Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Тайёрлов гуруҳида расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари


Download 0.69 Mb.
bet32/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Тайёрлов гуруҳида расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари
Бу гуруҳда тасвирлаш қобилиятига ва кўникмаларга ўргатиш якунланади. Қуйидаги асосий вазифалар бор:




Натурадан ва тасаввур қилишдан предметнинг ҳарактерли белгилари тўзилишини, ҳажмини тасвирийга ўргатиш




Шакл ва бўёқларнинг бойлиги тасвирлаб беришга ёрқин образлар яратишга ўргатиш.




Композицион қобилиятларни ривожлантириш (предметнинг ҳажми ва формасининг ҳарактерини ҳисобга олиб предметни қоғозда жойлаштириш).




Ранг қобилиятларини ривожлантириш (1-рангни турли оттенкаларини бера олиш қобилияти).




Техник кўникмаларни ривожлантириш (бўёқларни бошқачароқ бўёқ олиш учун аралаштириш, предмет формаси бўйича қаламда штрих ўтказиш).

Олти ёшли болаларда аналитик фикрлаш қобилияти яхши ривожланган бўлади. Улардан турга мансуб предметлар белгисини ажрата олганликлари каби, уларнинг бир предметни бошқасидан ажратиб турувчи индивидуал хусусиятларини ҳам тасвирлай оладилар. Бу эса ижодий тасаввурни ривожлантиради.
Ўрта гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари
Ўрта гуруҳ болаларига расм машғулотлари асосан йил бошидан ўта бошланади, сабаби кичик гурух болаларига қараганда улар маълум мазмун асосида лўнда қилиб расм ишлай олиш қобилиятига эгадирлар. Болаларда расм чизиш малакасини ривожлантириш мақсадида 2-3 предметни кўрсатиш машқлари билан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Расм ишлаш мазмуни қуйидагилардир:

Бола 4 ёшдан бошлаб предметларнинг ёнма-ён жойланишини одамларнинг кўринишини фақат олд томондан, ҳайвонларнинг кўринишини фақат ён томондан бир йўлда чиза олиш қобилиятига эгадирлар. Масалан: "Болаларниг қишки ўйинлари".


Ўрта гурухларда расм чизиш орқали болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш билан уларни ўраб турган теварак-атроф билан ҳам таништириш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшдаги болалар учун қуйидаги расмларни тавсия қилиш мумкин:

Ўрта гуруҳдаги болалар расм чизишни фақат бир йўналишда чизишларидан ташқари бир варақни тўлдириб чизиш малакаларини ҳам ривожлантириб боради. Маълум нарсани кўриб тасаввур қилган ҳолда расм чизади, унинг ақлий қобилияти ривожланади, ўсиб боради. Ҳар бир машғулот болаларнинг ақлий, эстетик руҳда тарбиялашга, жамоат ишларини бажара олишига асос бўлади. Н.К.Крупскаянинг фикрича «Болага бериладиган таълим-тарбия меҳнатни севишдан, уни эъзозлашдан бошланади». Бу машғулотларни ўтказиш асосан болаларнинг кузатувчанлиги асосида олиб борилади, шунда уларнинг оғзаки нутқи, мустақил фикрлай олиши, ҳар-хил мавзуларда расм чиза олиш кўникмалари ривожланади. Болаларида расм чизиш кўникмаси асосан оғзаки нутқ орқали амалга оширилади. Масалан: бола биронта қиз, уй расмларини чизиб, унга кичик эртак ҳам тўқиши мумкин. Маълум мақсадли расм болага кўрсатилаётганда аниқ мақсадга эга бўлиши керак. Бола кўрсатилаётган расмни аниқ кўриб чиза олади, лекин уни ён томонини, устини чизишни билмаслиги мумкин. Талабаларга ишланган расмлар намунасидан кўрсатиб қуйидагиларга алоҳида эътибор беришларини эслатиш керак. Масалан: предметларнинг пропорционал, симметрик жойланганлиги уйлар, дарахтлар, самолётнинг парвоз қилаётганини чиздириш орқали болаларда тахлил-синтез усулидан фойдаланиш мухимдир.


Бу ёшдаги болаларга рангли қоғозлар берилиб мақсад айтилади. Масалан, бола кўк рангда-ўтларни, ҳаво рангда-сув, сариқ рангда-қум кўринишида тасвирлай оладилар. Масалан, "Балиқлар сузяпти", "Жўжалар ўт устида ўйнаяптилар" ни кўрсатиш. Болаларнинг ақлий қобилиятларини текшириш мақсадида тарбиячи бир предмет ёки жисмни кўрсатиб унинг варақ устида жойланишини сўроқлар берган ҳолда сухбат орқали аниқ мақсад асосида расм чиздириш керак. Бунда албатта тарбиячининг билимдонлиги катта махорат талаб қилади. Болаларнинг бир ярим йилда чизишган расмлари ўлчовлари асосан бир хил. Н.П.Сакулинанинг тажрибаси шуни кўрсатдики, бола чизган расмларини паст ва баландлигини кўрсатиш ва фарқини тушунтириш лозимдир. Тўрт ёшли болаларда расм чизиш кўникмалари ўсиб боради, улар катталар чизган расмларни томоша қилган ҳолда тақлид қилиб расм чизишга урина бошлайдилар. Ҳоҳ ота-она, ҳоҳ тарбиячи бола томонидан чизилган расмларни бола олдида бахолаши керак. Болалар ўртоқларининг чизган расмларини яхши, ёмон ва хатоларини кўрсатишлари керак.





Қуйидаги вазифалари бор:



  • Бир-бирига мазмунан боғлиқ 2-3 та предметни тасвирлашга ўргатиш.






  • Композицион қобилиятларни ўстириш (1 та чизиқда бир нечта предметни жойлаштириш ёки ёнма-ён ёки бутун варақда осмон ва ерни чизиш).

Болаларга бериладиган мавзулар қийин эмас: уй, уйнинг ёнида дарахти ўсяпти, скамейка турибди; уй ёки дарахт ёнида қизча сайр қилиб юрибди, ўтлоқда жўжалар сайр қилишяпти; ўт, гуллар, қуёш нур сочяпти. Бу расмларда мазмунли ривожланишни болалар кўрсатишмайди. Болалар 2-3 предметни ёнма-ён чизишади. улар орасида ҳеч қандай ҳаракат боғланмаган.





Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling