Конфиденциал ахборотга ноқонуний эга бўлиш учун қилинадиган ҳаракатлар - Ахборот эгаси (манба) конфиденциал ахборотни сақлашга ҳеч қандай чора кўрмаганлиги сабабли рақиб ўзи қизиққан маълумотни енгил олиши мумкин;
- Ахборт манбаси ахборот хавфсизлиги чораларини қаттиқ сақлайди ва рақиб сақланаётган ахборотга кириши ёки уни олиши учун ахборотга санкциясиз киришнинг барча усулларини қўллайди;
- Ахборот эгаси (манба) билмаган ҳолда техник каналлардан ахборотни беиҳтиёр чиқиб кетиши ва ундан рақиб ўзининг мақсадларида ҳеч қандай қийинчиликсиз осон фойдаланиши мумкин.
- Тадқиқотчи хакерлар- ушбу соҳа бўйичи жуда катта билимга эга шахслар бўлиб, компьютер дастурий таъминотининг ҳимояси заиф жойларини қидириб топадилар ва улардан бузғунчиликда фойдаланишга имконият яратадилар.
- Бузғунчи хакерлар- улар турли ҳил мақсадларда “тоза бузуш”ни амалга оширадилар. “Тоза бузиш” деганда ахборот ташувчисига ҳечқандай зарар етказмасдан, ахборот тизимининг иши самарасини камайтирмаган холда керакли ахброт ресурсига кирилади.
- Вандал хакерлар- Компьютер тизимига онгли равишда кириб унга зарар етказувчи шахслар.
Компьютер пиратлари – компьютер дастурий таъминотини сотиш мақсадида уларнинг калитини синдирувчи шахслар ёки гуруҳлар. - Компьютер пиратлари – компьютер дастурий таъминотини сотиш мақсадида уларнинг калитини синдирувчи шахслар ёки гуруҳлар.
- Кибертеррористлар- терроризмнинг янги тури бўлган виртуал террор билан шуғулланувчи шахслар. Улар компьютер ахборот тизимлари ва тармоқлари ёрдамида турли ҳил ғаразли ахборот (давлат сиёсатига ёт ғояларни) тарғиботларни амалга оширадилар.
- Вирмейкерлар- компьютер вирусларини яратувчи шахслар.
- Фрикерлар- телефон тармоғига қонунбузарлик йўли билан кирувчи шахслар.
Ахборот хавфсизлиги таҳдидлар туфайли зарар кўриш
Do'stlaringiz bilan baham: |