Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
Идрок этишни бошқариш методикаси
Тасвирий фаолият болаларнинг воқеилик хақидаги тасаввурларнинг кенгайиш ва мустаҳкамланиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Таниқли психолог В.М.Теплов идрокнинг алохида ҳарактерини қуйидаги тасвир билан боғлик ҳолда таъкидлаб ўтади: «тасвирий санъатда тасвирий масаласи кучли идрок қилишни талаб этади. Қурилган нарсани тасвирий масаласини еча туриб, бола ҳар доим нарсаларни янгича томондан анчагина тезрок, кучлироқ ва аниқроқ қуришни ўрганиб боради». Идрок этишнинг ривожланиши тасвирий фаолиятдан келиб чиқиб икки мақсадни кўзлайди. Биринчидан, ўраб турган вокелик билан танишиш жараёнида боланинг билиш ва эстетик малакаси бойийди, иккинчидан, турли предметлар хақидаги тасаввурлари аниқлашади. Предметларнинг хусусиятлари ва белгиларини идрок этиш шу предметларнинг кейинчалик тасвирлай олиниши болалардан текшириш воситалари орқали танишишни талаб қилади. Тасвирий фаолиятнинг турли кўринишларида текширув мақсадлари турлича бўлади. Тарбиячи турли фаолият турларида болалар диққатини предметнинг шаклига, хажмига, фазода жойлашишига қаратади, кейин расм чизиш машғулотидан олдин предметнинг контурини қисмларини алохида ажратиб кўрсатади, агар берилган предмет учун ҳарактерли ранг бўлса уни ҳам ажратиб кўрсатади. Лой машғулотининг хажмли массани ҳар томондан кўрилади, унинг қўшилиб кетган ва ажралиб турган қисмлари қуриб чиқилади. Қуриш-ясаш машғулотларида қисмларнинг пропорционал мунособатлари, уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқиш мухим аҳамиятга эга. Кўздан кечириш жараёнининг ўзи 5 этапни ўз ичига олади. -предметнинг қурилишини аниқлаш ва катта қисмларнинг ўзаро боғлиқлиги; -тахлил билан биргаликда кўздан кечириш (олдин катта қисмлар, кейин майда қисмлар ажратилади, уларнинг формалари аниқланади); -предметни ўз ҳолида идрок этиш (тарбиячи ёрқин образли формада предметнинг умумий ҳарактеристикасини беради); -предметни бутун ҳолда қайтатдан кўздан кечириш; -рангнинг ажратилиши; Идрок этиш жараёнининг этапларига бундай тақсимланиши шартли ва улар ҳар доим идрок этишда иштирок этмайди. Бу болаларнинг малакаларига ва улар олдида турган вазифаларига боғлиқдир. Предметни қайта кўздан кечириш талаб этилмайди кимдир фақат қуриш орқали предметни тахлил қилиш ёки сўз орқали тасвирлаб бериш ўтилади. Бир турдаги предметларни қисмларга ажратиш ва ўзаро боғлик формаларини топиш қобилиятини тарбиялаш учун таққослашдан фойдаланиш мухимдир. Масалан: ҳамма дарахтларнинг асоси вертикал ҳолатда жойлашган, шохлари асосига нисбатан бурчак остида жойлашган; кўпгина хайвонларнинг танаси овал шаклида. «Шаклни идрок этиш кўриш орқали ҳамда хис этиш ёрдамида ўтилиши керак. Болани кўз билан ёки қул ҳаракати билан контурни бир қисмдан иккинчи қисмга ўтиб, чизиб чиқишга ўргатиш лозим. Кичик гурухларда қўл ҳаракатларни албатта киритиш керак, катта гурухлар учун эса контурни идрок қила олиш етарли, қўл эса ёрдамчи орган бўлиб хисобланади». (Л.А.Люблинская). Хажмни идрок этиш кичик мактабгача ёшдаги болага тушунарли, агар фарқ анча катта бўлса (катта–кичкина). Хажмни идрок этиш пропорционал муносабатларни ўз ичига олади ва кўриш ҳамда хис этиш каби текширишларни талаб қилади. Бунда қуриш кўрсатгичлари ҳаракатли йўллари билан текширилиб борилиши керак–бир қисмни бошқасидан фарқлаш орқали. Вокеликдаги муносабатларни идрок этиш тасвирий мақсади билан биргаликда жуда қийин масаладир. У катта ва мактабгача тайёрлов гурухларида ўтилади ва идрок этиш жараёни расм чизиш билан биргаликда ўтилса, осон ўзлаштирилади. Шундай ишнинг қизиқ тадқиқотини Л.А.Раева «Болалар боғчасининг катта гурухларида мазмунли расм чизиш» китобида ёзган. Рангни идрок этиш болага катта эмоционал таъсир этади. Шунинг учун уни ҳар доим уни алохида ажратиб кўрсатиш керак. Болалар предметнинг ҳамма хусусиятларини кўриб чиқиб бўлганлардан кейингина уларни диққатини ранга қаратиш керак. Болалар билан текширишларини ўтказиш методикаси кўпгина шартлар билан боғлик. Аввало болаларнинг эгаллаган малакалари билан эгаллаб олмаган, нотаниш идрок этиш усуллари ўртасида боғлик бўлиши лозим. Биринчи бор танишув ҳар доим юзаки бўлади. У ўзига предмет ва уни ўраб турган мухит хақида умумий тасаввурларини ҳосил қилишни киритади. Биринчи бор танишувда тор мақсадни қўйиш мумкин эмас. Идрок этиш кенг бўлиши, турли муносабат ва боғликларни киритиш керак. Дастлабки текширувлар баъзида жуда ёркин, лекин таъсирлаш учун етарли бўлмаган умумий тасаввурларни ҳосил қиладилар. Такрорий текширувлар натижасида идрок этиш етарлича ёркин, аниқ конкрет бўлиши мумкин. Такрорланиш идрок этишни, эсда олиб қолишни ва эсга туширишни мураккаблаштиради. Идрок этишнинг энг керакли бўлиб қолган эстетик хисларнинг киритилиши ҳам мухим хисобланади. Чунки эстетик хиснинг ривожланиши ҳам машқ қилишни талаб қилади. Масалан: дарахтларни тасвирийдан олдин болалар дарахтлар, гуллар, ўтларни кўринишлари, улардан завқ олишлари керак. Болалар диққатини сояли жойларга ва дарахт баргларида қуёш нурларининг ўйинига қаратиш керак. Болалар олдида анча тор мақсад қўйилган вақтда, қайта келиш вақтида дарахтларнинг тузилиши билан таништириш, уларни кўздан кечираётганда қанчалик чиройлилигини, яшил фонда унинг оппоқ асоси яққол ажраб турганига қаратиш керак. Шу вақтда шеърий мисралардан мисоллар келтириб ўтиш ҳам яхши натижалар беради. Идрок этишни умумлаштиришда унга болаларнинг турли анализаторлар билан биргаликдаги фаол фаолиятларини киритиш катта аҳамиятга эга, гуллаб ётган қирни идрок этишда ўзоқдан уни кўриш етарли эмас. Болалар қирда югуришлари, гуллар ўзишлари, уларни хидлаб кўришлари, гулдаста ясашлари, ашула айтишлари лозим. Буларнинг ҳаммаси машғулот давомида хисобга олинади. Кузатишларни ўтишда тарбиячининг сўзи ва болаларнинг роли катта аҳамиятга эга. Хар қандай тушунтириш, савол кўрсатма, болани фикрлашга мажбур қилиш керак. Идрок этишнинг аниқлашувига унинг эмоционаллилигига эстетик фикрлашни кенгайтирадиган таққослашлар ёрдам берадиган бадиий образлардан фойдаланиш мухимдир. Тарбиячи сўзининг ўрни ва роли болаларнинг ёшига боғлиқдир. Диққати тарқоқ бўладиган кичик ёшда идрок этиш моменти билан сўз биргаликда келиш керак. Катта ёшда тарбиячи болаларга кузатилаётган объектга ўзлари ҳарактеристика беришларига имкон беради. Мактабгача тарбия ёшдаги болаларга атрофдаги ҳаётни ва предметларни кўзатиш вақтида хаяжон тез вужудга келади. Бу хаяжонда энди юзага келаётган эстетик туйғу ривожланиб боради. Болалардаги эстетик туйғулар ёш ўтган сари анча чуқурроқ ва англаганроқ бўлади. Бевосита эстетик туйғу чиройли предметни идрок этишда юзага келади ва турли ташкилий элементларни ўз ичига қамраб олади. Шундай усул билан ранг хиссини эстетик туйғунинг чиройли ранглар бирлашмасини идрок этишдан келиб чиқишини: тўк осмонни ёрқин юлдўзлар, тўк пальто ва ёркин шабкачани ажратиш мумкин. Ритм хисси предметнинг ритмик келишганлиги, қисмларнинг ритмик жойлашувини, масалан дарахтнинг шохларини идрок этилаётган вақтда келиб чиқади. Пропорция ҳисси, конструктив бутунлик турли қурулишларни идрок этиш орқали келиб чиқади. Бола қанчалик атрофни билиб идрок эта олса унинг эстетик туйғуси шунчалик чуқур, мураккаб бўлиб боради. Аста секин болалар элементар эстетик фирклаш қобилиятини эгаллаб борадилар. Уларда эстетик туйғуларнинг ривожланиши предметнинг ва унинг хусусиятларини эмтетик томондан бахолай олишларига олиб келади. Секинлик билан болаларда эстетик дид ривожланиб боради. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling