Мавзу. Бир қаватли каркасли биноларнинг конструкцияларини лойиҳалаш. Режа


Download 1.91 Mb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi1.91 Mb.
#1019347
  1   2   3   4
Bog'liq
ТБК 16-17-мавзу. Бир қаватли каркасли биноларнинг конструкцияларини лойиҳалаш. (2)


16-17-мавзу. Бир қаватли каркасли биноларнинг конструкцияларини лойиҳалаш.
Режа:

  1. Бино ва иншоотлар тўғрисида умумий маълумотлар.

  2. Бир қаватли саноат бинолари.

  3. Рамали тизим. Рама – боғлагичли тизим.

  4. Боғлагичли тизим.


Умумий маълумотлар. Каркасли бинолар деб асосий юк кўтарувчи конструкциялари темирбетон каркаслар бўлган бино ва иншоотларга айтилади. Рамалар бир бири билан боғланган устун ва ригеллардан иборат вертикал ва горизонтал элементлардан иборат бўлади.
Бир қаватли ишлаб чиқариш бинолари баландлиги бир текис, тўғри тўртбурчак шаклида лойиҳаланади. Сейсмик минтақаларда бундай бинолар асосан бинонинг ҳисобий зилзилабардошлигига боғлиқ бўлган антисейсмик чоралар қўлланилган ҳолда лойиҳаланади.
Бир қавтли саноат биноларининг конструктив асоси бўлиб таг қисми пастга бикр бириктирилган устунлар ва у билан шарнирли боғланган ригеллар(фермалар, балкалар)дан иборат рамалар ташкил этади (1 ва 2 расмлар).



Расм.1. Бино каркасининг кўндаланг рамаси.

Расм.2. Бино каркасининг бўйлама рамаси.
Бир қаватли саноат биносининг кўндаланг йўналишдаги устуворлиги устунлар ва ригеллардан иборат кўндаланг рамалар эвазига, бўйлама йўналишда эса устунлар, краности балкалари, устунлараро хочсимон ва диагонал боғловлар ва стропил конструкцияларнинг таянч ва ўрта қисмига ўрнатиладиган махсус боғловлардан иборат бўйлама рамалар эвазига таъминланади. Ҳисобий сейсмиклиги 8 балли бинонинг томёпмасидаги боғлов системаси 3-расмда келтирилган.

Расм. 3. Томёпмадаги боғлов системаси.

Саноат бинолари бўлмалари температура чоклари билан бирга қолдириладиган антисейсмик чоклар билан ажратилади.


Пролёти 24 м гача бўлган, юк кўтарувчанлиги 30 т гача бўлган кўприк кранлар билан таъминланган, баландлиги полдан стропил конструкциянинг остигача 10.8м гача бўлган биноларда тўртбурчак юза кесимли яхлит устунлар қўлланилади. Параметрлари бундан катта бўлган ҳолларда икки шохли устунларни қўллаш самаралироқдир.
Бўйлама ажратувчи ўқларга боғлаш:
а) устунларнинг ташқи қирралари ва деворнинг ички юзаси бўйлама ажратувчи ўқларга мослаштирилади(“нол”ли боғлаш). Бу юк кўтарувчанлиги 30 т дан катта бўлмаган кўприк кранлар билан жиҳозланган, устунлар қадами 6м ва баландлиги полдан юк кўтарувчи конструкция остигача 16,2 м дан кичик бўлган биноларга қўлланилади;
б) устуннинг ташқи қирраси ва деворнинг ички юзаси бўйлама ажратувчи ўқлардан 250мм га силжитилади. Бу юк кўтарувчанлиги 50 т гача бўлган кўприк кранлар билан жиҳозланган, устунлар қадами 6м ва баландлиги полдан юк кўтарувчи конструкция остигача 16,2 м ва 18м бўлган ҳамда устунлар қадами 12 м, баландлиги 8,4 м дан 18 м гача бўлган биноларга қўлланилади;
Кўндаланг ажратувчи ўқларга боғлаш:
а) Бинонинг чекка устунлари ва антисейсмик(температура) чоклар ёнидаги устунлардан ташқари барча устунлар ўзининг геометрик ўқи бўйича кўндаланг ажратувчи ўқлар устига жойлаштирилади;
б) Асосий каркаснинг чекка устунларининг геометрик ўқлари кўндаланг ажратувчи ўқларга нисбатан бино ичкарисига 500 мм га силжитилади, ташқи деворларнинг ички юзаси кўндаланг ажратувчи ўқлар устига тўғри келтирилади (“нол”ли боғлаш). 4-расм.

Расм.4. Ажратувчи ўқларга боғлаш.
Бундай бинолардаги барча асосий юкларни каркаслар қабул қилади. Бино ўзини кўтарувчи деворлар билан таъминланади.
Барча каркасли бино ва иншоотлар ҳар-хил юкларнинг таъсиридан горизонтал йўналишда деформацияланишга қарши тура оладиган фазовий бикрликка эга бўлиши керак. Горизонтал кучланишни қандай қабул қилишига қараб каркас бинолар рамали, рама-боғлагичли ёки боғлагичли тизим билан барпо этилиши мумкин..

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling