Мавзу: Автомобилнинг турғунлиги. (4 соат). Ўқув модули бирликлари


-Маъруза Мавзу: Автомобилнинг ўтағонлиги. (2 соат)


Download 1.06 Mb.
bet5/7
Sana13.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1354488
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 maruza matni hemis uchun ajratilgan mavzu

13-Маъруза
Мавзу: Автомобилнинг ўтағонлиги. (2 соат).


Ўқув модули бирликлари:
1. Автомобилнинг ўтағонлиги, ўтағонликни баҳоловчи ўлчамлари.
2. Ўтағонликнинг таянчланиш кўрсаткичлари.
3. Ўтағонликнинг геометрик кўрсаткичлари.
4. Автомобил ўтағонлигига дифференциалнинг таъсири.



1. Автомобилнинг ўтағонлиги, ўтағонликни баҳоловчи ўлчамлари.
Қийин йўл шароитида ва йўл бўлмаган жойларда ҳам транспорт воситасининг ҳаракатлана олиш қобилиятини унинг йўл тўсиқларидан ўтувчанлиги дейилади.
Транспортни воситасини ишлатиш шуни кўрсатадики, йўл шароити ёмон бўлган тақдирда ҳам ундан унумли фойдаланишни талаб этилади. Қийин йўл шароитига ўтиш қийин бўлган участкалар, сирпанчиқ, юмшоқ ва тоғли йўллар киради.
Транспорт воситалари ўз ўтағонлиги бўйича уч гуруҳга бўлинади:
нормал ўтағонли автомобиллар;
юқори ўтағонли автомобиллар;
энг юқори ўтағонли автомобиллар.
Нормал ўтағонли автомобиллар фақат орқа ёки олдинги кўприги етакчи бўлиб, уларни текис йўлларда ишлатилади. Бу турдаги автомобилларда жами 4 та ғилдирак бўлиб, булардан иккитаси етакчи ғилдираклар бўлади. Бу ҳолатда ғилдираклар формуласи 4х2 бўлади.
Юқори ўтағонли автомобилларни олд ва орқа кўприклари етакчи бўлиб, уларни нотекис йўлларда, чўл ва йўлсиз далаларда ишлатилади. Бу турдаги автомобилларда ғилдиракларнинг ҳаммаси етакчи бўлади. Бу ҳолатда ғилдираклар формуласи 4х4, 6х6, 8х8 бўлади.
Энг юқори ўтағонли автомобилларга ярим занжирли ва етакчи кўприги учта ва ундан ортиқ бўлган автомобиллар киради.
Автомобилнинг йўл тўсиқларидан ўтувчанлик турлари ва уларнинг ўлчамлари асосан геометрик ва таянч-тишлашиш кўрсаткичларидан иборат (13.1-расм).

13.1-расм. Автомобилнинг йўл тўсиқларидан ўтиши.


2. Ўтағонликнинг таянчланиш кўрсаткичлари.
Автомобил ўта оладиган тўсиқнинг баландлиги Н бўлганда етакланувчи ва етакчи ғилдиракларни тўсиқдан ошиб ўтаётган вақтидаги тасвирлари келтирилган (13.2-расм).

13.2-расм. Ғилдиракларнинг тўсиқдан ўтиши.
а) етакланувчи олдинги ғилдирак. б) етакчи орқа ғилдирак.

Транспорт воситасининг йўл тўсиқларидан ўтувчанлигининг таянч-тишлашиш кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:


етакланувчи ғилдирак ердан узилиш вақтида унга вертикал Gк куч, горизонтал итарувчи Р куч, тўсиқнинг реакция кучи Rв, Z1 ва йўлнинг реакция Z кучи таъсир қилади.
Шакллардан кўриниб турибдики, баландлик ғилдирак радиусидан Н>rк катта бўлиши мумкин эмас, балки кичик Н<rк
Итарувчи Р кучнинг қиймати катта бўлиши керак. Ғилдиракдаги буровчи момент Мк таъсирида тўсиқнинг таянчида Pк уринма куч ҳосил бўлади. Бу куч Рк' ва Рк ташкил этувчиларга ажралади. Бу ерда қўшимча Рк куч ҳосил бўлиб, у Z куч билан қўшилиб, ғилдиракни юқорига кўтариб, уни тўсиқдан ошиб ўтишини таъминлайди. Рк' куч эса ғилдирашга қаршилик Z1 кучни камайтиради.
Бу кучларнинг қийматлари қуйидагича аниқланади:
олдинги ғилдиракнинг мувозанат шартини ёзамиз:
ва
Ғилдиракка таъсир этувчи бу кучларни қуйидагича аниқланади:
· ; , бундан (13.1)
АОС учбурчакдан

АС ни қийматини ўрнига қўйиб
(13.2) ни ҳосил қиламиз.
(13.2) қийматни (13.1) ифодага қўйиб ғилдиракни итарувчи кучнинг қийматини аниқлаймиз:
(13.3)
(13.3) ифодадан кўринадики, Н=rK бўлганда Р нинг қиймати ката бўлади. Лекин олдинги етакланувчи ғилдирак тўсиқдан ошиб ўтолмайди. Етакчи орқа ғилдиракдаги буровчи момент Мк таъсирида тўсиқ таянчида уринма Рк куч ва унинг ётиқ Рк' ҳамда тик Рк" ташкил этувчилари ҳосил бўлади. Z+PK' йўғинди куч таъсирида ва Z' реакция кучини PK' куч ҳисобига камайиши натижасида орқа етакчи ғилдирак Н=rK тўсиқдан ошиб ўтади.
Ўтувчанликнинг таянч-тишлашиш ўлчамлари қуйидагилардан иборат:
тортиш ва тишлашиш шартлари бўйича динамик омиллар;
автомобил илгагидаги солиштирма тортиш кучи;
шинанинг йўлга бўлган солиштирма босими;
олдинги ва кейинги ғилдираклар изининг мос келиш коэффициенти.
Сирпанчиқ йўлларда ўтағонликни ошириш учун ғилдиракларга занжирлар боғланади, юмшоқ ерларда эса кенг профилли шиналар ишлатилади.
Тортиш шарти бўйича максимал динамик омил Да.мах. автомобилнинг тўхтамасдан ҳаракатланиш қобилиятини, ғилдирак билан йўлнинг тишлашиш шарти бўйича максимал динамик омил Да эса, етакчи ғилдиракнинг шатаксирамасдан ҳаракатланишини таъминлайди.
Автомобилнинг орқа илгагидаги солиштирма тортиш кучи ρил илгакдаги максимал тортиш кучи Рил ни автомобил оғирлигига нисбати билан аниқланади, яъни:
(13.4)
Бу ўлчам двигателдаги ортиқча қувват ҳисобига кўпроқ йўл қаршилигини енгиш қобилиятини кўрсатади.
Шинага таъсир этувчи оғирликни шинанинг йўлдаги контакт изи юзасига нисбати шинанинг солиштирма босими Рш деб аталади, яъни:
(13.5)
Бу қиймат юк автомобиллари учун асфальт йўлда Рш=0,18-0,55 МПа га тенг.
Олдинги ғилдирак излари орасидаги масофа а1 нинг орқа ғилдирак излари орасидаги масофа а2 га нисбатини олдинги ва орқа ғилдиракларнинг мос келиши м коэффициенти деб аталади, яъни:
(13.6)
Бу коэффициентнинг миқдорини ≠1 бўлса, орқа ғилдирак олдинги ғилдирак изидан юрмайди, янги йўл очиш учун қўшимча энергия сарфланади. Шунинг учун орқа ўқнинг ҳар икки томонига қўшимча биттадан ғилдирак ўрнатилади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling