Мавзу. Бир қаватли каркасли биноларнинг конструкцияларини лойиҳалаш. Режа


Бир қаватли каркасли саноат биноларининг ҳисобий схемаси


Download 1.91 Mb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi1.91 Mb.
#1019347
1   2   3   4
Bog'liq
ТБК 16-17-мавзу. Бир қаватли каркасли биноларнинг конструкцияларини лойиҳалаш. (2)

Бир қаватли каркасли саноат биноларининг ҳисобий схемаси

Расмс.56. Бир қаватли каркасли саноат биноларининг ҳисобий схемаси: а – кўндаланг рама; б – бўйлама кесим элементи; в – силжитиш усулининг асосий системаси

Кранли юкланишда асосан битта ясси рама юкланади. Қолганлари, юкланган раманинг силжишига бино каркасининг фазовий ишлашига йўналтирган ҳолда қаршилик қилади(бикир томёпмалар ва боғлагичлар ёрдамида). Ҳисоб-китоблар учун блокнинг иккинчи рамаси танланиши керак, чунки чунки ушбу рама энг ноқулай шароитда жойлашган.


Каркаснинг фазовий ишлашида каноник тенгламага Cпр коэффициентнинг киритилишини ҳисобга олиш керак:
, (151)
Бунда Cпр=4 устунлар қадами 6 м бўлганда; Cпр=3,4 устунлар қадами 12 м. .
Рамали тизим. Синчнинг рамали тизимида юкни устун ва ригеллар қабул қилади. Ригеллар устунларга бикир бириктирилади, натижада фазовий тизим ҳосил бўлади. Қаватлар сони ортиши билан шамол кучи таъсирида пастки қават устун ва ригелларида вужудга келадиган эгувчи моментлар ҳам ортиб боради, бу эса устун ва ригеллар кесимини катталаштиришни талаб этади. Бу ҳол бино конструкцияларини бирхиллаштиришни (унификация) қийинлаштиради, шунинг учун рамали тизимлар 8 қаватдан баланд бўлган биноларда қўлланилмайди. Рамали тизимларда горизонтал юкларни тўлалигича кўндаланг рамалар қабул қилади, шунинг учун улар ана шу кучлар таъсирига ҳисобланади.
Рама – боғлагичли тизим. Баландлиги 8 қаватдан ортиқ бўлган биноларда горизонтал юкларни бикир тугунли рамалар ва вертикал жойлашган бикирлик элементлари, вертикал юкларни эса рамалар ва қисман бикирлик элементлари қабул қилади. Бундай элементлар сифатида одатда темирбетон деворлар – диафрагмалар ѐки металдан ишланган боғлагичлар қўлланилади. Лойиҳалаш тажрибасининг кўрсатишича рама–боғлагичли тизимлардаги вертикал диафрагмалар горизонтал кучларнинг 80...90 % ини, агар бироз кучайтирилса, 100 % ини ўзига қабул қила олар экан. Рама – боғлагичли тизимларда горизонтал кучлар ташқи деворлар орқали қаватлараро ѐпмаларга узатилади. Ёпмалар горизонтал диафрагма сифатида ишлаб, босимни вертикал диафрагмаларга узатади. Вертикал диафрагмалар горизонтал кучлар таъсирида, пойдеворга маҳкамланган консол сингари ишлайди. Вертикал диафрагмаларнинг бикирлиги камроқ бўлса, горизонтал кучларнинг бир қисмини кўндаланг рамалар қабул қилади. Рама – боғлагичли тизимларни сейсмик ҳудудларда кенг қўллаш тавсия этилади.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling