Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Тайёрлов гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари


Download 0.69 Mb.
bet34/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Тайёрлов гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари
Катта гуруҳда болалар орқали эгалланган кўникма ва малакалар тарбиячига 6-7 ёшли болага ўргатиш вазифаларини мураккаблаштириши имкониятини беради. Бунинг учун қуйидагилар керак.






  • Болалар расмларнинг мазмунини бойитиш берилган мавзу бўйича расм сюжетини болалар мустақил ҳолда аниқлашга ўргатиш.




  • Сюжетда ҳаракат натижасида предметнинг формасини ўзгартиришга ўргатиши (масалан, энгашишни, югуришни)




  • Композицион қобилиятларни ривожлантириш; предметларнинг жойлашиши, яқиндагиларни қоғознинг пастга, узоқдагиларни тепасига (размерларини ўзгартирмаслик).




  • Ранг қобилиятларини ривожлантириш мустақил ҳолда сюжетга мос рангни беришга ўргатиш.

Бу ёшда болаларнинг аналитикфикрлаши яхши ривожлангани учун тарбиячига берилган мавзуга мос мазмунли мустақил ҳолда танлашга болаларга имконият яратиб беради. Масалан, “Уй қуриш” мавзуси бўлса, болалар ўзлари қанақа уй, ким қуряпти, қаерда каби саволларга жавоб берадилар. Болалар ҳаракатдаги предметнинг формаси ўзгаришини билишади шу ўзгартиришларни тасвирлай оладилар.




Мактабгача таълим муассасасида декоратив расм солишга ўргатишнинг вазифалари
Декоратив расм солиш, тасвирий санъатнинг бошқа барча турлари каби, болада гўзаллик хиссини ривожлантиради. Ҳалк декоратив санъати асарлари болаларга ёрқинлиги, ҳамда композицияларининг соддалиги билан яқиндир. Болаларни тарбиячи республикамизнинг турли вилоят ва ҳалқларнинг декоратив санъат асарлари билан таништириш билан бирга, ватанга бўлган мухаббатни, ана шу санъат асарларини яратаётган инсонлар меҳнатига бўлган хурматни ҳам тарбиялаши зарур. Декоратив расм солиш қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:









  • Ранглар ҳиссини ривожлантириш;




  • Декоратив санъатдаги усулларни фарқлай олишни ва алохида элементларни ўз ижодида қўллай олишни ривожлантириш;




  • Мўйкалам ва қалам билан расм чизишнинг техник кўникмаларини ҳосил қилиш;

Болаларни декоратив расм солишга ўргата туриб, педагог болаларда бутун нақш компонентлари, ранглари, композициялари, шакл элементлари ўртасидаги боғлиқликни кўра олиш малакасини ривожлантириши зарур. Бола предметни шаклига ва нима мақсадда ишлатилишига қараб, уни безайдиган орнаменти, нақши ўзгаришини хис қилиши ва албатта, тушуниши зарур. Шундан келиб чиқган ҳолда у нақш билан безашнинг аҳамиятини, мақсадга мувофиқлигини, шакл билан мазмун ўртасидаги боғлиқликни билиб, тушуниб боради. Болаларни декоратив расм солиш билан таништира туриб, ритм нима ва симметрия нималиги ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ўргатиш зарур. Чунки декоратив санъат олами ритм ва симметриясиз мавжуд бўла олмайди. Декоратив расм солишда асосий вазифалардан бири–рангни хис қилишни ривожлантиришдир. Ранг–нақш орнаментида композиция билан чамбарчас боғланган, нақш безагида уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Мактабгача ёшдаги болалар рангларнинг бир-бирига мос келиб, уйғунлашишини албатта, барчасини ўзлаштира олмайдилар. Лекин, ранг хисси уларда боғчагача бўлган ёшдан бошлаб ривожлана бошлайди. Декоратив расмда ранглардан фойдаланиш вазифаси ҳар бир гурухда мураккаблашиб боради: ёрқин, контраст рангларнинг мослашувидан бошлаб, илиқ ва совуқ ранглар жилоси (оттенок) нинг турли уйғунлашувига қадар. Бу вазифани амалга оширишни болалар энг содда тасвирий шаклларни чизишни ўрганиб бўлганларидан кейингина, болалар диққатини янги вазифага концентрациялаш яъни, қаратиш лозимдир: бу–шу оддий-содда шаклларни нақш ҳосил қилиш учун маълум бир кетма-кетликда жойлаштиришдир.


Бошлангич тасвирий кўникмаларга болалар биринчи ва иккинчи кичик гурухда эга бўладилар. Иккинчи кичик гурухда айрим вазифалар декоратив ҳарактерга эга. Масалан: «Рўмолчанинг четини чизиқлар билан беза». Лекин бундай машғулотнинг асосий мақсади–нақш ҳосил қилиш эмас, тўғри чизиқларни турли йўналишда ўтказиш малакасини мустахкамлашдир.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling