Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Тайёрлов гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш–ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
Тайёрлов гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш–ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Тайёрлов гурухда болалар катта техник малакаларни талаб қилувчи анча мураккаб конструкцияларни ўзлаштириб берадилар. Шунинг учун тарбиячи нарсалар ясашни, унинг бажарилиш усулларини аниқ тушунтириб, кўрсатиш услубидан тез-тез фойдаланади. Тарбиячи балконли уйни қуриш мавзусида аввал кўп қаватли балконли уй конструкциясини тайёр ҳолда кўрсатади, сўнг ишни ўзи кўрсатиб, уйни қандай ясалишини қоғозни буклаб, балконларини ясаш учун қирқиб, уни томини қандай жойлашишини кўрсатиб беради. Агар машғулотда болалар танишиш усулини қўлласалар, тарбиячи фақат намунани кузатиш ва қисман кўрсатиш билан чекланади ҳалос, ёки болалар билимини фаоллаштирувчи саволлар бериши мумкин. Арча ўйинчоғини ясаш машғулотида тарбиячи болаларга намунани кўрсатгач, уни қандай қирқишни болалардан сўрайди. Улар бунга жавоб берадилар, сўнг ўзлари мустақил бажарадилар. Агар ясалаётган нарса масалан: ҳаракатланувчи ўйинчоқлар, кўп вақтни олса, болалар қийналсалар, тарбиячи машғулотни иккига бўлиши мумкин. Биринчи машғулотда тарбиячи картондан ясалган ўйинчоқларни кўрсати, бугунги театр ўйинига ҳам худди шундай ўйинчоқлар ясашлигини айтиб ўтади. Лекин бу ўйинчоқни чизиб бериш лозим, сўнг болалар хайвончани ўйлаб топиб чизиб бўяйдилар. Иккинчи машғулотда болалар тарбиячининг тушунтириши ва кўрсатмаси асосида ўйинчоқ ясайдилар. Ўйинчоқ ясаш машғулоти аввалдан тайёрликни талаб қилади. Тарбиячи бу ишга болаларни жалб қилади. Улар материал тайёрлашга ёрдамлашадилар: қоғоз қирқадилар, шакли бўйича жойлаштирадилар, қоғозни олдидан (мебелни оёғи учун) труба қилиб ёпиштирадилар. Болалар ўз ўйлаганлари бўйича машғулотнинг яхши ўтиши аввлдан тайёргарликка боғлик: болалар қанчалик материалларни ясайдиган предметларини тез топсалар, нима ясашларини олдиндан билсалар, шунчалик машғулот қизиқарли бўлади. Тарбиячи машғулот учун болалар билан турли размер, турли шаклдаги дарахт, гул, буталарнинг уруғларини, шох, маккажўхорини дони, береста, мох ва бошқа кўпгина табиий материалларини йиғадилар. Болалар олдиндан ўйлаган нарсалари учун материаллар йиғадилар: йирик уруғ танаси учун, майда уруғ боши учун, турли шохлар–қўл, оёқ, панжалар учун. Тарбиячи болаларга йиғган материалдан нарсалар ясашни ўргатади, яъни болалар диққатини шу материаллар ҳайвонларни фигураларига ўхшаб кетишига (югураётган кийик, туя қуш, одамлар ва хоказо) қаратади. Бу нарсаларни ясашда тарбиячи ҳам иштирок этиши мумкин. Болалар тайёр фигураларни тагликка ўрнатаётганларида тарбиячи тагликни мих билан тешиб беради ёки капалакларни қанотларини шишкага жойлаштириб беради. Бу барча ясалган нарсалардан кўргазма уюштирилади. 8-март байрамига, ота-оналар мажлисига бағишланади. Бу кўргазмалар болалар ишини янада яхши бўлишига ёрдам беради ва болаларда жавобгарлик хиссини эстетик дидларини янада ўстирадилар.
Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling