Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШНИНГ МЕТОД ВА УСУЛЛАРИ


Download 0.69 Mb.
bet18/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

5. ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШНИНГ МЕТОД ВА УСУЛЛАРИ
Ўргатиш методлари-педагогикада қабул қилинган таърифга кўра қўйилган масалани ечиш учун танланган ягона йўл сифатида таърифланади. У машғулотдаги боланинг ва тарбиячининг бутун фаолиятини ўргатиш усуллари-айрим ёрдамчи восита бўлиб, машғулотдаги фаолиятнинг хусусиятини аниқламайди, у таълимда тор маънодаги аҳамиятга эга.
Айрим методлар машғулот ишининг умумий йўналишини аниқламай, балки усул сифатида намоён бўлади. Масалан: машғулот бошида шеър (хикоя) ўкиш бериладиган вазифага болаларнинг қизиқишини уйғотиш учун ўқилса, бошқа машғулотларда эса шеър ўқиш тарбиячи учун хизмат қилади, яъни машғулот бошини ташкил қилиш учун қўлланилади.
Ю.Б.Бабанский тасвирий санъат методларини фаолиятнинг умумий ҳарактерига қараб, 3 гурухга классификациялаган:
1-гурух: ўқув-билиш фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш. Бунга ўқувчиларнинг кўргазмали, оғзаки, амалий, индуктив ва дедуктив, репродуктив ва муаммоли-изланувчан, ҳамда мустақил ишлари киради.
2-гурух: таълим беришнинг ўқув фаолиятини стимуллаштириш (қизиқтириш ва рағбатлантириш) ва мотивациялаш (мақсадга йўналтириш) методлари. Ўқишга бўлган қизиқишини ошириш ва мотивлаштириш; бурч ва жавобгарликни стимуллаштириш мотивлаштириш.
3-гурух:

Ю.Б Бабанскийнинг таклиф қилган бу методлари асосан мактаб таълимига мос бўлиб, уларнинг 1-гурухидангина мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда фойдаланилади, яъни бу: кўргазмали, оғзаки, амалий методлар, ҳамда кўникма ва малакаларга эга бўлиш учун қаратилган қисман репродуктив машқлардир.
Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг мустақил ишлари катта ўрин эгаллайди, фақат бу мустақил ишларга болаларнинг мураккаб муаммоли масалаларни ечиши кирмайди, чунки бундай мураккаб масалалар ўзоқ вақтни талаб қилади. Қолган методлар мактабгача ёшдаги болалар учун мураккаблик қилади, чунки уларнинг деярли барчаси муаммоли масалаларни ечиш билан боғлиқдир. Мактабгача таълим муассасаси учун ўзига хос бўлган асосий гурухни ўйин усуллари ташкил этади ва бу ўйинлардан турли методлар ичида фойдаланиш мумкин.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling