Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари


Download 0.69 Mb.
bet35/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Декоратив расм солиш болаларга 4 ёшдан бошлаб ўргатилади. Ўрта гурухда декоратив расм солишга ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:

Ўрта гурухда декоратив расм солишнинг композицион вазифаси тайёр шаклларни елимлашга ўхшашдир. Бошланғич машғулотларда, болалар мўйкалам билан текис чизиқлар чизиб, уларнинг орасида мўйқалам ёрдамида доғчалар ҳосил қилишни, нуқталар ҳосил қилишни ўрганадилар. Бунда доғчаларнинг рангларини, ва нақш мураккаблашган сари, ўрнини ўзгартирадилар. Мўйқалам ёрдамида доғчалар ҳосил қилиш усули (мазок) бажариш учун енгил бўлган декоратив элементдир. Бу аниқ бир ҳаракатни талаб қилмайди ва мўйқаламни қоғозга ботириб олишдан ҳосил бўлади. Шунинг учун нақш чизишда аввал ботириб олиш усули киритилади, сўнг нуқта ҳосил қилиш усули киритилади. Нуқта ҳосил қилиш мўйқалам билан ишлашда янги усулни талаб қилади: мўйқаламни вертикал ҳолатда ушлаш лозим, шу билан бирга болада координацион ҳаракат етарлича ривожланган бўлиши керак, чунки мўйқалам қоғозга фақатгина учи билангина теккизилади. Бошланғич расмларнинг композицияси ҳам соддадир: биргина элементни ритмик қайтариб, нақш чизиш. Фақатгина инсонлар учун ҳос бўлган қўлнинг ритмик ҳаракати, ана шу машқларни қайтаришни енгиллаштиради ва тасвирий шаклдаги ритмни етказиб беришга ёрдам беради.


Алмашинув – композициянинг мураккаблашган усулидир. Чунки у бир нечта шаклларнинг ўзаро мослашувига асосланади. Ўрта гурухдаги болалар учун иккитагина элементни шакли ва ранги билан навбатма-навбат алмаштириш етарли бўлади.
Дастурдаги материалнинг мукаммаллашиб бориши мураккаброқ композиция билан нақшда янги тасвирий элементларни киритиш хисобидан ҳосил бўлади. Нуқталар чизиш ва мўйқаламни ботириб олиш усулидан ташқари, болалар нақшда доирачалар, ҳалқалардан фойдаланиб чизишни ўрганадилар. Бу элементларни болалар кичик гурухларда тасвирлашни ўрганганлар.
Декоратив расмда бу шаклларни чизиш анча ўзгаради: улар анча кичик хажмда, чизаётганда шакллар бир-бирига хажми жихатдан мос бўлиши керак; ундан ташқари, бу шакллар предмет образи билан боғлик эмас, бу албатта бола учун тасвирий процессини мураккаблаштиради. Болалар яна, нақшни фақат бир чизиқда эмас, балки туртбурчак шаклида, доирада ҳам жойлаштиришни ўрганадилар. Бу шакллар нақшда бошқа композицияни талаб қилади. Квадратда, тўғри чизиқда жойлаштирилган нақшни чизиш ярамайди, чунки квадратнинг тўртта томони, бурчаги, маркази мавжуд; доирада эса марказ билан чекка айлана чегараси бор.
Қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади.

Аввал болалар мўйқалам билан тўғри чизиқларни чизишни ва уларни орасига нуқталар қўйиши, рангларни кетма-кет алмаштириб чизишни ўргатадилар. Ундан ташқари болалар, думалоқ ва айлана шаклларни чизишга ўрганадилар.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling