Бир қатор тадқиқотчилар (масалан, А.М. Тавасиев, Ю.В. Головин, О.И. Лаврушин) банк хизматларини банк операцияларининг бир тури сифатида кўрадилар ва шу билан бирга банк операцияларига бутун хизматлар доирасини киритадилар. Бундай ёндашувни операцион деб номлаш мумкин. Шуниси қизиқки, бундай ёндашув тарафдорлари таъкидлайдиларки, банк хизматларидан фарқли равишда банк операциялари пул кўринишида амалга оширилади. - Бир қатор тадқиқотчилар (масалан, А.М. Тавасиев, Ю.В. Головин, О.И. Лаврушин) банк хизматларини банк операцияларининг бир тури сифатида кўрадилар ва шу билан бирга банк операцияларига бутун хизматлар доирасини киритадилар. Бундай ёндашувни операцион деб номлаш мумкин. Шуниси қизиқки, бундай ёндашув тарафдорлари таъкидлайдиларки, банк хизматларидан фарқли равишда банк операциялари пул кўринишида амалга оширилади.
- Банк хизмати – банк операцияларини ўтказишни оптималлаштирувчи назарий, технологик, молиявий, интелектуал ва профессионал банк фаолиятидир.
- Банк хизмати ҳақиқатдан ҳам банк фаолияти мажмуасидир. Мижозларнинг банк фаолиятига бўлган талабларини қондириш билан боғлиқ бўлган хизматлардир. Шу билан бир қаторда банк хизмати тушунчасига банк операцияларини оптималлашувини ҳам муҳим элемент сифатида киритилди, чунки банклар хизматнинг у ёки бу турини танлашда ушбу операциянинг самарадорлиги, қулайлиги ва сифатлилиги даражасига эътибор беришлари ва ушбу кўрсаткичлар унинг рақобатбардошлигини таъминлаш асоси ҳисобланишини ҳис этмоқлари лозим.
Банк маҳсулоти – алоҳида кўринишдаги банк фаолиятининг мижозлар талабини қондиришга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган банк хизматлари ва операцияларининг мажмуи. - Банк маҳсулоти – алоҳида кўринишдаги банк фаолиятининг мижозлар талабини қондиришга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган банк хизматлари ва операцияларининг мажмуи.
- Шундай экан, мижозлар талабини қондиришга йўналтирилган хизматлар ва операциялар натижаси банк маҳсулотини ташкил этади.
Банк маҳсулоти банк хизмати кўринишининг моддий қисми - карта, омонат дафиарчаси, йўл чеклари, электрон ҳамён ва бошқалар. - Банк маҳсулоти банк хизмати кўринишининг моддий қисми - карта, омонат дафиарчаси, йўл чеклари, электрон ҳамён ва бошқалар.
- Банк маҳсулотининг асосий хусусияти банк хизмати бажарилгандан кейин қолган якуний натижани ифодалашдир. Банк хизмати бир вақтдалик билан ажралиб туради. Шу билан бирга, ҳар бир банк маҳсулотига бир ёки бир нечта банк хизматлари мос келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |