қуритилади. Конструктив қисмларга кўра болғаловчи
тегирмонлар шахтали,
аэробилли ва сеткалиларга бўлинади.
Шахтали тегирмон қуйидагилардан таркиб топган:
1-қобиқдан ва 2-ротордан қайсики унга осилган 3-шарнирли болғадан.
Маҳсулот 4-труба орқали тегирмонга берилади.
Роторни айланиши
мобайнида материал бўлаклари ўзаро ва болғалар билан урилади.
Қобиқнинг пастки қисмига вентилятор иссиқ ҳавони ѐки газни беради.
Ҳаво оқими майда бўлакларни кўтаради ва уларни қобиқнинг юқори қисмига
узатади ва кейин чанг бостиргич қурилмасига беради, йирик бўлаклари
пастга тушиб кетади ва яна болғалар орқали майдаланади.
Аэробилли тегирмон қуйидагилардан таркиб топган:
9-корпусдан, 3-ротордан, 1-қаттиқ маҳкамланган болғалардан, 6-
тарелкасимон озиқлантиргичдан, 7-вентилятордан ва 5-сепаратордан.
Вентилятор ва ротор битта 8-валга ўрнатилган. Қобиқнинг
ички юзаси
емирилишга қарши пўлат плиталар билан қопланган.
Сеткали тегирмонлар (дезинтегратор) қуйидагилардан таркиб
топган:
10-қобиқдан, қайсики 14-пойдевор рамасига ўрнатилган ва
иккита
сеткадан (саватдан). Ҳар бир сетка (сават) 6-дискдан таркиб топган бўлиб,
қайсики 8-пўлат бармоқлар 3 қатордан бир томонлама марказлашган ҳолда
қотирилган. Ҳар бир қатордаги бармоқларнинг иккинчи томони 7 ва 9-
халқалар билан боғланган.
5 - илова
Маърузани мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Ўрта ҳаракатланувчи тегирмонлар қандай мустаҳкамликдаги
материалларни кукунлаш учун мўлжалланган?
2. Ўрта ҳаракатланувчи тегирмонларда ҳаво оқимини тезлиги қайси
оралиқда бўлади?
ТЕБРАТУВЧИ
ТЕГИРМОНЛАР
ИНЕРЦИОН
ТЕГИРМОНЛАР
ГИРАЦИОН
ТЕГИРМОНЛАР