Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Мактабга тайёрлов гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қоғоз ва табиат материалларидан қуриш-ясаш
Мактабга тайёрлов гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Тайёрлов гурух болалари асосан қуриш-ясашнинг қуйидаги усулидан фойдаланадилар, яъни тарбиячининг топшириги бўйича бола ўз тасаввурига таянган ҳолда расм, фото расмлардан фойдаланади. Кўпгина қурилма мавзуси берилади. Катта гурухга қараганда бу гурухга бериладиган шартлар мураккабдир. Намуналар кўпинча расм, фото расм бўлиб, бу расмда болалар ишламаётган қурилиш материалидан қурилган қурилмалар акс этган бўлади. Баъзида тарбиячини ўзи ясаган нарсани намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Лекин бу усул бу ёшдаги болаларга тўғри келмайди. Тарбиячи топширикни тушинтираётганда куриш-ясашни янги усулини қисман кўрсатиб ўтади. Тайёрлов гурухида экскурсия ва сухбатлар болаларни қуриш-ясаш обьектларини тасаввурларини қилишларига ёрдам беради. Ҳар бир экскурсия болаларни кейинги машғулотга тайёргарлигини оширишга қаратади. Шаҳар бўйлаб экскурсияда тарбиячи асосий диққатни майдон, кўчаларни тўзилишини, биноларни чиройли қурилганлигига қаратади. Бирор бир майдонни тарбиячи болалар билан фазовий жойланишини, биноларни тахлил қилади. Машғулотда эса топшириқни тушунтириб, болалар билимини фаоллаштиради. Машғулотни бошида ўтказиладиган сухбатлар-болалар билимини фаоллаштиради. Тарбиячи кўприк қураётганида болаларга эслатиб ўтилади: кўприклар ҳар хил бўлади. Йўловчилар учун ва траспорт учун ҳам кўприклар. Машғулотни бошида, кинотеатр қуришда тарбиячи суҳбатида бинонинг асосий қисми томошабинлар зали, фойени ажратади, унинг асосий шакли, фазовий жойланишини аниқлайди. Агар машғулот бошқа бўлса-тарбиячи болалардан ўйлаган қурилмаларини, унинг нима учун қўлланиши танланган материаллар ҳақида гапириб беришни илтимос қилади.
Қоғоз ва табиат материалларидан қуриш-ясаш Мактабгача таълим муассасасида турли хил ўйинчоқларни ясаш учун қоғоздан табиат материалидан кенг фойдаланилади. Болаларга қоғознинг турли хил турлари берилади: ватман, картон, юпқа ва турли қоғозлар. Тарбиячи болалар билан бирга табиий материалларни тайёрлаб, бир йил ичида уларни ғамлайди. Ёзда сомон, манзарали дарахт мевалари, ёнғоқлар терадилар. Мевалар уруғи яхшилаб ювилиб қуритилади, бундай уруғлар махсус қутиларда сақланади. Бу хилдаги қўлланмаларни ясаш учун қуйидаги материаллардан ҳам фойдаланилади: қоғоз, картон, пластилин, сим, гугурт чўпи, елим, қайчи. Қоғоз табиат ва ташландик, материаллари. Бу материаллар болалар боғчасида турли-туман ўйинчоқлар ясаш жараёнида фойдаланилади. Бу жараён фақатгина фойдали бўлибгина қолмай, балки қизиқарли ва болалар томонидан севиб бажариладиган жараёндир. Болалар хилма-хил турлардаги қоғозлар билан ишлайдилар. Хилма-хил табиат материаллари манзарали дарахт мевалари, шох-шаббалар ва бошқалар. Тарбиячи болалар биргаликда табиат материалларини олдиндан тайёрлаб боради. Масалан: уруғлар, данаклар, яхшилаб ювилиб, қуритилиб йиғилади. Жолудь ва каштанларни дарахтдан тўкилиши билан териб олинадилар. Клен ва ясень дарахтининг уруғи эса қишда йиғилади. Ҳар бир табиат материалининг тури алохида қутичаларда сақланади. Шунингдек, улардан ўйинчоклар ясашда, ёрдамчи материаллар, қоғоз, картон, пластилин, симлар, клей ва мехнат қуролллари, қайчи, бигиз, игна ва бошқалар қўлланилади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling