Мавзу: бирлаштирилган брендинг


Download 151.5 Kb.
bet5/6
Sana29.01.2023
Hajmi151.5 Kb.
#1137780
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-Мавзу. Бирлаштирилган брендинг

3. PR-технологиялар


PR-технологиялар янги брендни яратишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Реклама эса фақат брендининг муваффақиятини мустаҳкамлайди холос. Starbacks, Amazon.com, Yahoo!, Google компанияларининг тажрибаси намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.


PR-технологияларга қуйидагилар киради:

  1. Медиарилейшнз - бу ташкилот ёки биринчи шахс обрўсини (имижи) қўллаб- қувватлаш учун оммавий ахборот воситалари билан давлат ва тижорат тузилмалари муносабатлар шаклидир. Оммавий ахборот воситалари билан алоқаларнинг ташкилий шакллари қуйидагилардир: матбуот хизмати, матбуот маркази, матбуот котиблари. Бунда бренд таркиби ҳақида ўйлаш муҳим аҳамиятга эга (унинг фалсафаси, тарихи ва қадриятлари);

  2. Махсус тадбирлар - бу ижобий материалларни доимий оқимини сақлаб қолиш учун фойдаланиладиган тадбирлардир. Махсус тадбирлар кўргазмалар, лотереялар, синовлар, шунингдек, ТВ кўрсатувлари ва радио чиқишлар, конференциялар, илмий форумлар, семинарлар кўринишида ташкил этилиши мумкин.

  3. Ҳомийлик ва ҳайрия. Унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: тиббиёт, таълим, атроф-муҳит, ногиронлар, ижтимоий дастурлар, бошпанасизлар, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликкка ружу қўйганлар;

  4. Интерфаол ўзаро таъсир ва қайта алоқа. Бунда истеъмолчилар учун вақт ва жойдан қатъи назар мутахассис билан индивидуал маслаҳат олиш мумкин бўлган онлайн хизмати ташкил этилади;

  5. Интернет ёрдамида мулоқот ўрнатиш. Бунинг учун форумлар, танловлар, сўровномалар, блоглар, мунозаралар, фикр-мулоҳазалар, шу жумладан интерактив мулоқотлар ташкил этилади.

  6. Инвестор-рилейшнз - инвесторлар инвестиция объектини танлашда кўп жиҳатдан брендни ҳисобга олишга интилади;

  7. Ички корпоратив алоқалар - истеъмолчи ва ходимлар ўртасидаги ҳамкорлик ижобий бўлиши керак;

  8. Эксперт фикри усули - маълум бир мақсадли аудитория учун аҳамиятга эга бўлган шахснинг брендни жойлаштириш жараёнига жалб этилишини назарда тутади. Ушбу шахснинг фикри ишончли, шунинг учун бренд танлашда асосий омиллардан бири бўлиб қолади. Алоқа каналларини танлашда энг муҳим омил - бу мақсадли аудитория қамрови кенглиги ҳисобланади. Асосий алоқа воситалар - телевидение, радио, матбуот;

  9. Истеъмолчи билан ўйин” - бонуслар, совғалар, содиқлик дастурлари орқали брендга эътиборни жалб этишга асосланган технология ҳисобланади. Бунда потенциал истеъмолчилар учун зарур ва муҳим сўзлардан фойдаланиш керак. Ахир, мақсадли аудитория учун совғаларни ўзлари эмас, балки ахборотни қабул қилиш муҳим ҳисобланади. Шунинг учун самарали тарзда шакллантирилган ва тақдим этилган маълумотлар брендга бўлган муносабатни белгилайди;

  10. қизиқишни уйғониши” усули – бу оммавий ахборот воситаларида баҳсли фактлар, воқеалар, одамлар, фирмалар тўғрисида қизиқарли маълумотларни тақдим этиш усулидир.


  11. Download 151.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling