Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
Ўйинли ўргатиш усуллари. Тасвирий фаолиятда ўйин моментларидан фойдаланиш кўргазмали амалий ўргатиш усулига киради. Бола қанча кичик бўлса ўйин унинг тарбиясида шунча катта ўрин тўтади. Ўйин усуллари қўйилган масалага нисбатан болаларнинг ишини диққатини яхши жалб қилади ва ҳаёл билан тафаккурнинг ишини енгиллаштиради. Ўйин усуллари кичик гурух учун биринчи марта Е.А.Флерина тамонидан ташкил қилинган, кейинчалик А.А. Волкова, Т.Г.Казакова тамонидан давом эттирилиб, Т.Г.Казакова тамонидан кичик боғча болалари учун ҳар бир машғулотни ўйин образи билан болага катта бир сисмавзу ишлаб чиқилди.
Кичик ёшдаги болалар учун ўйин машқларидан расм чизишда кенг фойдаланилади. Мақсад болаларнинг оддий чизиқли шаклларни чизишга ўргатиш, ҳамда қўл ҳаракатларини ривожлантиришдир. Болалар тарбиячининг ортидан қўллари билан хавода, сўнг қоғозда турли чизиқларни чизадилар. Тарбиячи: «Болакай йўлда чопиб кетяпти», «Бувижон» ва хоказо, деган иборалар билан тушунча ҳосил қилади. Образ билан ҳаракатнинг бирлашуви бола тамонидан чизиқларни ва содда шаклларни тасвирий малакасига эга бўлишни анча тезлатади. Кичик гурухда предметларни тасвирлашда ҳам ўйин усулларидан фойдаланилади. Масалан: мехмонга қўғирчок келади ва болалар унга нозу-неъматлар ясайдилар, нон, пирог, печенъе, ва хоказа. Бундай иш мобайнида болалар шарни яссилашга уринадилар. Ўрта гурухда болалар айиқни юмшоқ ўйинчоғига қараб чизишлари керак. Шунда қизиқарли ўйин ўтказиш учун, айиқча эшикни тақиллатади, сўнг болалар билан саломлашиб, болалардан унинг расмини чизиб беришларини илтимос қилади. Машғулот якунида у расмларни бахолаш да қатнашади ва яхши расмларни ўзи танлайди. 6 ёшли болалар билан тасвирий фаолият давомида кичик гурухга қараганда ўйинлар анча камаяди. Масалан: сайрда болалар ўзлариниг фотоаппаратлари билан атрофни расмга оладилар: дарахтлар, қушлар, ҳайвонлар ва хоказо. МТМга келиб, ўзлари олган «расмларни намоён қиладилар ва расмларни чиқарадилар», яъни кўрганларини қоғозга тушурадилар. Тарбиячи ўйиндан фойдаланганида бутун машғулотни ўйинга айлантириб юбормаслиги керак. Чунки бу болаларнингдиққатини топшириқни бажаришдан тортиб, кўникма, малакаларга эга бўлиш сисмавзусини бузади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling