Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Ўрта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари.
Ўрта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари. Болаларни янги қурилиш материали-қоғоз билан, унинг хусусияти билан таништирилади. Ўрта гурух тарбияланувчилари табиат материали бўлган–шох, барг, илдиз, турли ёнғоқлар, уларни пўстларидан нарса ясашга ўргатиб борилади. Тарбиячи болаларга табиий материалнинг борлиги ва уни турли хил нарсаларни ясашда кераклигини ёритиб беради. Болаларда умумий кўникма ва малакалар шаклланиб боради, яъни предметларни текшириш, кетма-кетликка асосланиб ишлаш, бошлаган ишни оҳиригача бажариш, ҳамда қўлларни аниқ ҳаракатланиш ва хоказолар.
Дастлабки машғулотда тарбиячи болаларга бир неча предметларни, қоғоздан ясалган ўйинчоқларни кўрсатиб уни буклаб, ёпиштириш орқали арчани ясатиш учун, ўйин ва совғалар учун турли хил қизиқарли ўйинчоқлар ясаш мумкинлиги ҳақида гапириб беради. Биринчи машғулотдаёк болалар тарбиячини кўрсатмаси ва тушунтириши асосида қоғозни тенг иккига буклашни ўрганадилар. Кейинги машғулотларда арча учун ўйинчоқ, совға ясалган пайтларда бу кўникма мустахкамланади. Машғулотларда уйча, автобус, юк машинасини ясатганларида болалар тайёр элементлардан ўйинчоқ ясаш, асосий қисмга алохида деталларни ёпиштиришни ҳам ўрганадилар. Масалан: уйчага–эшик, деразани; автобусга–ойна, ғилдирак ёпиштирадилар. Топшириқни бундай турини бажариш фақат техник малакаларни шакллантириб қолмай, балки болаларни ақлий фаолиятини, мустақил ишини ҳам ривожлантиради. Ўйинчоқни ясашдан аввал болалар қайси қисмни бир бири билан бирлаштиришни, қайси қисмни ёпиштириш кераклигини ўйлайди. Ёз пайтида болалар табиий материаллардан фойдалана бошлайдилар. Аввало тарбиячи болаларни шу материал билан олдиндан ясалган содда қурилмалар билан таништириб, алохида предметларни, улар ўртасидаги ўхшашлик, ундан қандай фойдаланиш кераклигини тушунтиради. Табиий материал, қоғоздан қуриш-ясаш машғулоти, қурилиш материали билан қуриш-ясаш машғулоти алмашиниб туради. Ўрта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Ўргатишнинг асосий усули–намунани кўрсатиш ва тушунтиришдир. Тушунтириш қисқа ва аниқ бўлиши керак. Тарбиячининг аниқ, тушунарли қилиб тушунтириши учун болалар вазифани тўлиқ бажаришлари лозим. Қоғоздан уйча ясаш давомида, тарбиячи болаларга тайёр уйчани кўрсатади (қалин қоғоз 2 га букланган, устида эса трубали том) ва у нимадан қилинганини сўрайди. (қоғоздан–уй, рангли қоғоздан эса томи, полоскадан труба, дераза, эшиклар ва хоказо). Олдинги тажрибаларга таянган ҳолда, тарбиячи болалар билан бирга уйчани кетма-кетлик асосида қуришни давом этади. Қачонки болаларга мураккаб конструкция берилса, уларни тажрибаларини хисобга олган ҳолда тарбиячи бажариш усулини тўлалигича кўрсатиб, тушунтириб беради. Агар ясаладиган нарса содда бўлса, болалар ўзлари мустақил бажаришлари мумкин, лекин тарбиячи намунани болаларга кўрсатади. Масалан: ёзув китобчалари ясаш машғулотида тарбиячи болаларга бир неча хил аппликация билан безатилган ёзув китобчаларини намойиш қилади ва болалардан мустақил бажариб, сўнг уни безашни илтимос қилади. Йилни оҳирида болаларда қоғоз билан ишлаш тажрибаси ортганлиги учун тарбиячи болани хохишлари бўйича қуриш-ясаш машғулоти ўтказади. Тарбиячи бу машғулотдан 1-2 кун олдин болаларни қоғоздан ясалган нарсаларни кўргазма қилиб, болаларга уларни қандай ясалганлигини эслатиб қўяди. Машғулот давомида тарбиячи болалар ишига рахбарлик қилиб текшириб боради. Тайёр бўлган нарсаларни тахлил қилганда тарбиячи асосий эътиборни тўғри ва озода бажарилган ишларга қаратади. Табиий материалдан нарса ясашга ўргатиш йилнинг оҳирида бошланади. Масалан: ёнғоқ пўстидан типратикан ясашга ўргатишдан олдин тарбиячи болаларга типратиканни ўзини кўрсатади. Ёки унинг расмини кўрсатади, уни танаси игна билан қопланганлигини, оёқлари калталигини тушунтиради. Кейин машғулотда тайёр ўйинчоқ билан ростакам тирик типратиканни солиштиради, сўнг уни қандай ясашни бир бир кўрсатади. Уни танаси ёнғоқ пўстидан, игналари, юзи пластилиндан ясалади. Аввал ёнғоқ устига пластилин суртилади, юз тўзилиши ва игналарини ясайди. Машғулот давомида болаларга маслахат бериб ёрдамлашади. Болаларнинг барча ясаган нарсалари маълум бир мақсад учун ишлатилади. Альбомлар–расм учун, юк машинаси. Уйчалар–ўйинлар учун. Шунда болаларда қизиқиш уйғонади, шунинг учун нарсаларни қизиқиб чиройли тоза бажарадилар. Қуриш-ясаш учун керак бўлган материални тайёрлаш тарбиячидан кўп вақтни талаб этади. Қурилиш материаллари билан турли хил предметларнинг турлича тимсолларини яратиш каби ижодий болаларда шакллантириш амалга оширилади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling