Мавзу: Белбо\ли кураш спортига болаларни жисмоний ривожланиш даражаларини щисобга олган щолда саралаш ва маш\улотлар ытказиш методикаси
Download 0.55 Mb.
|
406-14
Восита ва усуллар. Координация имкониятини кенгайтириш учун воситалар танлашнинг асосий ғояси янги, одатдагидек бўлмаган машқлар танлашдан иборатдир, бунда доимо ўрганиш малакаси қўллаб туриш лозим. Янги мураккаб ҳаракатларни ўргатишдан олдин албатта илгари ўрганилган бир неча мураккаброқ ҳаракатларни бажариш зарур. Шунинг учун ўргатиш жараёнида нагрузканинг ҳажми катта бўлмаслиги, дам олиш интерваллари ва уларнинг моҳияти қулай иш қобилиятини таъминлаши зарур.
Координация қобилиятларини тарбиялаш ҳаракат уйғунлиги бўйича мураккаб машқларни ўзлаштира олиш ва ўзгарувчан муҳит талабига биноан ўз ҳаракат фаолиятини тез ўзгартира билиш қобилиятидан иборат. Бунда ўз ҳаракатларидан фазо ва вақт бирлигида аниқ ҳис қилиш қобилиятларини ажратиб фазони, микро вақтни, сув, музни ҳис қилиш, мувозанатни сақлаш, зўр бериш ва бўшашишни қулай навбатлантиришни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Координация қобилиятларини тарбиялашда ўргатиш жараёни узликсиз давом этиши керак, гимнастика тренерлари фақатгина классификацион комбинацияларни ўзлаштириш билан банд бўлган спортчилар узоқ вақт ўтгандан кейин янги элементларни қийинчилик билан ўрганишгагина кузатишган. Чунки машғулот жараёнида ўрганиш малакасини доимо киритиш керак, агар узоқ вақт янги ҳаракатлар ўргатилмаса ўргатиш малакаси йўқолади. Ўз фаолиятини тез ўзгартира олишга ўргатишда ўзгарувчан шароитга тез эътибор бериш билан боғлиқ машқлар қўлланилади. Бунда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: дастлабки ҳолатларни қўллаш; машқларни ёрқин бажариш; ҳаракатларни бажариш тезлигини ўзгартириш; ижро этиладиган машқларнинг фазовий чегараларини ўзгартириш; машқларнинг бажариш усулларини ўзгартириш, “ҳаракат ижодида” мусобақалашиш; группа ёки жуфт бўлиб машқ қилганда шуғулланувчиларнинг қаршилик кўрсатишини ўзгартириш; таниш ҳаракатларни нотаниш бирикмаларга бирлаштириб, турли шароитларда бажариш; қўшимча қўзғовчилар, сигналлар, техника воситаларини киритиш. Координация қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган машқлар тез чарчатади. Шунингдек уларни бажарганда аниқ мускул сезгиси талаб этилади, чарчаш ҳолати пайдо бўлиши уларнинг сезгирлиги камаяди. Шунинг учун координацияси бўйича мураккаб ҳаракатларни ўрганишда етарли дам олиши керак. Координация қобилиятларини ривожлантирадиган машқларни машғулотнинг асосий қисмининг бошида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Уларни тез-тез ўтказиб туриш тавсия этилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling