Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари


Download 0.69 Mb.
bet53/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Ўрта гуруҳда асосан информацион-рецептив методдан фойдаланилади. Тарбиячи болаларга янги билим бераётганда, болаларга иллюстрацияни кўрсатиб, унинг асосий қисмларини ажратиб кўрсатади. Намунани кўзатиш пайтида тарбиячи болаларга улар ўртасидаги фарқ, ўхшашликни тушунтириб беради. Болаларни тахлил қилишга жалб қилиш лозим, қурилма нимадан иборат, унинг қисмлари қайси деталлардан иборатлиги сўралади. Тарбиячи агар болалар хато қилса тўғрилайди, қийналса йўлланма беради. Тарбиячи болаларга кўприк конструкциясини ўйлаб топиш вазифасини бераётганда болалар билан қисқа сухбат ўтказади: кўприкни асосий қисмлари нимадан иборатлиги эслатиб ўтилади. Мавжуд материалдан қурилма учун керакли бўлган деталларни танлаб олиш таклиф этилади. Қуриш-ясаш машғулотида болаларга таниш бўлган материаллар стол устига қўйилади, уни ёнига турли хил майда ўйинчоқлар: қўғирчоқ, хайвон, транспорт териб қўйилади. Машғулотни бошида тарбиячи болаларни нима ясамоқчи эканликларини, ким учун, қандай материалдан фойдаланишларини билиб олади. Бунинг учун болалар керакли материални танлаб олиб, кейин қуришни бошлашлари лозим. Тарбиячи болалар ишини кўзатиб, уларга ёрдам беради, рағбатлантиради. Болаларни ўзлари ўйлаб топган қурилмаларни асосан тахлил қилинади. Болаларни қуриш-ясашга ўргатишда тарбиячи ҳар бир болага берилган вазифани мустақил бажаришга имконият берилади.
Катта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари. Катта гурухда предметни тахлил қилиш уларни ҳарактерли, белгиларини солиштиришга ўргатиб борилади. Бу гурухда ўргатиш фаолиятининг оддий элементлари катта аҳамиятга эга; яъни вазифанинг тушуниши уларни мустақил бажариши. Болаларга сўзлаб бериш орқали қуриш-ясашга ўргатади. Тарбиячи болаларга ўз сўзлари орқали мавзуни расм, иллюстрациялар кўрсатиб тушунтириб беради. Асосий диққат болаларни ўз ўйлаганлари бўйича ишлашга қаратилади. Болаларда қурилмаларни мустахкам қуриш ғишчаларндан устунча қуриш каби янги малакалар шаклланади. Жамоа қурилмаларни қуришда (ҳайвонот боғи, кўча, болалар боғчаси) болалар бир бирлари билан бирга бажаради.
Юқоридаги малакаларни болалар турли қурилмаларни ясашда эгаллаб борадилар. Баъзи қисмларни алмаштириб ясаш учун турли мавзулар танланади: уйлар, транспорт, кўприк. Бу пайтда тарбиячи мавзуни номлашни болаларга айтади. Шундан сўнг тарбиячи тайёр қурилмани болаларга кўрсатиб, худуди шундай бажаришлари кераклигини илтимос қилади. Бундай машғулотларда болалар бор бўлган материаллардан мустақил равишда конструктив вазифаларни бажаришни ўрганадилар. Болаларда олдиндан, қуриладиган материални ориентирлаш малакасини шакллантириш унинг деворчалар қуриш-ясаш машғулотларини ўтказиш мумкин. Даслабки машғулотларда болаларга оддий вазифа, яъни деворни наъмуна орқали қуриш вазифаси берилади. Тарбиячи устунчаларни қуриш, сўнг ғиштчаларни тўғри жойлаштиришни кўрсатади. Кейинги машғулотда эса болалар 2 уй қурадилар. Бу вазифани наъмунасиз бажаради. Вазифани шу тариқа берилиши ва унинг аста-секин мураккаблаштириб бориш болаларни кейинги бўладиган фаолиятга тайёрлаб беради. «Тепалик қуриш» машғулотларда болалар аввал тарбиячини наъмунасини кўриб, тепаликни баландлигини белгилаб оладилар. Шундан сўнг бу тепаликдан каптокчани думалатиб кўрадилар. Тарбиячи болаларга тепаликни баланд, пастликка кўра коптокчаларни тез ва секин думалатишни тушунтириб беради. Болаларга топшириқ берилади, яъни баланд тепалик ва паст тепалик қуриш. Бу машғулотдан болалар коптокчани тез ёки секин думалатиш тепаликни баланд пастликга боғликлигини аниқлайдилар, яъни баланд тепаликдан копток тез думалайди, паст тепаликдан эса секин думалайди. Бундай машғулотлар болаларни мустақил фикрлаш қобилиятини ўстиради.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling