Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Катта гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари


Download 0.69 Mb.
bet33/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Катта гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари

Бола беш ёшдан бошлаб маълум мавзудаги расмларни чиза олиш қобилиятига эга бўлади. У теварак-атрофни ўзгаришларини тасаввур қила олади ва чизишга ҳаракат қилади. Бу ёшдаги болаларга қуйидаги мавзудаги расмлар чизиш тавсия қилинади:


Катта гурухдаги болалар бадиий асарлардан олинган таассуротлари асосида ва эртак мазмунини тушунган ҳолда қуйидаги мавзуда расм чиза оладилар. Масалан, "Икки очкўз айиқча", "Айёр тулки ва кулранг бўри", "Мушук, хўроз ва тулки" ва бошқалар. Бу чиздирилган расмлар аниқ ва конкрет масалада бўлишига аҳамият бериш керак. Масалан, "14 январь-химоячилар куни", "8 март-оналар байрами", "21 март-Наврўз байрами". Катта гурухда ўтказиладиган расм машғулотлари қизиқарли, саволларга жавоб олган ҳолда, асарда қатнашаётган ҳар бир персонажга тавсиф берган ҳолда рангларни танлай олиш ва вараққа жойлаштириш вазифаларини белгилаш керак. Болалар томонидан ишланаётган ҳар бир расмда предметларнинг хажми, ўлчовларини чамалаш билан бирга ўзоқ-яқин, олдинма-кетин, устма-уст, кетма-кет жойлаш мумкинлигини тушунтириш керак. Бу ёшдаги болалар айниқса эртак мультфилмларни томоша қилишни яхши кўрганликлари сабабли шу мавзудаги расмлар чизишни яхши кўрадилар. Н.П.Сакулинанинг фикрича бола расм чизишни варақнинг энг четидан бошлаб чизиш билан бирга предметларни жойланишини кўрсатиши керак ва бўёқларни танлай олиши ҳам мухим аҳамиятга эгадир. Болани расм машғулотига тайёрлаш учун унга керакли расм анжомларини ҳозирлаган ҳолда, биронта куй эшиттириб акварел бўёқ бериб маълум мавзу ва мақсад асосида расм чизиш ишини бошлаш лозим.
5-6 ёшли болаларнинг мазмунли расмларининг мазмуни анча бой бўлади. Бунда болалар фақат предметларни чизишмайди, балки предметларнинг атрофдаги шароитни ҳам тасвирийади.


Бу ёшдаги болаларда ҳар бир мавзунинг мазмуни олдиндан конкрет аниқланган бўлиши керак. Уларга масалан, “Байрам” мавзусини бериш керакмас, чунки бола ё мавзуга алоқадор бўлмаган нарсани чизиш, ё ўзининг имкониятига тўғри келмайдиган, кучи етмайдиган масалани қўйиш мумкин. Масалан, демонстрацияни чизиш.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling