Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари


Download 0.69 Mb.
bet52/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари. Ўрта гуруҳда болаларга таниш бўлган қисмларни (кубик, ғиштча, пластилин) номлаш билан бирга, уни бир-биридан фарқлашга ҳам ўргатилади. Болалар қурилмаларни мустақил таҳлил қилишни ўрганадилар: унинг асосий қисмларини ажратиш, уни катта кичиклиги, тўзилишини фарқлаш, нарсаларни қандай жойлашганлигини ўрганадилар. Болалар кичик гурухда тарбиячини намунаси асосида кўрган бўлсалар, ўрта гурухда эса мавзуни номланиши, ўзлари ўйлаганлари бўйича қурадилар. Шунинг учун болалар диққати қурилмани олдиндан режалаштириб, унга керакли бўлган формаларни танлашга қаратилади. Ўрта гурухда қуриш ясаш предметларини фарқлаш, уларни хусусияти билан танишиш, шу хусусиятига асосланиб предметларни гурухларга ажратишни ўрганадилар. Қурилмаларни қуриш ишнинг кетма-кетлигини режалаштиришга болаларни олдиндан деталларни шаклига, катта-кичиклигига ва мустахкамлигига қараб танлашга ўргатилиб борилади. Буларни қуриш жараёнида болалар цилиндр номини тўғри айтишга уни ўз ўрнида тўғри фойдаланишга ўрганадилар. Болаларнинг ҳар бир конструкциясини ўзлаштириб олишлари учун бир неча машғулот ўтказилади. Биринчисида болалар намунага қараб қуришга ўрганадилар, кейинги машғулотларда эса бу намунани ўзлари мустақил хал қилишга яъни конструктив масалани хал қилишга ўрганадилар. Масалан: болалар намуна асосида кўпроқ, қуришни ўрганиб олишгач, (кўприкнинг таянч қисмини, кўприк қуриламларини ва машиналар учун пластик қисми, яъни тушувчи қисмини билиб олишгач, уни қуриш учун қандай деталлардан фойдаланиш кераклигини) болаларга шу усулда кўприк, аммо баланд ёки кенг кўприк қуриш тавсия этилади. Кейинчалик, болалар ўзларида бор бўлган қурилиш материалларидан кенг фойдаланиб, ўзлари янги кўприк конструкциясини ўйлаб топадилар. Тарбиячининг рахбарлигида болалар битта конструкцияни бир неча мураккаблашган кўринишларда қуришга ўрганадилар. Бу эса болаларда қуришнинг турли йўллари ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради, фикрлаш қобилиятларини ўстиради. Йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб болаларга юқоридаги вазифалардан ташқари, болаларга ўз ихтиёрлари бўйича қуриш ясашлар берилади. Бу ихтиёрий қуриш машғулотлари давомида болалар қуриш бўйича олган билим малакалари ривожланади, мустақиллик ва ташаббускорликлар ўсади. Ўз мақсадларини ва қуриш ясаш ишларида амалга ошириш ўқувлари шаклланади. Машғулотларини уюштирганда турли-туман майда ўйинчоқлардан (одамлар, хайвонлар, ўсимликлар, транспорт) фойдаланадилар. Бу эса болалар қурилиш ўйинларини янада бойитади, уни мақсад сари йўналтиради ва ўйин фаолиятларини янада ривожланишига олиб келади. Қурилиш материаллари алохида-алохида бўлакчаларга ёки бўлимларга ажратилган шкафларда сақланиши мумкин. Ҳар бир қурилиш материалларининг тури бир-биридан алохдца сақланади, тузилишига яъни шаклига қараб, чунки болалар ўзлари тезда ва осонликча керак қурилиш материалларини ажратиб оладилар ва ҳар бир шаклни тезроқ, ўзлаштириб олишларига ёрдам беради.
Йилнинг иккинчи ярмидан “Шаҳарча” мазмунли тупламидан фойдаланилади, бу набор призма, кубик ва дарахт силуэтларидан иборат.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling