Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Болаларнинг мустақил тасвирий фаолиятлари бурчагининг жиҳозлари ва материаллари
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ТАСВИРИЙ САНЪАТДА БАДИИЙ ИДРОК
Болаларнинг мустақил тасвирий фаолиятлари бурчагининг жиҳозлари ва материаллари. Болаларнинг машғулотлардан ташқари вақтларда тасвирий фаолият билан мустақил шуғулланишлари учун шароит яратилган бўлиши керак. Бу мақсадда гуруҳ хонасининг яхши ёритилган ва ўйин бурчагидан мумкин қадар узоқроқ бирон бир жойи ажратилиши керак. Хонанинг дераза олди ажратилиши мақсадга мувофиқ, у ерда икки-уч стол қўйилади. Агар дераза токчалари паст бўлса, уларга тахталар мустаҳкамланади, болалар шуғулланмаётган пайтда уларни тушуриб қўйиш мумкин. Расм солиш, нарсалар ясаш, аппликациялар учун мўлжалланган буюмлар яқин турган шкафнинг очиқ токчаларида, столларда туриши керак. Кичик гуруҳда болаларга эркин фойдаланишлари учун фақат рангли қаламлар берилади. Катта гуруҳ болаларига (айрим чекланишлар билан) барча материаллар берилиши мумкин: Лой ўрнига пластилин тавсия қилинди. Болалар ўз расмларини “Халқ эртаклари”, “Одамлар меҳнати”, “Манзарали нақшлар”, “Табиат ҳақида” ва шу каби мавзутик папкаларга жойлаштирилади. Тасвирий фаолият “зонасида” болалар ўз ишларида ижодий фойдаланадиган табииий материаллар солинган қути ва кўргазмали қуроллар бўлиши керак.
4. ТАСВИРИЙ САНЪАТДА БАДИИЙ ИДРОК Идрок деб, предмет ва ходисаларнинг онгда, уларнинг бевосита таъсири натижасида акс этишга айтилади. Атроф оламдаги нарса ходисаларни идрок килишдан билиш бошланади. Билишнинг ҳамма бошқа шакллари–эсда олиб колиш, тафаккур, тасаввур идрок образлари асосида курилади. Болалар тасвирий фаолияти атроф мухит, борликни билишга асосланади. Шунинг учун идрокнинг ривожланиши масаласи болаларни расм, лой, аппликация ишига ургатиш услубиятининг асосий муаммоларидан бири хисобланади. Бадий образнинг яратилиши мазмунни еркин хиссий шаклда берилишига асос бўлади. Шунинг учун рассомнинг ҳаётни идрок қилиши билишга оид ва эмоционал томонларни бирлаштириш керак. Бу муаммо хақидаги қизиқарли фикрларни биз ўрта аср шарқнинг мутафаккир–энцеклапедисти Абу Наср ал-Фаробийнинг «Саҳоват шахри» рисоласида топишимиз мумкин. «Сезаётган нарсани акл кучи воситасида билиш хохиш бўлса, шу восита ёрдамида етилишаётган ҳаракат бошқа кучнинг далилидир; ва бу куч акл, хиссиёт, фикрлаш, хулоса қилишни яратади. Лекин агар хис килинаётган жисмни сезиш воситаси орқали ўрганишни келтириб чиқараётган истак жисмоний ва руҳий таъсирнинг далили булади». Атрофдаги борлиқни рассом томонидан идрок қилиши махсус хусусиятларга эга. Одатда буюмни идрок қилишда биз кўпинча шу нарса билан танишишда чекланамиз, чунки биз учун ундан фойдаланиш ва кўрсатма олиш асосийси хисобланади. Рассом эса предметни тасвирий мақсадида ҳар гал идрок қилганида шакл, ранг, фазода жойлашишини ҳар томонлама ўрганади. Машхур рассом К.Ф.Юон, рассом идрокининг ўзига ҳос томони шундаки, у диққат билан ҳаётдаги ҳамма оддий ва оддий бўлмаган, ҳамма ифодали ва бир хил нарсаларни кўриб белгилай олиши ва ўз асарида акс эттириш керак, деган эди. Бизни ўраб турган буюм дунёси ўзоқ эволюция жараёни, жамият ва инсоннинг ижтимоий–тарихий тажрибаси жараёнида вужудга келди. Предметли фазовий мухит бизнинг «иккинчи табиат» инсондан ташқарида, ўзининг бутун мазмунини йўкотади. Қадимги Шарқ мутафаккирлари, кейинчалик XVII–XIX аср файласуфлари ҳам, фақатгина инсон ҳамма нарсаларнинг эстетик ва жисмоний улчовидир, деб таъкидлаган эди. Боланинг ҳаётида атрофдаги шароитнинг мухим аҳамиятга эга эканлиги хақида В.А.Суҳамлинский ҳам таъкидлаб ўтган. Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг эстетик ривожланиши бошқариладиган ва шакллантириладиган жараёндир. Шу нуқтаи назарда А.Н.Леонтьева, А.О.Запорожец, Е.А. Флёрина ва мактабгача тарбия соҳасидаги бошқа мутахасислар ҳам турадилар. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling