Машғулот мазмунига ва машғулот олдида турган мақсадга, шу билан бирга, тасвирий фаолиятнинг вазифаларига;
Болаларнинг ёши ва ривожланиш даражасига;
Болалар фойдаланадиган тасвирий материалларига боғликдир.
Атроф олам хақидаги тасаввурларни мустахкамлаш мақсадли машғулотларда, асосан оғзаки методлар қўлланилади: сухбатлар, болаларнинг кўрганларини хотирадан қайта эслаш учун ёрдам берадиган саволлар.
Тасвирий фаолиятнинг турли кўринишларида ўргатиш усуллари турличадир, чунки бир образ турли воситалар ёрдамида вужудга келтирилади. Масалан: мазмунли (мазмунли) мавзуларда композицияга ўргатиш вазифасини расмда картиналарга қараб тушинтирилади, ўзоқлашаётган предметлар юқорироқда, яқиндагилари эса пастроқда чизилади. Бу масала лойдан буюм ясаганда шаклларнинг уларнинг ҳолатига қараб жойлаштирилади; ёнма-ён ёки кетма-кет ва хоказа. Бу ерда алохида тушунча ёки кўрсатма бериш шарт эмас. Ҳар бир усулдан ўйлаб, машғулот олдида турган вазифаларга нисбатан, дастурда берилган машғулотнинг мазмунига нисбатан ва асосан ушбу гурух болаларининг қай даражада ривожланганлигини хисобга олган ҳолда фойдаланиш керак.
Машғулотда алоҳида метод ва усуллар кўргазмали ва оғзакилари-ўзаро қўшилади, мужассамлаштирилади ва бир-бирига умумий таълим процессида боғланади. Кўргазмалилик болалар тасвирий фаолиятининг моддий хиссий асосини янгилайди, сўз эса тўғри тасаввурни, тахлилни, идрок қилилинганларни ва тасвирлаётганларини умумлаштиришни шаклланишига ёрдам беради.
6. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА РАСМ СОЛИШГА ЎРГАТИШ
Алоҳида предметларни чизиш.
Расм чизиш болаларни тасвирий фаолиятга ўргатишда асосий ўрин эгаллайди ва учта турни ўз ичига олади:
Тасвирий фаолиятга ўргатишнинг асосий вазифаси–теварак-атрофдаги борлиқни тасаввур қилишда болаларга ёрдам бериш. Уларда кўзатувчанликни ривожлантирмоқ, эстетик гўзаллик ҳиссини тарбияламоқ, ҳамда тасвирлаб бериш усулларини ўргатмоқдир. Бу билан бирга тасвирий фаолиятнинг энг асосий вазифаси–маълум бир ёш учун мос тасвирий материаллари билан турли хил предметларнинг турли тимсолларини яратиш каби ижодий болаларда шакллантириш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |