Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Катта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабга тайёрлов гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари.
Катта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари.
Катта гурухларда қурилиш материалларидан фойдаланиш мумкин. Ўргатишнинг асосий методлари-инфармацион-рецептив, текшириш эвристик методлар. Болалар намуна орқали тасвирлайдилар, тарбиячи тушинтиради, сайрда мақсадга қаратилган кузатишлар олиб борилади. Тарбиячи бу методлар ёрдамида болаларда мустақилликни ривожлантиради. Сўзлашув усули ҳам болаларда фаоллик, мустақилликни ўстиради. Тарбиячи мавзу номини айтиб намунани кўрсатади (кема). Болалар моделни кузатиб топшириқни бажарадилар. Тарбиячи эса олдиндан бир қанча деталларни тўплайди ва уларни болалар олдинга қўяди. Топшириқни бажараётганда тарбиячи болаларга саволлар бериб, болаларни мустақил фаолиятга ундайди. Тарбиячи болаларга гапириб беришини ўргатгандагина улар ўзлари ўйлаганлари бўйича қурилмаларни қуришлари мумкин. Қурилмаларни тахлил қилаётганда шуни кўрсатиб ўтиш керакки, бир предметни турлича қилиб қуриш мумкин. Мактабга тайёрлов гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари. Тайёрлов гурухда болаларга предметни умумий ва индивидуал хусусиятларини ажратишга ўргатилади. Болалар нарсаларнинг қисмларини пропорциясини, симметриясини аниқ чамалашга, нарсаларни чиройли безашни ўрганадилар. Бу ёшдаги болалар олдиндан кўрмокчи бўлган нарсаларини тассавур қилиб, уни қандай тузилишини гапириб бера олишлари керак, бунинг учун қандай материални танлаб, ишни қандай бажарилишини билишлари лозим. Тарбиячи болаларга комплекс нарсаларни жамоа бўлиб қуришни, гурух билан қуришни ўргатиб боради. Болалар бундан ташқари мавзуни аниқлаб, керакли материаллар танлаш, бир-бирлари билан маслахатлашиб бирга фикрлаб қуришни ўрганадилар. Тайёрлов гурух тарбияланувчилари берилган топшириқ бўйича, расмлар орқали мураккаб бўлган турли нарсаларни ясайдилар. Қуриш-ясаш жараёнида предметлар шакли орасида боғлиқликни ўрганиш, уларни қўлланилиши алохида қисмларни катта-кичиклиги, конструкциясини болалар эгаллаб борадилар. Тайёрлов гурухда болалар транспортнинг турлари билан, бинолар билан танишиш катта аҳамиятга эга. Педагог асосий диққатини бинокорларни нима учун қўлланилишга (айтилади) қаратилади. Болалар олган билимларини ўз ишларида қўллайдилар. Тайёрлов гурухда болалар предмет формаси ўртасидаги боғлиқликни ўрганадилар. Тарбиячи машғулот ўтишдан аввал болаларни транспортни тури билан таништиради. Бундан ташқари болалар кемаларни турлари билан ҳам танишадилар: катта ва кичик, юк, ҳарбий, пассажир кемалари. Тарбиячи кемаларни турларина солиштириб болаларга тушунтиради; тез юрар кемалар, узун ингичга асосга эга, юк кемаси-кенг асосли, пассажир кемаси ҳарбий кемага қараганда кенг бўлади. Биринчи машғулотда болалар ҳарбий кема, кейингисида пассажир кемасини ясайдилар. Шу схема асосида «шаҳар транспорти» мавзусида машғулот ўтказилади. Кузатиш пайтида болаларда шаҳар транспортининг турли туманлиги ҳақида тасаввури ривожланади. Тарбиячи транспортнинг ҳар бир турини нима учун қўлланилиши такидлаб ўтади. Кейинчалик болаларда предметнинг қўлланишига кўра конструкциясини ажратиш, конструкцияни ва предметнинг алоҳида қисмларининг катта кичиклигини аниқлаш малакаси шаклланади. Бу вазифани кўприк қуриш жараёнида ҳал қилиш мумкин. Болалар бир нечта конструкцияси билан танишадилар ва қуйидаги фикрга келадилар: қурилмаларнинг ўлчами, уларнинг қўлланилиши бўйича аниқланади. Кемалар қатнайдиган кенг ва чуқур дарёга баланд ва кенг кўприк қурилади. Кўприкнинг тепа қисмида транспорт ва йўловчилар учун йўлаклар қурилади. Биринчи машғулотда тарбиячи болалрга йўловчилар учун ва транспорт учун кўприк қуришни таклиф қилади. Иккинчи машғулотда болалар, ҳам йўловчи ҳам транспорт учун умумий кўприк қурадилар. Учинчи машғулотда эса болаларни ўзлари мустақил конструкция ўйлаб, уни нима учун қўлланилишини тушунтириб берадилар. Тайёрлов гурухда болаларда турли бинолар ҳақида тушунча бўлади: кўп қаватли бино, театр, вокзал, эртак-уйчалар. Педагог асосан болалар диққатини фазовий жойлаштириш, қурилмаларини фазовий жойлаштиришга қаратади. «Кўча, шаҳар майдонларни қуриш» мавзуни ўтишдан аввал педагог болаларни шаҳар бўйлаб экскурсияга олиб боради ва болалар диққатини шаҳарни қурилиши ва эстетик тузилишига қаратади. Машғулотда болаларни гуруҳчаларга бўлиб, ҳар бир гурухга бирор бир майдон, кўчалари қуриш топширилади. Болалар турли биноларни қураётганларида уларда предметнинг асосий қисмларини ва таниш бўлган геометрик шаклларни ажратиш малакаси шаклланиб боради. Кинотеатрга экскурсиядан сўнг болалар томошабинлар зали, фойега кириш қисмини куб, призма, яримдоира шаклига эга эканлигини кўрадилар ва ўзлари кинотеатр қурганларида шу нарсаларга эътибор берадилар. Тарбиячи томошабинлар зали ва фойени қурилиш усулини кўрсатиб беради. Болалар жамоа бўлиб бирга турли мавзуларда нарсалар қурадилар (кўчалар, темир йўллар, вокзал, хайвонот боғлари, кинотеатрлар ва хоказо). Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling