Мавзу: Жамоат хавфсизлигига карши жиноятлар. -
- 1. Контрабанда.
- 2. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш.
- 3. Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш.
Контрабанда. (ЎзР ЖК 246-моддаси) - Контрабанда. (ЎзР ЖК 246-моддаси)
- Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлардир.
- Қаттиқ таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар, диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа турлари, оммавий қирғин қуролларини яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган материал ва мосламалар контрабанда жиноятининг предмети бўлиши мумкин.
- Объектив томондан ЖК 246-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят қаттиқ таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуроллар ёки ўқ-дориларни ҳамда гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёхуд диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализмни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали:
- 1) божхона назоратини четлаб;
- 2) божхона назоратидан яшириб;
- 3) божхона ҳужжатлари ёки воситаларга ўхшатиб ясалган ҳужжат ва воситалардан алдаш йўли билан фойдаланиб;
- 4) декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб олиб ўтилишида ифодаланади.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятни квалификация қилишда унинг содир этилиш мотиви ва кўзланган мақсади аҳамиятга эга эмас. - Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятни квалификация қилишда унинг содир этилиш мотиви ва кўзланган мақсади аҳамиятга эга эмас.
- Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |