Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Download 0.69 Mb.
bet23/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Оғзаки метод ва ўргатиш усуллари. Тасвирий фаолиятда машғулотдаги доимо тарбиячининг болалар билан сухбатидан бошланади. Сухбатнинг мақсади болалар хотирасидаги аввалги идрок қилинган образларни қайта эсга олиш ва машғулотга бўлган қизиқишини уйғотишдир. Болалар ўз тасавввурлари асосида ижод қиладиган машғулотларда сухбатнинг роли каттадир.
Суҳбат қисқа, мазмунли ва хис-хаяжонли бўлиши керак. Тарбиячи асосий диққатини машғулотда қилинадиган ишга қаратади. Болаларнинг мавзу бўйича ёки янги тасвирий усуллари хақидаги тасаввурларини аниқлаб олишдан аввал, сухбат мобайнида ёки, сухбатдан кейин тарбиячи керакли предмет ёки расмни кўрсатади. Топшириқни бошлашдан аввал эса, иш усулини болаларга кўрсатади. Сухбат ўргатиш методи сифатида 4-7 ёшли болалар билан ишлашда асосий рол ўйнайди. Кичик гурухларда сухбат болалар тасвирийлари керак бўлган предметни эслатиш учун ёки янги иш усулини ўргатиш учун керак бўлади. Бундай ҳолларда сухбат тасвирийнинг мақсадини ва вазифаларини болаларга яхшироқ тушунтириш учун хизмат қилади. Болаларнинг тасаввурлари ва хиссиётлари тез жонланиб, ижодий кайфиятлари тез йўқолиб қолмаслиги учун сухбат метод сифатида ҳам, усул сифатида ҳам қисқа ва 3-5 минутдан ошмаслиги керак. Яхши уюштирилган сухбат машғулотда мақсадга яхши эришиш учун қулай шароит яратади.
Бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш. Бадиий образни ўзига мужассамлаштирган нутқ ўзига яраша кўргазмаликка эгадир. Масалан: Шеър, хикоя, топишмоқ ва хоказа. Ифодани ўқилган бадиий асар ижодий кайфиятнинг ошишига, тафаккурнинг, ҳаёлнинг фаол ишлашига ёрдам беради. Шу мақсад билан бадиий сўздан фақатгина ифодали ўқиш машғулотларида эмас, балки предметларни идрок қилгандан сўнг тасвирий жараёнларида ҳам фойдаланилади.
Барча ёш гурухларда машғулотларни мақсадга йўналтирилган ҳолда топишмоқ айтишдан бошлаш мумкин. Масалан: «Боши тароқ, думи ўроқ». Бу топишмоқ орқали хўрознинг бошқа қушлардан чиройли тожиси, думини бетакрорлиги каби детал шакллари ажратилади. Баъзида кичик шеърларни ёки асарлардан парча ўқиш ҳам мумкин. Агар керак бўлса, асарни ўқиш билан бирга оғзаки образга қўшиб натура ёки предметнинг тасвири болаларга кўрсатилади.
Расм чизиш, лойдан буюм ясаш машғулотларида бадиий асар ўқиш ҳар доим ҳам қўл келавермайди, уни бошқа ўргатиш усули билан алмаштирган маъқул. Чунки бола оғзаки сўзни эшитгандан кўра натурани кўрганида кўпроқ жонланади. Тарбиячи бадиий образни танлаётганида жуда ҳам эхтиёткорлик билан танлаш лозим. Негаки, тўғри танланган асар предметни, қиёфаларини кўриш идрокини ўз ичига олади (рангини, шаклини, ҳолатини). Маслан: «Буғирсоқ» эртаги орқали бўғирсоқнинг образи, «Олтин балиқ»эртаги орқали эса балиқ образи янада ёрқинроқ тасвирланади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling