Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Download 0.69 Mb.
bet26/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Амалий методлар. Тасвирий санъатга ўргатиш мобайнида болалар турли материаллардан фойдаланиш кўникмасига эга бўладилар. Расм чизиш, лойдан буюм ясаш, аппликация турли методлардан, ҳамда ўргатиш усулларидан фойдаланишни талаб қилади, шу жумладан болаларда кўникма малакаларни ҳосил қиладиган амалий методлардан ҳам фойдаланиш талаб қилади. Амалий методлардан асосийси бўлмиш, техник ва баъзан тасвирий малакаларни ўргатадиган машқлардир.
Кичик гурухда бу машқлар болалар учун сезиларли эмасдир юмалок шаклли предметларни ясашни ўрганиб, болалар коптокни, олмани, апелъсинни ва шу каби предметларни ясайдилар. Йўлларини, ёмғирларни чизиб, улар горизонтал вавертикал чизиқларни чизишни машқ қиладилар.
Катта гурухдаги болалар олдида эса, тўғридан тўғри маълум бир топшириқ қўйилади, чиройли ва тўғри штрих билан чизишга ўрганиш. Штрихлаб чизишни кўрсатиб бергандан сўнг, болаларга мураккаб бўлмаган предмет контурини (Масалан: уй, қўзиқорин, олма) чизиб олиб, уни озода қилиб бўямаслик расмни хунук қилиб қўйишини биладилар ва сидқидилдан машқ қиладилар. Машқлардан тасвирий ҳарактерга эга бўлган топшириқларни тушиниш учун фойдаланилади. Масалан: тарбиячи бир чизиқ билан инсон бошининг ёнмача қиёфасини чизишни кўрсатиб берганидан сўнг, болалар бир неча марта одам бошининг расмини қайта-қайта чизадилар.
Эвристик метод. Эвристик метод грек сўзидан келиб чиққан ҳолда, «Эвристика» ҳақиқатни топиш санъатидир. Бу метод топқирликни, фаолликни ривожлантиришга ёрдам беради. Тарбиячининг вазифаси болаларнинг тасвирий фаолиятини шундай ташкил қилиш керакки, у фаол ва ижодий бўлсин. Ҳар бир машғулот фақатгина дидактик вазифасини эмас, яъни маълум бир предметни тасвирийни ўргатиш эмас, балки боладан ишни мустақил бажаришни ҳам талаб қилади. Шу мақсад билан тарбиячи турли хил усуллардан фойдаланиши мумкин: маслахат, мақтов, топшириқни бажариш усулини кўрсатмаси (тўлиқ бўлмаган), ўйинчоқ кўрсатмаси, эслатма ва шу кабилар. Болани шундай ҳолатга қўйиш керакки, у ўйлаган ўйини бажариши учун ўзи йўл топсин. Шундай қилиб у ёки бу метод ва усулларни танлаш қуйидагиларга боғликдир:


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling