Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Ўрта гуруҳда расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
Ўрта гуруҳда расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари.
Ҳаётни 4 йилида бола предметни яхшироқ ёки ёмонроқ тасвирлай олишни ҳам билмасалар ҳам, лекин улар расм чизишнинг маъносини биладилар. Улар ўзлари чизган шаклсиз расмларни предметнинг бирор бир белгисига асосан ўхшатиб чизадилар. Педагог болаларнинг расм билан предметнинг ўхшаш белгиларини топишга урунишни рағбатлантириб туриши ва шу билан бир қаторда турли шаклларни тўғри тасвирийга ўргатиб бориш зарур. Бу гуруҳда тўғри ва эгри чизиқларни тўғри чизишга ўргатиш биринчи вазифа бўлиб қолади. Бунда турли чизиқларни турлича чапдан ўнгга, тепадан пастга, кесишган чизиқни чизишга ўргатилади. Буларни, масалан, тизимча, йўлакча, қалам, ёмғир шаклида чизиш мумкин. Кичик гуруҳ болаларига бир хил шаклдан (қорбобо, икки ёки уч айланадан иборат) ёки икки хил шаклдан иборат (қуйи битта айлана ва биргина тўғри чизиқдан иборат) бўлган предметларни анча қийин, чунки уч ёшли боланинг тахлил синтез қилиб фикрлаши яхши ривожланмагани учун бу гурух дастурида фақат икки хил шаклдан иборат бўлган предметни, масалан, (қуёшнинг нурлари, арчанинг игначалари) тасвири киритилган. Шакл қанчалик мураккаблашса рангдан фойдаланиши ҳам шунчалик мураккаблашади. Болалар расмда аниқ предметларни тасвири учун шу предметга мос рангни ишлата олишни ўрганадилар. Масалан, қизил ранг байроқ, сариқ ранг қуйи, яшил ранг арча ва бошқалар. Бу гуруҳда ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:
Бу гуруҳда болаларга ритмик жойлашган предметнинг қисмларини тасвирлаш ўргатилади. (юқорида, пастда, бир томонда, бошқа томонда) ҳамда бир қанча пропорционал жойлашган қисмларни тасвирий ўргатилади. Бу алоҳида қисмларни ўзаро солиштириш ва тахлил қилиш имконини беради. Масалан, Қорбобо ва арча 2 томонлама жойлашган новдалари билан. Бу гуруҳда тасвири қийин бўлган объектни одамни расмини чизиш машғулотларга киритилади. Одамни чизишдан олдин болалар соддароқ шаклларни қорбобо, неволяшка, матрешка, қўғирчоқларини чизиш эди. К атта гуруҳда расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Бу гуруҳда болаларни тасвирлаш ва ёрқин образларни яратиш қобилиятларини тасвирий турли усуллардан фойдаланиб чизишга ўргатилади. Бу ёшда болалар расмда бир хил предметни ўхшаш ва фарқли томонларини тасвирлаш ва топишга ўрганадилар. Масалан, 2та турли олмалар формаси ва ранги билан фарқланади, ёки лавлаги билан туруп, улар сабзавотлар учун умумий бўлган думалоқ шаклда. Бу гуруҳда болалар яна асосий спектр ранглари билан танишиб, расмда уларнинг чиройли турланишларини келтириб чиқаришниўрганадилар. Болалар рангли қаламлардан ташқари оддий қора қалам билан предметнинг умумий белгиларини чизиб олиш учун фойдаланадилар. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling