Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЛОЙДАН БУЮМ ЯСАШГА ЎРГАТИШ


Download 0.69 Mb.
bet38/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

7. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЛОЙДАН БУЮМ ЯСАШГА ЎРГАТИШ
Кичик гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш.
Мактабгача тарбия муассасаларида лой ишлари кичик гурухдан бошланади. Бу гурухда болаларнинг лой ишлари, бошқа гурухлардан ажралиб, ўзига ҳос хусусиятга эга бўлади. Болалар тасвирловчи шакллар ноаниқ бўлади, чунки бу ёшда болалар қўл ҳаракати ривожланмаган, қўл мускуллари ҳали ўсмаган, шунингдек, ишларни кўзатиб, назорат қилиб бориш хусусиятлари ҳали ривожланмаган бўлади. Бу ёшдаги болалар учун лой билан ишлашда энг муҳими лойнинг хусусиятлари билан танишишдир, яъни лой юмшоқ, ёпишқоқ ва ҳоказо. Шу сабабли болалар бу гурухда лойиинг хусусиятлари билан ўйинлар ўйнаб талашиб борадилар. Шунинг учун бу давр тасвирлашгача бўлган давр деб аталади. Бу давр қуйидаги ҳаракатлар билан ҳарактерланади: болалар лойни бир неча бўлакка бўладилар, бирини иккинчисини устига жойлаштирадилар, тахтача устида айлантириб, уни тахта устида япалоқлашади, аммо бу ҳаракатларни ўз олдига ҳеч қандай мақсадсиз бажарадилар. Болалар аста-секин тарбиячининг раҳбарлиги орқали лойни икки кафт орасида доиравий, ўзунасига ҳаракатлантириб, содда, якка предметларни ясашга ўрганиб борадилар. Масалан: олма, таёқчалар, ҳалқ ачалар, қўзиқоринлар.
Кичик гурухда болаларни лой билан ишлашда қатор вазифалар туради: бу гурухда болаларда лой ишларига нисбатан кизиқишни тарбиялаш, лойнинг хусусиятлари билан танштириш, у билан тўғри ишлашга ва энг оддий техник усулларни ўзлаштиришга ўргатиш вазифалари киради. Бир кичик гурух лой дастури. Янги дастурда бу гурухда кўпроқ такрорий машғулотлар режалаштирилиб, асосий мақсад болаларни оддий техник усулларни яхшилаб эгаллашларига қаратилгандир. Аммо тарбиячи такрорий машғулотлар уюштирганда, битта дастур мазмуни асосида хилма-хил вариантда машғулотлар уюштириш лозим. Масалан: қалам ёки таёқчалар, шу билан биргаликда тарбиячи қатор тарбиявий хусусиятларни ҳам болаларда тарбиялаб боради. Масалан: болаларни бирга жамоа бўлиб ишлаш, лой билан тоза ишлаш, ишлаётганда енгларини шимариб ишлаш, ишлаб бўлгач қўлларини яхшилаб ювиш ва хоказо. Машғулотларни муваффақиятли ўтиши машғулотда тарбиячининг фойдаланадиган метод ва усулларига боғлашдир. Бу гурухда тарбиячи кўпроқ информацион-рецептив ва репродуктив методлардан фойдаланади. Болалар билан биргаликда турли хил ўзларига таниш предметларни кўриб чиқадилар. Болалар шу предметларни қўли билан ушлаб унинг катталигини ва бошқаларни пайқаши мумкин. Шунингдек, болалар билан бир нечта қисмли предметларни ҳам кўриб чиқадилар. Тарбиячи даставвал болаларнинг диққатини ўша предметнинг йирик қисмларяга, унинг майда қисмларига, шаклига, рангига жалб этади. Дастлабки машғулотларда тарбиячи тасвирлашнинг техник усулларини кўрсатиб тушунтириб беради. Шунингдек, тарбиячи болаларни лойдан нарсалар ясашда кўпроқ ўйин усулларадан фойдаланади. Бу гурухда лой машғулотлари предметли ҳарактерга эга бўлади, яъни болалар алоҳида, якка предметларни ясайдилар, бу гурухда болалар ишига ёки фаолтятига баҳо бериш ҳам муҳим усуллардан ҳисобланади. Тарбиячи албатта болаларни, улар қандай ишлаганларини ва ишни қандай бажарганларини айтиб ўтиш лозим. Биринчи кичик гурухда лой машғулотлари ҳафтада бир марта ўтказилади. Масалан: печенье, нон ва бармоқ билан ёки алоҳида тайёрланган таёқчалар билан яъни турли хил шаклларга эга бўлган: квадрат, доира чуқурча ҳосил қилиб уни безатадилар.
Болалар шар цилиндр, диск шаклини ясашни эгаллаб олишгач, болалар бир неча қисмдан тўзилган предметларни ясашга ўрганадилар. Масалан: самолёт, қорбобо, шар ёки дисклардан минорача, айиқ, қўғирчоқ, қуёнча ва ҳоказо. Бу предмет қислари 2 ёки 3 тадан ортмайдиган бўлади. Масалан: самолёт 3 қисмдан қор одам катта ва кичик шардан ва бошқалар. Бу болалар 3 та кварталларда олган билим ва малакаларни кенгайтиради. Ёз давомида болалар ҳар хил меваларни, сабзавотларни ясаб, зарур бўлган малака ва кўникмаларни эгаллайдилар. Бу гурухда тарбиячи информацион-рецептив метод ва репродуктив методдан кенг фойдаланади. Болалар билан биргаликда шарлар, копток, мевалар, қаламлар ва бошқа предметларни яхшилаб кўриб чиқадилар. Энг муҳими бу предметларни қўл билан ушлаб кўришлари зарур. Шу сабабли тарбиячи машрғлотлардан олдин болаларга ўйнаш учун ўйин таклиф этади. Худди шундай қилиб 3-4 қисмдан тўзилган предметларни ушлаб, ҳар томонлама у билан танишиб оладилар. Бу предметларни кўзатиб чиқишда тарбиячи олдин ўша предметниш қисмларга ва ҳар бир қисмнинг шаклига тўзилишига диққатини тортади. Шу билан бирга қисмларнинг катта-кичиклигига тортилади. Дастлабки машғулотларда тарбиячи предметни лойдан 3 ясаб беришни кўрсатиб, тушунтириб берадн. Тарбиячининг кўрсатиб тушунтириб берди, болалар билан аниқ ва тушунарли бўлиши лозим ёки у предметни ясашдан олдин, ясашнинг техник усулларини ҳавода машқ қилдириш мумкин. Кўрсатиб, тушунтириб бериш 3-4 мин ошмаслиги керак. Агар ясашнинг техник усули болаларга таниш бўлса, уларнинг мустақиллигини ўстириш мақсадида болаларнинг ўзига таклиф этилиши мумкин.
Кичик гурух болалари ҳали қўл ҳаракатлари, шунингдек, ўйлаган фикрларини рўёбга чиқаришда қатъийлик бўлмайди. Лой билан ишлашда малакавий техник кўникмалар етарли ривожланмаган бўлади. Шу сабабли бу гурухда тарбиячи болалар эгаллаган тасвирлаш уқуви ва малакасини мустаҳкамлаш устида ишлашади. Бу вазифаларга қўйидагиларни киритиш мумкин: болалардан лойдан нарсалар ясаш хоҳишни ўйғотишни, шу билан боғлиқ равишда эстетик сезгиларини ўстириш лой билан ишлаш вақтида ўз диққатларини предметнинг шаклига ва катта кичиклигига тортишга ёки каратишга ўргатиш ва шу кабилар болаларни оддий предметларни таёқча, қаламчалар ясашга ўргатилади, бу предметни ясаш жараёнида болалар иккала кафт, қўл бармоқлари билан ишлашга ўрганадилар. Сўнг аста-секин болалар билан кейинги этапга ўтилади бунда болалар ўзларига таниш бўлган предметни ўзгартириб бошқасини ҳосил қилишга ўрганадилар. Масалан: таёқчани буклаб, ҳалқача ҳосил қилиш ёки буклик ҳосил қилиш таниш предметларни ясашда болалар қўл кафтлари билан ишлашдан, қўл бармоқлари билан ишлашга ўтадилар, шу билан биргаликда лой билан ишлаш қоидаларига ўрганиб борадилар: столни ва ўз кийимини ифлос қилмаслик, лой билан ишлаганда енгини шимариб олиш, доскача устида ишлаш, ишдан сўнг қўлни ювиш ва ҳоказо.
Болалар ҳалқача ва таёқчасимон предметларни ясашни ўзлаштириб олишгач, думалоқ шаклдаги предметларни ясашга ўргана бошлайдилар, яъни лой бўлагини қўл кафтлари орасида думалоқ ёки айланавий ҳаракат қилишга ўргатилади. Масалан: шар, олма, апельсин, олча, копток. Болалар дисксимон предметларни ясашга ўрганадилар, яъни олдин лойни икки кафт орасида шарсимон шаклга киритиб, сўнг икки кафти орасида япалоқлаш.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling