Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Кўргазмали метод ва ўргатиш усуллари


Download 0.69 Mb.
bet19/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Кўргазмали метод ва ўргатиш усуллари. Кузатиш методи тасвирий фаолиятга ўргатиш сисмавзусининг умумий асосини ташкил қилади. Чунки у атроф-муҳитни ўрганишда, билиш, ҳамда уни акс эттиришда мухим омил сифатида хизмат қилади. Болаларда қанчалик кўзатиш, атроф-олам кўриниши билан алоқа ўрнатиш, умумийлик ва яккаликни ажратиш малакаси ривожланган бўлса, шунча болалар ижодий қобилиятининнг ривожланиши боғлик бўлади. Лекин кўзатишнинг ўзи кўрганни тасвирлаб беришга тўла имкон бермайди. Болаларни тасвирийнинг мухим усулларига, турли тасвирий материаллардан фойдаланиш йўлларига ўргатиш зарур.
Кўргазмали метод ва ўргатиш усулларига натурадан, расм репродукцияларидан, намунадан, бошқа кўргазмали қўлланмалардан фойдаланиш, алохида предметларни кўриб чиқиш, тарбиячи тамонидан тасвирий усулларини кўрсатиб бериш, болаларнинг бажарган ишларини машғулот якунида кўрсатиш, уларни бахолаш киради.
Натурадан фойдаланиш. Тасвирий санъатда натурадан фойдаланиш деганда, кузатиш асосида предмет ёки кўринишни тасвирий тушунилади. Натурадан фойдаланиб ишланганда чизаётган кишининг кўзига нисбатан натуранинг қай ҳолатда турганини хисобга олган ҳолда маълум бир нуқтаи назардан туриб, предмет кўриниши тасвирланади. Бу натурадан олиб тасвирий хусусияти машғулот мобайнида ўзгача идрокнинг ривожланишига кумак беради. Бунда асосийси томашабиннинг идроки бўлиб, текисликда тасвирланган предмет (расм, аппликация) фақат бир тамондан идрок қилинади; лойдан буюм ясаганда ва қуриш-ясашда болаларда натурани ўгириб қуриш, ҳамда хажм-шаклни турли хил бурилишда тахлил қилиш имкони бўлиши керак.
Мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашда натурадан фойдаланишнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқамиз. Натура хотиранинг ишини енгиллаштиради, негаки тасвирий жараёни идрок билан бирлашади, яна эса у предметнинг шаклини, тўзилишини, рангини тўғри тушиниб, етказиб бера олишга ёрдам беради. 4-5 ёшдаги мактабгача таълим болаларининг қобилиятларидан қатъий назар, мактаб ўқувчиси ёки рассомнинг натура билан ишлашига нисбатан қараганда, болаларнинг тасвирланган объекти таҳлил килишлари, шу натура билан ишлашларининг ўзига ҳос фарқи бор. Мактабгача таълим болалари учун содда шаклли, аниқ чизмали ва аниқ қисмларга ажратилган предмет натура сифатида танланади. Натурани шундай жой лаштириш керакки, ҳамма болалар шу натурани айни бир ҳарактерли тамонидан, қабул қилишлари керак. Масалан: Болалар машинани ён томонидан, қўғирчоқни олдидан чизадилар ва бунда хажмини етказиб беролмайдилар. Агар гуруҳда болалар сони кўп бўлса, барчасига тенг кўриниши учун 2-3 та бир хил предмет қўйилади. Тарбиячи натурани болалар билан биргаликда деталларга ажратиб кўриб чиқади, бунда у тахлил жараёнини осонлаштириб, ўз сўзлари, ҳаракатлари билан йўналтиради. Бу жараёни маълум бир идрок маданиятини, ривожланган аналитик фикр юритишни талаб қилади. Бундай кўникмалар болаларда 5-6 ёшда ривожлана бошлайди. Бу ёшда болалар тасвирлаётган ишларини натурага нисбатан таққослашга ўринадилар. Масалан: катта гурухда натурадаги арча шохларини тасвирлаётганда, болалар шохни фазода жойлаштирадилар (вертикал ёки қия ҳолатда) ва шохдаги шохчаларнинг сонини, ўлчамларини чап ва ўнг тамондан, тўқ ёки оч ранг билан чизадилар. Натура сифатида тирик қушлар, хайвонлардан фойдаланиш мумкин эмас. Уларнинг ҳаракатлари, товушлари болаларни расм чизишдан чалғитади, болаларнинг предметни керакли ҳолатда идрок қилишларига, диққатларини бир нуқтага қаратишга халақит беради.
Шундай қилиб, ўргатиш методи сифатида натурадан фойдаланиш тасвирлашнинг бутун жараёнини ўз ичига мужассамлаштиради:

  • Предметининг бирламчи таҳлили:



  • Тасвирни натурага нисбатан таққослаш:



  • Натижанинг шаклини, ҳолатини, рангини таққослаш:



  • Натижадаги расм ва натурани таққослаш йўли билан бахолаш:





Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling