларда, юқори даражали йўлларда ва асосан тезюрар шаҳар кўчаларида кўзда тутилади. Чорраҳада ёки туташмада бундай ҳаракатнинг ташкил этилиши натижасида пиёдалар ва транспорт воситалари орасида зиддиятли вазият вужудга келмайди. Ривожланган мамлакатларнинг шаҳар кўчаларида ва автомагистралларида шу тамойил бўйича ҳаракат ташкил этилган бўлиб, пиёдалар ўтиш жойларида ЙТҲ кузатилмайди. Охирги йилларда Ўзбекистон Республикасининг катта шаҳарларида, айниқса, Тошкентда пиёдалар учун ер ости йўллари қурилиши кенг ривожланмоқда.
    • Иккинчи тамойил бошқариладиган чорраҳаларда учрайди. Бунда пиёдалар ҳаракатини светофор ёки тартибга солувчи шахс ёрдамида қатнов қисми устида амалга оширилади. Бунинг учун чорраҳа ёки туташма минтақасида йўл белги чизиғи ёрдамида (1.14.3 белгиси) пиёдалар ўтиш жойи белгиланиб, уларнинг ҳаракатини тартибга солиш учун бошқа йўл белгилари (1.20; 5.16.1 ва 5.16.2) ва пиёдалар светофори ёки транспорт светофорларидан фойдаланилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг кўпчилик шаҳарларида пиёдалар ҳаракати шу тамойил бўйича ташкил этилган.
    • Учинчи тамойил автомобил йўллари аҳоли яшаш жойларидан ўтганда ва шаҳарлардаги маҳаллий аҳамиятдаги кўчаларда қўлланилади. Бу турдаги пиёдаларнинг ҳаракатини ташкил этишда бошқарилмайдиган чорраҳа ва туташмаларда пиёдаларнинг ўтиш жойлари 1.14.1 ёки 1.14.2 йўл белги чизиғи ва 1.20; 5.16.2 йўл белгилари билан жиҳозланади. Бундай ҳаракат ташкил қилинган чорраҳаларда ва йўл бўлакларида пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига ҳар тарафлама салбий таъсир кўрсатиб, кўплаб ЙТҲлари вужудга келишига, шунингдек, транспорт воситалари тезлиги пасайишига сабабчи бўладилар.
    • Автомобиль йўлларининг аҳоли пунктларидан ўтган участкаларида ҳаракатланиш учун бирмунча ноқулайликлар вужудга келади. Улар асосан маҳаллий ҳаракатнинг кўплиги, пиёдаларнинг ҳаракати, жамоат транспортларининг тўхташ жойлари мавжудлиги, йўл яқинида жойлашган ҳар хил бинолар борлиги «транзит» автомобилларининг ўтишига катта халал беради.
    • Ўзбекистон йўл тармоқларининг 55–95%и аҳоли яшайдиган пунктлардан ўтган бўлиб, Россия ва Украина йўл тармоқларидаги худди шундай кўрсаткичга нисбатан 2–2,5 баробар кўп демакдир.
    • Аҳоли пунктидан ўтган йўлларда ҳаракатни тўғри ташкил қилиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
    • 1. Йўл белгисини, йўл белги чизиғини, йўл тўсиғини ва йўналтирувчи қурилмаларни жойлаштириш.
    • 2. Енгил ва юк автомобилларини алоҳида ҳаракат тасмалари бўйича ҳаракатлантириш.
    • 3. Ажратувчи тасма ўрнатиш.
    • 4. Бир томонлама ҳаракатни ташкил қилиш.
    • 5. Сунъий ёритишни таъминлаш.
    • 6. Пиёдалар ҳаракатини ташкил қилиш.
    • 7. Велосипедчилар ҳаракатини ташкил қилиш.
    • Сутканинг қоронғи даврида автомобилларнинг ҳаракатланиш шароити кундузги вақтдагидан кескин фарқ қилади, кундуз куни об-ҳаво яхши бўлган вақтда ҳайдовчи тўғри участка йўлда 1000 метрдан ортиқ масофани кўради. Ҳаво булут бўлса, 800–900 м масофани кўриши мумкин. Кечаси автомобилларнинг узоқни ёритиш фаралари ёрдамида йўл қопламаси устида ётган нарсани ҳайдовчи 100–130 м масофадан кўради. Бу эса кундузги кўринишга нисбатан 8–10 марта кам. Лекин кўриш масофаси кечаси кескин камайишига қарамасдан ҳайдовчилар тезликни кундуз кундагига нисбатан атиги ўртача 5–10 км/соат камайтирадилар. Шу сабабли, ЙТҲ 45–50 % қоронг ъи вақтга тўғри келади, ҳатто бу вақтда ҳаракат кундуз кундагидан 2–3 марта кам кузатилса ҳам.
    • Кўп аҳоли яшайдиган пунктларда пиёдалар ўтиш жойлари 300 м масофадан кам бўлмаган жойларда ўрнатилади. Аҳоли пунктининг узунлиги 0,5 км дан катта бўлмаса, иккита ўтиш жойи белгиланиб, улар орасидаги масофа 150–200 м олинади. Пиёдалар ўтиш жойлари яхши жиҳозланиб, камида 150 м масофадан ҳайдовчиларга яққол кўриниб туриши керак.
    • Ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида аҳоли яшайдиган пунктларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат миқдорига қараб пиёдалар ўтиш жойларининг жиҳозланиш даражаси ўзгариб боради.
    • Аҳоли яшаш жойларида ва уларга келишдаги йўл қисмларида ҳисобий ҳаракат миқдори 4000 авт/сутдан ундан ортиқ бўлса, йўл пойи чегарасидан ташқарига жойлаштирилган ҳолда пиёдалар учун йўлаклар қурилиши керак.
    • Автомобиль йўли аҳоли яшаш жойидан ўтган шароитда пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида тротуар қурилиши кўзда тутилади. Тротуар энини кўчанинг даражасига, қурилиш тавсифига, йўловчиларнинг сонига қараб белгиланади. Тротуар энини ҳисоблашда йўловчининг ҳаракатланиши учун 0,75 м тасма кераклиги кўзда тутилади.
    • Кўчаларнинг умумий энига қараб туриб, тротуарлар қуйидагича жойлаштирилиши мумкин: қатнов қисмининг ёнида, кўкаламзорлаштирилган тасмалар оралиғида, қатнов қисмидан ажралган ҳолда.
    • ШНҚ 2.01.07-03* шаҳарсозлик меъёрларига асосан пиёдалар йўлагига қўйиладиган талаблар қуйида келтирилади:
      • тратуарни эни кўча ва йўлларнинг даражасига қараб ҳисобланади;
      • ўтиш жойларини ва пиёдалар йўлагини бино ва иншоотлар деворидан камида 5 м масофада жойлаштирилиши лозим;
    • қатнов қисмидан пиёдалар йўлини ўтиш жойида уни эни 4 м дан кам бўлмаслиги лозим;
    • бино иншоотлар бўйлаб ўтадиган тротуардаги ҳаракат полосасини ўтказиш қобилияти 700 пиёда/соат, бир сатҳли қатнов қисмидан ўтишда 1200 пиёда/соат ва ер ости пиёдалар ўтиш жойларида 1500 пиёда/соат қабул қилинади;
    • тротуарларни бўйланма нишаблиги 60 ‰, тоғлик шароитда 80 ‰ ошмаслиги тавсия этилади;
    • туман миқёсидаги магистрал кўчаларда велосипед йўлакларини бир ва икки томонлама ҳаракатланиши мумкин. Бунда, велосипед йўлагини четидан қатнов қисмигача ёритиш таянчлари, дарахтларгача минимал масофа 0,75 м ташкил этади.
    • Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш автомобил йўлларини ва шаҳар кўчаларини иккита бўлакка бўлиб олиб борилиши лозим. Биринчи бўлак чорраҳа ва туташма жойлар, иккинчи бўлак чорраҳа ва туташмалар оралиғидаги йўл бўйидаги минтақа.
    • Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш қуйидаги
      Download 59.87 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling