Боғлагичли тизим. Бундай тизимда вертикал юкларни рамалар ва қисман диафрагмалар қабул қилади. Ригель билан устуннинг туташув тугуни кичик қийматли моментни қабул қила оладиган қилиб ишланади. Моментлар қийматининг доимийлиги бирикув тугунлари ва устун ҳамда ригелларни бирхиллаштириш имконини беради. Сўнгги пайтларда металлни тежаш имкониятини берадиган шарнирли тугунлар яратилиб, амалиѐтга татбиқ этилмоқда. Йиғма темирбетон элементларидан тикланадиган турар жой ва жамоат биноларида боғлагичли тизимлар кенг қўлланилади. Тўлиқ бўлмаган синчли биноларни ҳам боғлагичли тизимларга киритса бўлади. Буларда юк кўтарадиган бўйлама ва кўндаланг деворлар вертикал диафрагма ролини ўйнайди. Устун ва ригеллардан ташкил топган ички синчлар деворларга таяниб, фақат вертикал юкларни қабул қилади. Умуман олганда, устун ва ригелларнинг уланиш тугунлари бикир ва шарнирли бўлиши мумкин. Техник–иқтисодий ҳисобларнинг кўрсатишича, кўп қаватли синчли биноларда рамали тизимларга қараганда рама–боғлагичли тизим анча тежамли бўлар экан. Масалан, бинонинг 1 м2 майдонига сарфланадиган пўлатнинг ҳажми рама–боғлагичли тизимларда рамали тизимларга нисбатан 10–15 % кам бўлади, бинобарин, нархи ҳам 2,5–5% га арзон тушади. Шуни таъкидлаш жоизки, саноат биноларида 6х6 ва 9х6 ўлчамли устун тўрлари кўп ҳолларда фойдаланиш талабларини қондирмайди. Айниқса, технологик тизимни янгилашда анча қийинчиликлар туғдирилади. Ҳисоблар устун тўри 6х24 ва 6х36; 12х24 ва 12х36 м бўлган катта оралиқли кўп қаватли бинолар иқтисодий жиҳатдан мақбул эканлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |