Мавзу. Бир қаватли каркасли биноларнинг конструкцияларини лойиҳалаш. Режа


Download 1.91 Mb.
bet2/4
Sana28.12.2022
Hajmi1.91 Mb.
#1019347
1   2   3   4
Bog'liq
ТБК 16-17-мавзу. Бир қаватли каркасли биноларнинг конструкцияларини лойиҳалаш. (2)

Бир қаватли каркас бинолар. Бир қаватли биноларнинг темирбетон каркаслари устунлар,стропила балкалари, фермалар, аркалар, зарур ҳолларда стропилаости ва краности балкаларидан иборат бўлади. Ҳамма асосий юкларни каркаслар кўтаради, деворлари эса ўзини кўтарувчи деворлар бўлади. Баъзи ҳолларда тўлиқсиз каркас схемаси ҳам қўлланилади. Бундай ҳолларда чекка устунлар ўрнига юк кўтарувчи деворлар лойиҳаланади. Биноларнинг темирбетон каркасларини пролётлари 6, 12, 18, 24, 30, 36 м, устунлар қадами 6 ва 12 м бўлган йиғма типли элементлардан лойиҳаланади. Устунлар тўри(сеткаси) 12х24, 12х30 м ва х.к га йириклаштирилган лойиҳаларга кўпроқ эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўприк кранлар ишлатиладиган биноларда тўртбурчак кесимли ва краности балкалар учун консолга эга бўлган икки шохли устунлар қўлланилади. Устунлар баландлиги 1,2 га каррали этиб Н = 8,4...18 м гача қабул қилинади.
Крансиз биноларда тўртбурчак кесимли консолсиз устунлар қўлланилади. Темирбетон устунлар стакан типидаги пойдеворга маҳкам (бикр) қилиб бириктирилади. Устунлар устига каркас ригеллари (стропила балкалари, фермалари ёки аркалари) ўрнатилади.
Стропила конструкциялари устига пролёти 6 ёки 12 м бўлган темирбетон томёпма плиталар ўрнатилади. Темирбетон панеллар қўйма деталларни пайвандлангандан ва панеллар орасидаги чоклар монолитлаштирилгандан сўнг ўз текислиги бўйлаб бикр диафрагмани ҳосил қилади, натижада эса бошқа конструкциялар билан биргаликда бутун бинонинг фазовий бикрлигини таъминлайди.
Бир қаватли саноат бинолари томёпмалари сифатида юпқа деворли темирбетон конструкциялар: узун ва калта цилиндрсимон қобиқлар, икки эгри чизиқли қобиқлар ва б. лар қўлланилиши мумкин.
Темирбетон краности балкалар тавршакл ва қўштавршакл юза кесимли, 6 ва 12 м пролётли, олдиндан зўриқтирилган қилиб лойиҳаланади. Краности балкалари икки крандан тушадиган кучланишга, ўз вазни ва кран йўлаги вазнини инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Йиғма темирбетон элементлардан қурилган бир қаватли каркас бинонинг кўндаланг йўналишдаги ҳисобий схемаси ригеллар билан устунларнинг шарнирли бириккан рама кўринишида бўлади. Устунларнинг стакан типидаги пойдеворга бирикиши бикр маҳкам деб ҳисобланади. Жуда катта бикрликка эга бўлган рама ригели деформацияланмайдиган деб ҳисобланади. Рамага қуйидаги юклар таъсир ўтказади: доимий ва вақтинчалик – қор, шамол ва крандан тушадиган юклар. Алоҳида ҳолатларда рамага сейсмик кучлар таъсир ўтказади
Кўпчилик ( 80% атрофида) ишлаб чиқариш бинолари бир қаватли қилиб лойиҳаланади. Бир қаватли ишлаб чиқариш бинолари пролётлар сонига кўра: бир пролётли (расм.45,а,б); икки пролётли (расм.45,в,г); ва кўп пролётли (расм.45,д) бўлади. Бинонинг том турлари бўйича уч гуруҳга бўлинади: ясси томли (расм.45,а); нишабдор томли (расм.45,б...д); ёпмалар баландлиги ҳар-хил бўлган (расм.45,г) с плоской кровлей со скатной кровлей с пе­репадом высот покрытий. Насос станциялари учун асосан бир пролётли, нишабдор томли бнолар қурилади (расм.45,б). Алоҳида ҳолларда икки пролётли, баландлиги ҳар-хил томли бинолар қурилади (рис.45,г). Бинонинг асосий қисмига насос ва электродвигателлар жойлаштирилади, пастроқ бино ёрдамчи материаллар ва ускуналар учун мўлжалланади. Кўпгина каркас биноларнинг технологик хусусиятига уларда кранларнинг мавжудлиги киради. Кранлар бино каркасига сезиларли таъсир ўтказади. Шунинг учун лойиҳалашда крансиз (бунга 5т гача юк кўтарадиган осма кранли) ва кўприк кранли биноларга ажратилади.

Расм.45. Бир қавтли саноат биноларининг конструктив схемаси


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling